Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги денов тадбиркорлик ва педагогика институти


Download 53.19 Kb.
bet3/13
Sana23.03.2023
Hajmi53.19 Kb.
#1287347
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
УКУВ КУЛЛАНМА КИРИШ КИСМИ

Мустақил иши учун топшириқ

  1. Талаба мустақил ишни олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида бажаради. Мустақил иши мавзулари фан ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

  2. Мустақил иши мавзулари индивидуал ёки гуруҳга мўлжалланган бўлиши мумкин.

  3. Мустақил ишни бажариш учун талабага фан ўқитувчиси томонидан тузилган ва тасдиқланган индивидуал топшириқ берилади.

  4. Мустақил ишининг бажарилиш назорати учун фан ўқитувчиси масъул ҳисобланади.




  1. Илмий-назарий мазмундаги мустақил иши

Илмий-назарий мазмундаги мустақил ишида педагогик соҳасидаги илмий, долзарб муаммо мустақил тадқиқ қилиниб илмий ва адабий маълумотлар орқали педагогик соҳалари мисолида назарий жаҳатдан асослаб берилади.
Асосий қисмнинг мазмуни мустақил иши мавзуси билан белгиланади. У қуйидагиларга ўхшаш мавзуларда бажарилиши мумкин:

  1. Ўрганилаётган мавзунинг илмий-назарий жиҳатлари ва иқтисодий аҳамияти.

  2. Ўрганилаётган мавзунинг тутган ўрни ва миллий педагогикага таъсири.

  3. Ўрганилаётган мавзу объектининг хусусиятлари ва омиллари.

  4. Мавзу объектининг турлари ва гуруҳланиши.

  5. Ўрганилаётган соҳанинг юзага келиши ва эволюцион ривожланиши.

  6. Ўрганилаётган соҳанинг ривожланишидаги илғор мамлакатлар тажрибаси.

  7. Ўрганилаётган соҳани ривожлантириш қонуниятлари ва усуллари.

8. Иқтисодий қонунлар ва уларнинг амал қилиш механизми.
9. Иқтисодий категориялар ва уларнинг амал қилиш механизми.
10. Иқтисодий ҳодиса ва жараёнларни ўрганиш усуллари.


Илмий-назарий мазмундаги мустақил ишининг таркиби ва ҳажми
Илмий-назарий мазмундаги мустақил ишининг тушунтириш ёзувини қуйидаги таркиб ва ҳажм бўйича расмийлаштириш тавсия этилади:
1. Титул варағи ва мустақил иши топишириғи.
2. Мундарижа (1-2 варақ).
3. Кириш (2-4 варақ).
Кириш қисми лойиҳавий келтирилган тартиб бўйича ёзилади.
4. Мавзунинг долзарблиги (1-2 варақ);
Мавзуда кўтарилаётган муаммонинг илмий янгилиги, долзарблиги асослаб берилади. Муаммонинг ҳозирги кундаги аҳво­ли ёритилади. Муаммонинг технологияларни ўқитишдаги илмий-амалий аҳамияти мисоллар ёрдамида очиб берилади.
5. Асосий қисм (5-10 варақ).
5.1. Адабий шарҳ.
Мазкур муаммо бўйича охирги йиллар ичида қилинган ишлар илмий-ўқув манбаалар асосида ёритилади.
5.2. Муаммонинг таҳлили ва унинг таълимдаги ечими.
6. Хулосалар (1-2 варақ).
Хулосалар илмий асосда бандма-банд баён қилинади. Ҳар бир хулоса аниқ фикрни ифодалаши, бошқаларидан ажралиб туриши лозим.
7. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (1 -3 варақ).
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва фармонлари Вазирлар маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев асарлари ва бошқа адабиётлар, даврий нашр маълумотлари ҳамда интернет маънбалари кетма-кетликда келтирилиши керак.
8. Иловалар.
Иловада жадваллар, схемалар, маълумотнома материаллари, дастурий ҳужжатлар келтирилиши мумкин.
График қисмда муаммони ёритувчи, диаграммалар, схемалар, графиклар, жадваллар, расмлар, турли қонуниятлар схемаси, меъёрий кўрсаткичлар келтирилиши мумкин. График қисмда 3-4 та чизма берилади.



Download 53.19 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling