Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бўз педагогика коллежи Сайёхлик фанидан


– Маъруза. Пиёда юриш саёхатларини ташкил килиш ва


Download 460.5 Kb.
bet11/23
Sana01.07.2023
Hajmi460.5 Kb.
#1657866
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
TURIZM

3 – Маъруза. Пиёда юриш саёхатларини ташкил килиш ва
утказиш.

Режа.




  1. Саёхатларга тайёрланиш ва унинг иш режаси.

  2. Саёхатлар учун ишлатладиган шахсий ва группа учун туристик эхтиёжлар.

  3. Саёхатларни йулда юриш коидалари.

  4. Саёхатларни ташкил килиш, утказиш ва якунлашда укитувчининг (рахбарнинг) роли.




  1. Саёхатларга тайёрланиш ва унинг иш режаси.

Туристик походларга тайёрланиш аввало группани ташкил килишдан бошланади. Саёхатда катнашувчи укувчиларнинг ёши, умумий жисмоний тайёргарлиги ва уларни савияларини бир хил булиши саёхатларни кунгилли ва кизикарли утишини таъминлайди. Группа ташкил килиниб, умумий кайдларга асосан туризмнинг максад ва вазифалари хамда карта, компас, туризмнинг техник элементлар тугрисида амалий машгулотлар утказилади. Бу барча ишларни мактаб жисмоний тарбия укитувчиси рахбарлигида утказилади. Саёхатдан олдин кераклик жихозлар, озик овкатлар, саёхат режасини тайёрлаш ва мактаб маъмуриятининг руйхатини олиш, укувчиларни тиббий назоратдан утказиш ишларини саёхат кунига кадар амалга ошириш керак.


Туристик саёхатларни тахминий иш режаси:

  1. Саёхатнинг асосий вазифаларини аниклаш.

  2. Катнашувчилар группасини аниклаш ва тузиш.

  3. Кайси жойларда булишини белгилаш (Картасини тайёрлаш).

  4. Саёхат утказадиган жойлар тугрисида маълумот туплаш.

  5. Маршрутни ишлаб чикиш.

  6. Саёхат учун канча вакт кетишини хисоблаш.

  7. Календар ишрежа тузиш.

  8. Саёхат учун сарф харажатлар системасини тузиш.

  9. Овкатланиш тартибини ва шароитини белгилаш.

Категорияга эга булган саёхатларга йулларга тайёрланишда хар бир катнашчига алохида вазифалар берилади.

  1. Группа камандири (хар 10-15 кишига 1 та)

  2. Тарбиявий ишлар рахбари.

  3. Озик-овкат буйича хужалик рахбари.

  4. Туристик жихозлар учун масъул шахс.

  5. Котиб.

  6. Жихозларни таъмирлаш буйича мастер.

  7. Тиббий ёрдам курсатувчи инструктор.

  8. Физкультура ташкилотчиси.

  9. Комендант (дам олиш ва тунаш пайтларида тайинланади).

  10. Фотораф.

  11. Мухбир.

  12. Группа рахбари.

Бизга маълумки, саёхатларни ташкил килишнинг турли форма методалари мавжуд.
Агарда куп кунлик саёхатлар ташкил килинса, куйидагиларни хисобга олиш керак булади.

  • Укув йилида укитувчилар хамкорлигида маршрутни келишиб умумий йигилишида таъкидлаш.

  • Йил давомида кераклик жихозларни тайёрлаш, сухбатлар утказиш, тиббий ёрдам ва техника хавфсизлиги коидалари билан таништириш.

Ота-оналар розилигини олиш ва рахбар ходимларни вазифаларини белгилаш керак булади.
Саёхат утказиш учун саёхат учун саёхатларни шахсий жихозларини созлиги, етарлик булиши катта ахамиятга эгадир.




  1. Download 460.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling