Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

 
12.1-жадвал 
Маркетинг коммуникациясининг босқичлари 
Йиллар 
Босқичнинг номи 
Босқичнинг тавсифномаси 
1950-
1960 
Тизимсиз 
коммуникация босқичи 
Коммуникатив сиёсат катта роль уйнамайди
доимий талабни таъминлаш учун товар таклифи 
ҳажмига концентрация бош масала ҳисобланади 
1960-
1970 
Товар коммуникацияси 
босқичи 
Сотишни ташкил этишда корхона коммуникатив 
воситалардан фойдаланади. Биринчи режага 
реклама ва сотишни рағбатлантириш чиқади 
1970-
1980 
Мақсадли 
гуруҳ 
коммуникация босқичи 
Коммуникация фирмалар томонидан фойда 
олишга имкон берувчи мақсадли гуруҳлар билан 
ўзаро таъсирда мижозлар билан мулоқот учун 
ишлатилади 
1980-
1990 
Рақобатли 
коммуникация босқичи 
Коммуникатив 
шароитни 
ўзгариши 
ва 
коммуникатив рақобат кўрсатишнинг ўсиши 
корхонадан коммуникацияни оптимал шакл ва 
воситаларини талаб қилади 
1990-
2010 
Рақобатли 
ва 
интеграцияланган 
коммуникация босқичи 
Бозорни ривожланиш динамикаси реклама 
ташувчиларига 
мэдиа 
тарқатишни 
шакллантиришга 
олиб 
келади. 
Интеграцияланган коммуникацияга ўтишни 
талаб қилади 


165 
Интеграцияланган коммуникатив жараённинг хусусияти бўлиб, 
коммуникация восита ва жараёни, ташувчилари, шаклларининг турли-
туманлиги ҳисобланади. 
Коммуникация қуйидагича таснифланади: контакт тури бўйича шахсий 
ва шахсий бўлмаган; жадаллиги бўйича жадал ва такрор; қўллаш частотаси 
бўйча ягона ва кўп маротабалик; таъсир натижасига кўра самарали ва 
самарасиз. 
Интеграцияланган 
маркетинг 
коммуникациялари 
– 
бизнесни 
ривожлантиришнинг интенсив услубиятлари тизими. 
Анъанавий равишда интеграцияланган маркетинг коммуникациялари 
БТЛ, АТЛ, тўғридан-тўғри маркетинг барча технологияларини, шунингдек
зарур шахслар билан шахслараро муносабатларни йўлга қўйиш бўйича 
технологияларни уйғунлаштиради. 
БТЛ атамасининг вужудга келиш афсонаси мащҳурдир. Реклама соҳаси 
гуруҳларидан бири, навбатдаги реклама кампанияси бюджетини тузар экан, 
якуний хулоса чиқарди, сўнгра сотувни рағбатлантириш бўйича тадбирларни 
ҳам ёзиб киритиш лозим эканлиги унинг ёдига тушди, оқибатда бу ёзувлар 
чизиқнинг остидан ўрин олди. Бу ерда шунга изоҳ бериб ўтиш зарурки, 
адабиётларда юқорида санаб ўтилган воситалар тўпламида айрим қарама-
қаршиликлар мавжуд. 
Чизиқ устида (АТЛ) оммавий ахборот воситалари ҳамда ташқи реклама 
ва ахборот воситалари орқали тарқатиладиган тўғридан-тўғри реклама 
жойлашган. Реклама материаллари имиджни шакллантириш, эслатиш, таниб 
олиш, хабардор қилиш учун ишлайди. Яъни гарчи реклама «тўғридан-тўғри» 
бўлсада, лекин потенциал истеъмолчи билан коммуникатив канал билвосита 
ва қайтувчан алоқасиз бўлиб чиқади. 
Чизиқ остида (БТЛ) – сотувни рағбатлантириш, истеъмолчиларни 
рағбатлантириш, савдони рағбатлантиришнинг нозикроқ механизмлари 
ишлайди. Бу ерда товарни намойиш этиш ва қайд қилинган олди-сотди 
ҳаракати эмас, харидор-сотувчи ўзаро алоқалари интерактив канали ва 
иккиламчи тадқиқотлар ўтказиш имконияти муҳим. 
Товар ёки хизматнинг ўзи эмас, балки унинг истеъмол тизимига 
киритилганлиги муҳим. Айнан истеъмолчилар билан йўлга қўйилган алоқалар 
ҳамда истеъмол ва тақсимот йўлга қўйилган тизими бизнеснинг 
муваффақиятга эришишини белгилаб беради. 
Интеграцияланган 
маркетинг 
коммуникацияларининг 
реклама, 
жамоатчилик билан алоқалари, сотувни рағбатлантириш, моддий-техника 
таъминоти, ходимлар билан ўзаро муносабатларни шакллантириш каби 
алоҳида қисмлардан иборат бўлган «бутун бир яхлитлик»ни тушунишнинг 
янги усули сифатида етарли даражада умумий деб ҳисоблаш мумкин. 
Интеграцияланган маркетинг коммуникациялари усулларини тўртта 
асосий гуруҳга ажратиш мумкин. 
1. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling