Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети
Download 0.79 Mb.
|
Мехригул
- Bu sahifa navigatsiya:
- II . 1. БОР ва унинг бирикмалари стереокимёси
- 4- жадвал. Бор ва унинг бирикмалари тузилиши
Кристал синфларининг белгиланишиКлассификация Шенфлис буйича келтирилган. Шунингдек кристаллографияда Герман-Моген тизимидан фойдаланилади. Адабиётлар таҳлилидан маълумки, кристалларда фазовий гуруҳлар 230 та, симметрия ўқлари 2,3,4 ва 6 даражали 2-жадвал. Фазовий гуруҳлар
Элементлар стереокимёсини ўрганаётган вақтда улар қандай фазовий структура ва кристалл панжара ҳосил қилиши муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, металлмасларнинг металлардан фарқли томони ташқи валент поғонада электронлар сонининг кўплиги ва уларнинг энергиялари турлича эканлиги сабабли деярли барчаси ўзгарувчан валентлик ҳосил қилиши туфайли мураккаб стереокимёга эга. Шунинг учун уларни ҳар қайси гуруҳ бўйича ўрганиш мақсадга мувофиқ [1-3]. II. 1. БОР ва унинг бирикмалари стереокимёси Бор учун ковалент боғланиш характерли бўлиб, гуруҳда юқоридан пастга тушиши билан ион боғланиш ҳосил қилиш қобилияти ошиб боради. Жумладан Al кўп хоссалари билан Be га ўхшасада ўз тузларида у ион боғланиш ҳосил қилади. III гуруҳ элементларида ЭХ3 бирикма ҳосил бўлиб, ХЭХ да бурчак 1200 га тенг ва бу эса sp2 гибридланишни намоён қилади. Донор акцептор боғ ҳосил бўлиши билан BF3٠NH3 ва [BCl4]- молекулаларида электрон жуфт ва B атомини ўровчи заррачалар сони 4 тагача ошади. Бу типдаги моддалар тетраэдр шаклни эгаллайди. Шунингдек, BO2- аниони айрим минералларда учрайди ва чизиқли шаклни эгаллайди. Бундан борат иони (BO2-) CO2 билан изоэлектрон эканлиги намоён бўлади. B бирикмаларининг стереокимёси 3-жадвалда келтирилган бўлиб бор ўз бирикмаларида sp, sp2 ва sp3 гибридланишни намоён қилади. 3-жадвал. B бирикмалари стереокимёси
Оддий мономерлар BX3 типидаги (Х- Br, Cl, CH3-, F, OCH3) бирикмаларида X- B- X бурчаги 1200 га тенг бўлиб бу B нинг ўз гуруҳига тўлиқ мос келади. C6H5BCl2, HBF2 молекулаларида бурчак 1180 га яқинлашиши ўринбосарлар ўзгариши билан фазовий таъсир пайдо бўлганлигини билдиради. B(OH)3 да гидроксид гуруҳлар бор атрофида текис тригонал ҳосил килиб тарқалади. Улар ўртасида водород боғланиш ҳосил бўлиши тригоналнинг текис бўлишини таъминлайди. Борнинг кислородли ҳалкали бирикмалари, жумладан, триметил борат кислота ангидридида ҳам шу ҳолатни кузатишимиз мумкин. Анорганик бензол боразолда ҳам электронларнинг локаллашиши туфайли текис тригонал ҳолат вужудга келади ва буни 4- жадвалда курамиз [5]. 4- жадвал. Бор ва унинг бирикмалари тузилиши
II.2. Углерод ва IV гуруҳ элементлари стереокимёси Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling