9-жадвал
Намуналарнинг гранулометрик таркиби
Материал номи
|
Гранулометрик ўлчами, %
|
0,045-0,1мм
|
0,1-0,2мм
|
0,2-0,5мм
|
0,5-1мм
|
<1,0мм
|
Yeryong’oq po’stlog’i (ҚК-МА)
|
1,3- 1,5
|
3,5-4,2
|
15,4-16,3
|
74,6- 75,3
|
5,2-5,7
|
ёнғоқ пўстлоқлари (ЕП-МА)
|
1,9-2,2
|
2,5-2,8
|
13,4-14,5
|
78,5-80,4
|
3,7-4,2
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, гранулометрик таркибни асосий қисмини қуйидаги кетма-кетликда ўзгаради: 0,5-1,0 <0,2-0,5 <1,0 < 0,1-0,2 < 0,045-0,1.
Адабиётлардан маълумки ишқорнинг табиати углеродли адсорбентнинг кўрсатгичларига сезиларли таъсир кўрсатади.
Турли фаоллаштирувчи агент учун кимёвий фаоллаштиришнинг мақбул ҳарорати мавжуд бўлиб, масалан ишқорий металлар учун бу ҳарорат 700-9000С ни ташкил этади. КОН ишқори ёрдамида кўнғир кўмирларни фаоллаштиришда хона ҳароратида кўмир панжаралари ўзгаришни бошлайди.
9-жадвалda термик пиролиз қилиб 600-800 0С да карбонизация қилиб олинган yeryong’oq po’stlog’ini олиб, уларни КОН ва NaOH нинг 10% ли сувли эритмалари ёрдамида турли нисбатларда аралаштириб, 2-4 соат мобайнида бўктириб қўйилади. Сўнгра уни хона ҳароратида қуритиб, пар-газ фаоллаштиришга 600-800 0С қуйилади ва 1-1,5 соат мобайнида кимёвий фаоллаштирилади. Олиб совитилгандан кейин, кўмир адсорбентини қолдиқ ишқорларини ювилади, яъни нейтралланади. Сўнгра 100-105 0С да 1соат давомида қуритилади.
Олинган намуналарнинг солиштирма юзаларига (Sсол) қўшилаётган КОН ва NaOH ишқорлари нисбатларнинг таъсири аниқланди. Унга кўра, кўмирга : ишқорнинг нисбати 0,1дан 0,5 нисбатгача ўзгариши натижасида солиштирма юзаси 380 дан 410м2/г гача ўзгариши аниқланди. Бундан кейинги нисбатларнинг ўзгариши деярли солиштирма юзага таъсир этмаслиги аниқланди.
Шундай қилиб, NaOH ва КОН нинг 10% ли эритмалари ёрдамида ЕП-МА ва ҚК-МА углеродли адсорбентларини 1:0,5 нисбатларда аралаштириш орқали кимёвий модификация қилиш солиштирма юзанинг ЕП-МА намунаси учун 410 м2/г гача ошишини, ҚК-МА намунаси учун 435 м2/г гача ошишини кўрсатмоқда(8-rasm).
Do'stlaringiz bilan baham: |