Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
маркетинг маъруза 2021 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Харидорларга ва сотувчиларга таъсир этиш услублари 4. Маркетинг коммуникацияси комплекси ва унда рекламанинг ўрни
Назорат ва мулоҳаза саволлари 1. Товарларни тарқатиш хусусиятлари нималардан иборат? 2. Чакана савдо ва улгуржи савдони мазмунини изоҳлаб беринг. 3. Савдода воситачини танлаш қандай амалга оширилади? 4. Сотиш тармоғини шакллантирувчи омилларга нималар киради? 5. «Мерчендайзинг» сиёсати деганда нимани тушунасиз? 6. Савдо қилишнинг қандай янги турлари ва услубларини биласиз? 7. Тақсимлаш каналлари неча босқичдан иборат? 8. Савдо автоматлари орқали товар сотиш деганда нимани тушунасиз? 9. Замонавий сотиш усулларига нималар киради? 10. Вертикал маркетинг тизими деганда нимани тушунасиз? 163 12 - БОБ. КОММУНИКАЦИЯ СИЁСАТИ Режа: 1. Коммуникация сиёсатининг моҳияти, мазмуни ва мақсадлари 2. Талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантиришда коммуникациянинг аҳамияти 3. Харидорларга ва сотувчиларга таъсир этиш услублари 4. Маркетинг коммуникацияси комплекси ва унда рекламанинг ўрни Маркетингда коммуникация деб биз ҳар хил аудиториялар адресига, шу жумладан, харидорлар, сотувчилар, таъминотчилар, акционерлар, бошқарув органларига фирмадан юбориладиган сигналлар мажмуини тушунамиз. Маркетинг коммуникациялари деганда бозорда хўжалик юритувчи субъект олдига қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида белгиланган бозор сегментлари билан, шунингдек, мулоқот доиралари билан коммуникацияларни таъминлашга имкон берадиган технология (фан, воситалар) тушунилади. Айнан турли маркетинг коммуникацияларининг интеграцион жараёнлари коммуникатив жараёнларни бошқаришнинг турли воситалари ва тамойилларини синтез қиладиган очиқ жорий (шунингдек, истиқболдаги) ресурслардан максимал иқтисодий ва ижтимоий фойда олишга қаратилган хўжалик юритувчи субъект фаолияти тўлақонли тизими сифатида интеграциялашган маркетинг коммуникациялари шакллантиради. Коммуникация фаолиятининг асосий вазифалари маркетинг стратегиясини амалга ошириш мақсадида корхонанинг барча бўғинлари самаралироқ ишлаши ва техник-иқтисодий кўрсаткичларини ошириш ҳисобланади. Шу сабабли қўйилган вазифани бажариш учун корхонанинг турли бўлинмалари қалин ўзаро алоқа қилиши зарур, бу эса, энг аввало, корхона ичида йўлга қўйилган коммуникацияларни ҳамда ташқи муҳит билан коммуникациялар яратиш ва қўллаб-қувватлаш учун улкан ҳажмдаги хилма- хил воситалар йиғиндисини тақозо этади. Айнан маркетинг маконига киритилганлик, ёки маркетинг коммуникациялари комплекси компаниянинг инвестицион жалб этувчанлиги ва ривожланиш динамикасини таъминлайдиган асл қимматини шакллантиради. Коммуникация сиёсати – бу товарни бозорга силжитиш усуллари йиғиндисидир. Коммуникациянинг асосий воситалари бўлиб паблик рилейшнз – жамоат билан алоқа; реклама; сотишни рағбатлантириш; махсус кўргазмалар; шахсий сотув ҳисобланади. Реклама- бир томонлама оммавий коммуникациянинг тўловли тури бўлиб, у аниқ бир ҳомийдан чиқиб, фирма фаолиятини бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. 164 Шахсий сотув - бу «ўлчалик» коммуникация якка икки томонлама бўлиб (диалог) мақсади мижозни тўхтовсиз тарзда ҳаракатга келтиришга ундашдан иборат. Бир вақтнинг ўзида фирма учун ахборот манбаи ҳамдир. Савдони авж олдириш - шахсий реклама ва шахсий савдони тўлдирувчи ҳамма товарни сотишни тезлаштириш ва маълум кенгайтиришга қаратилган вақтинча чораларни ўз ичига олади. Жамоатчилик билан алоқа - аниқ мақсадга қаратилган харажатлар ташкилот ва унинг турли аудиториялари орасида, ўзаро бир-бирини тушуниш ва ишончли руҳий ҳолат яратишга хизмат қилади. Бу ердаги коммуникациянинг мақсади фақат сотишгина эмас, балки фирма фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамдир. Бу анъанавий мулоқот воситаларидан ташқари қуйидаги бевосита коммуникация турлари: салонлар, ярмаркалар, кўргазмалар, почта орқали тарқатиш, телемаркетинг, каталоглар орқали савдо ҳам мавжуд. Коммуникация рақобат курашида муваффақият омили бўлиб ҳисобланади. Корхона ўз фирмасининг яхши имижини яратиш учун кўплаб коммуникатив жараёнлар билан ўзаро келишишга мажбурдир. Корхона товар билан рақобатлашиб коммуникатив рақобатга чуқурроқ, яъни бозорни муҳимроқ мақсадли сегменти ва харидорлари эътиборини эришишга курашиб жалб этилади. Кейинги коммуникатив сиёсатда стратегик ва тактик чораларни ичига олувчи фақат комплекс ёндашиш имконияти қўйилади. Бунинг учун корхонадан тадбиркорликнинг интеграцияланган коммуникатив концепциясини яратиш ва ривожлантириш талаб қилинади. Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling