Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


-жадвал Yeryong’oq po’stlog’i асосида турли шароитларда фаоллаб адсорбентларда бензол буғи адсорбцияга кўра ғоваклари хажми


Download 4.47 Mb.
bet30/42
Sana08.09.2023
Hajmi4.47 Mb.
#1674443
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42
Bog'liq
Убайдуллаев 2,08,23

6-жадвал
Yeryong’oq po’stlog’i асосида турли шароитларда фаоллаб адсорбентларда бензол буғи адсорбцияга кўра ғоваклари хажми



Адсорбентлар

Микроғоваклар хажми
W0∙103, м3/кг

Мезоғоваклар хажми
Wme∙103, м3/кг

Тўйиниш хажми
Vs∙103, м3/кг

Ғоваклар-нинг ўртача радиуси rўр, Å

1

ҚК-ФА

0,208167

0.04

0,2481818

18,9

§ 3.4. Ер ёнғоқ асосида олинган адсорбентларда бензол буғи адсорбцияси


Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра тош кўмир ва қўнғир кўмир, торф, лигнин каби дастлабки карбонатли материаллар ҳажми жуда кичик бўлган микроғовакларга эга бўлиб, хом кўмирнинг умумий ғоваклиги 70% дан ортиқ ва тахминан 5% микроғоваклар ҳисобига тўғри келади. Катион алмаштирилган торфнинг юпқа ғовакларининг ҳажми 0.04 - 0.06м см3/г. Турли даражадаги кўмирламинг умумий ғовак ҳажми 0.02 дан 0.10 см3/г гача ўзгаради.
Ҳозирги кунда дунёда саноат тармоқларининг жадал ривожланиши ва адсорбция жараёнларни қўллаш соҳалари кенгайиши туфайли махаллий ҳом-ашёлар ва саноат чиқиндилари асосида олинадиган арзон адсорбентларни олиш долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. Маълумки, фаолланган кўмир адсорбентлар турли хил углеродли ҳом ашёлардан: қўнғир ва тошкўмир, ёғоч ва целлюлоза, торф, суюқ ва газ ҳолатидаги углеводородлар, синтетик полимерлар, ўсимлик чиқиндилари ҳамда бошқа ҳом ашёлар (қурим, битум, автомобил шиналари, поливинил хлорид ва бошқа синтетик полимерларнинг чиқиндилари) дан олинмоқда.
Фаолланган кўмир олиш учун кислородсиз муҳитда ёғоч чиқиндиларини пиролиз қилиш ва сув буғи ортофосфат кислотаси ёрдамида ҳам фаоллаш атрофлича ўрганилган. Хозирги кунда табиий ёки синтетик ҳом-ашёларни буғ-газ усулида фаоллантириб олинадиган углеродли адсорбентларни ишлаб чиқариш технологияси икки хил жараённи ўз ичига олади: ҳом-ашёни карбонизациялаш (пиролиз) ва юқори ҳароратда оксидловчи моддалар билан фаоллантириш, кўп ҳолатларда сув буғи ишлатилади. Оксидловчи моддалар сифатида шунингдек, карбонат ангидрид, кислород ва инерт газлардан фойдаланилади.
Тадқиқотларни турли ҳараоратда пиролиз қилиб олинган ёнғоқ пўстлоғидан олинган углеродли сорбент, яъни 300 0С да ЕП-ФА-1 намунаси, 500 0С да ЕП-ФА-2 намунаси, 600 0С да ЕП-ФА-3 намунаси олинди. Намуналарда бензол молекулалари адсорбция изотермаларидан ЕП-ФА-1 га нисбатан ЕП-ФА-2 да 1,3, ЕП-ФА -3 да 1.6 марта юқори бўлиши тажриба натижалари билан тасдиқланди. Олиб борилган тадқиқот иши натижаларига асосланиб aдсорбция изотермаларидан ЕП-ФА -3 да бензол адсорбцияси бошқа адсорбентларга нисбатан юқори бўлиши аниқланди. Ёнғоқ кўмирига бензол адсорбцияси изотермаси чизиқлари ва қийматларига асосланиб, aдсорбция миқдори нисбий босим ноль қийматидан Р/Рs≈0,19 гача кескин кўтарилиши ва Р/Рs≈0,85-1,0 оралиқларида тўйиниши кузатилади. Бензол адсорбцияси изотермалардаги десорбция чизиқларига асосида гистеризис чизиқлари ҳам ҳисобланди ва гистерезислар солиштирма нисбий босимнинг (Р/Рs≈0,1–0,2) оралиқларида aдсорбция чизиқлари десорбция чизиқлари билан бирлашади ва aдсорбция халқаларини ҳосил бўлади. Адсорбция ва десорбция чизиқлари ва қийматларига асосланиб, юқори солиштирма босимларда адсорбция капилляр конденсацияланиш билан бориши билан изоҳланади (7-rasm).


Download 4.47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   42




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling