Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бўз педагогика коллежи Сайёхлик фанидан


Саёхатчиларни йулда юриш коидалари


Download 460.5 Kb.
bet13/23
Sana01.07.2023
Hajmi460.5 Kb.
#1657866
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
Bog'liq
TURIZM

Саёхатчиларни йулда юриш коидалари.

Саёхат жараёнида хар-хил саёхат турларида йулда юриш ва уни коидаларига риоя килиш катта ахамиятга эга.


Хар-хил фаслда саёхатларни йулда юриш усуллари ва уни тезлигини поход рахбари белгилайди. Баланд булмаган тог ва адирларга юриш уртача тезлиги соати 4-5 км ни ташкил килади. 20-25 минутдан кейин 5-10 минут дам олинади, йул шароити огирлашганда, толикиш сезилган холларда , хар 10-15 минутда дам олишни ташкил килиш лозим.
Оддий йулак ва сукмокларда бир катор тизимда юриш, ораликлари 2-3 метрдан кам ёки ортикча булмаслиги шарт.
Йуллар кумлик ёки курук ер булганда юриш шароити кийин булган шароитларда аркон ва бошка туристик жихозлардан фойдаланиш хамда техника хавфсизлик коидаларига катъий риоя килишни барча саёхат катнашчиларидан талаб килинади.
Дам олиш вактида хар-хил сухбатлар, уйинлар ва спорт тадбирларини самарали булишини ташкил килиш лозим. Юриш даврида бир-бирига ёрдам бериш, туриш техникасига риоя килиш, хар-хил кунгилсиз вокеаларни олдини олишга сабаб булади. Боткоклик, тошлик, арик ва дарёлардан утишда оёк кийимини ечиш ман этилади. Зарур булганда (мактаб укувчилари учун) махаллий имкониятлардан, яъни от, эшак ва бошка-бошка транспортларда юкларини сувдан ва катта давонлардан олиб утишда фойдаланиши мумкин.



  1. Саёхатларни ташкил килиш, утказишда ва якунлашда укитувчини (рахбарни) роли.

Мактабларда, лицей-интернат ва коллежларда туризм буйича ишларни ташкиллаш, утказиш ва уни ривожлантиришда педагогика жамоасини роли бенихоят каттадир.


Фан укитувчиларини уз фанларини факат яхши укитиб колмасдан, балки уларни дарсдан ташкари машгулотлар (экскурсия, саёхатлар) утказишлари утилган назарий билимларни амалиёт билан боглаш ва узлаштиришга ижобий таъсир курсатади.
Укитувчиларни туризм ва улкашунослик тугаракларига жалб килиш, хар хил саёхатлар уюштириш ва уларни утказиш мактаб укитувчилари (география, ботаника, тарих, физика, жисмоний тарбия ва бошкалар) хамкорлигида биринчилар каторида фаолият курсатишлари керак булади.
Саёхатга тайёргарлик куриш ва уни ташкиллаш хамда, укитувчиларда яхши кайфиятлар билан утишини таъминлаш саёхат уюштирувчи укитувчи ва рахбаргина фаолиятига богликдир. Шундагина саёхат кунгилик утади ва саёхатда режалаштирилган максадларга эришиш мумкин.
Саёхатда укитувчи (рахбар)га куйидаги талаб ва вазифалар куйилади хамда хукуклар берилади:

  1. Группани ташкил килиш ва саёхатни муваффакиятли утиш учун тула жавобгар булиш.

  2. Тог туризм саёхатига рахбарлик килиш учун “альпинисти” нишондори ва юкори категорияли (3-4) саёхатларда иштирок этган ва рахбарлик килган юкори малакали киши булиши.

  3. Саёхат рахбарларининг хукуклари ;

  • Саёхат тартибини бузганларга чора куриш ва группадан чикариш;

  • Зарур булганда маршрут йулларини узгартириш;

  • Шароит талаб килганда уз группасини тажрибали инструктор ёки мутахассисга топшириш.

Рахбар куйидагиларни бажариши зарур:

  • туристларни муносиб даражада саёхатга тайёрлаш;

  • саёхат маршрутлари, ижтимоий-фодали ишлар, жойларни урганиш ва улкани урганиш буйича режа билан таъминлаш;

  • карта ёки схема тузиш, йулдаги хавфсизликни таъминлаш;

  • тегишли жихозларни аввалдан тайёрлаш, йул харажатлари, озик-овкатни хисоблаш ва тайёрлаш;

  • маршрут дафтарчасини маълум жойларда белгилаш;

  • саёхат давомида утилган жойлар тугрисида телефон ёки радио оркали МКК ёки унинг хавфсизлик ва куткариш пунктларига хабар бериб бориш;

  • шикастланганларни тезликда тегишли жойларга етказиш;

  • бахтсиз ходиса юз берганда тезлик билан хабар бериш;

  • саёхат тамом булгач, тегишли идора ва ташкилотларга хабар бериш;

5. Саёхат рахбари утган маршрут ва килинган ишлар юзасидан ёзма хсобот тузади.
Юкоридаги мухим вазифаларни юкори даражада мухим бурчларни факат энг тажрибали турист рахбар ва укитувчигина бажара олади.
Саёхат якунида маршрут варакаси хамда фотосуратлар (альбом) хисоботга илова килинади.
Укитувчи, рахбар саёхат хотираларига багишлаб кеч уюштириш, фотоальбом, фотомонтаж, деворий газета тайёрлаш ва учрашувлар утказиш асосий вазифалари хисобланади.



Download 460.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling