Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети
Download 0.79 Mb.
|
Мехригул
- Bu sahifa navigatsiya:
- II . 3. V гуруҳ элементлари стереокимёси
- 7-жадвал. Азот бирикмаларининг стереокимёси
стереорегуляр дейилади. Агар стереоконфигурация бир хил бўлса унга (l ёки d) изотактик дейилади. Агар l ва d стереоконфигурациялар тартибли алмашиб келса у хил юқори молекулали бирикмага синдиотактик деб айтилади. Бундан ташқари мураккаб кўринишли атактик кўриниш ҳам мавжуддир. Стереоизомерларнинг Фишер бўйича кўринишида полимернинг перпендикуляр ва тартибли кўринишларини ифодалаш мумкин. 9-расм. Винил полимернинг Фишер проекцияси буйича изотактик (а) ва атактик (б) кўринишлари. Биополимерларда углерод атомининг ўринбосарлари турлича бўлиши туфайли оптик изомерия вужудга келади. Турт хил ўринбосарга эга углерод атоми оптик фаол бўлади ва хирал марказ дейилади. Хирал марказ ёруглик нурини ўнгга ва чапга буриши мумкин ва улар юлдузча билан берилган. Органик бирикмаларнинг стереокимёсини ўрганганда уларнинг хелат комплексларини алоҳида қараш лозим. II. 3. V гуруҳ элементлари стереокимёси Азотнинг ташки электрон қавати таҳлил қилинганда учта тоқ электрон ва битта жуфт электронга эга эканлиги кузатилади. Агар азот қўзғалган ҳолга ўтмокчи бўлса унинг s қаватидаги электрон жуфтнинг биттаси d га ўтиши лозим ва бу учун жуда катта энергия талаб килинади. Шунинг учун азот ўз бирикмаларида доимо IV валентликни ва +5 оксидланиш даражасини намоён қилади. Қуйидаги 7- жадвалда азот бирикмаларининг стереокимёси келтирилган. 7-жадвал. Азот бирикмаларининг стереокимёси
Азотнинг бирикмалари ичида аммиак ўз тузилиши ва хоссалари билан ажралиб туради. Бизга маълумки, sp3 гибридланишга эга бўлган моддаларнинг фазовий шакли тетраэдр кўринишида бўлади. Аммиакнинг формуласига қараб уни sp2 гибридланган дейиш мумкин. Лекин, унинг ташқи каватида бир электрон жуфт гибридланишга иштирок этмаслиги туфайли аммиакнинг фазовий кўринишини тригонал учбурчакдан тригонал пирамидагача ўзгаришига мажбур қилади. Аммиак аммоний иони билан бир хил гибридланишга эга бўлсада, аммиакда тригонал пирамида, аммоний ионида эса тетраэдрик шакл кузатилади. Азотнинг бошқа бирикмалари учун асосан sp2 гибридланиш хос бўлиб буни нитрат кислота мисолида кўриш мумкин (10-расм). 10-расм. Нитрат кислотанинг тузилиши азотнинг мазкур кислотасида валентлиги IV га ва оксидланиш даражаси +5 га тенг бўлади [9-12]. Азотнинг бошка бирикмалари стереокимёси қуйидаги 8-10-жадвалларда келтирилган. Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling