Асосий ускунанинг тузилиши ва иш принципи. Бу бўлимда асосий қурилманинг турлари, тузилиши, иш принциплари ва қурилма тайёрланган материал ҳақида қисқача маълумот берилади.
Масалан, экстракцион колонна.
Эритмалар таркибидан бир ёки бир неча компонентларни танлаб таъсир қилувчи эритувчилар - экстрагентлар ёрдамида ажратиб олиш жараёни суюқликларни экстракциялаш деб юритилади. Экстракциялаш жараёнларини амалга ошириш учун ишлатиладиган қурилмаларга қуйидаги талаблар қўйилади: 1) қурилманинг иш ҳажми бирлигига тўғри келган экстрактнинг миқдори, яъни солиштирма иш унуми катта бўлиши керак; 2) ҳосил бўлаётган эритманинг концентрацияси иложи борича юқори бўлиши зарур; 3) охирги эритма ҳажми бирлигига тўғри келган энергия сарфи кам бўлиши лозим.
Экстрактор даврий ва узлуксиз ишлайдиган қурилмаларга бўлинади. Фазаларнинг ўзаро йўналишига кўра, улар тўғри йўналишли, қарама - қарши йўналишли ва аралаш йўналишли қурилмаларга ажралади. Даврий ишлайдиган қурилмаларнинг иш унуми кичик бўлганлиги сабабли улар кичик ҳажмли ишлаб чиқаришларда ишлатилади. Саноатда асосан узлуксиз ишлайдиган қурилмалардан кенг фойдаланилади. Колоннали экстракторлар. Суюқлик-суюқлик системасига мўлжалланган колоннали экстракторлар ўз навбатида икки турга бўлинади: 1) қушимча энергия берилмайдиган қурилмалар; 2) ташқаридан қўшимча энергия бериладиган қурилмалар. Биринчи турга сочиб берувчи, насадкали ва ғалвирсимон экстракторлар, иккинчи турга эса роторли, пульсацион, вибрацион ва бошқа экстракторлар киради ва ҳ.к.
Технологик жараённи автоматлаштириш. Озиқ-овқат саноатида автоматлаштирилган бошқариш тизимини яратишдан мақсад корхона ишини автоматик бошқариш, технологик комплекс ва қурилмаларни иш режимларини оптималлаштириш, шунингдек технологик жараёнларни ўзгаришларини (босим, температура, сарф ва ҳ.к.) ростлаш каби муаммоларни йиғиндиси ҳал этилади.
Шунинг учун бу бўлимда технологик схемадаги ускуна ва жиҳозларни бошқаришда назорат-ўлчаш асбоблари ва ростлагичлар ҳақида маълумотлар берилади
Do'stlaringiz bilan baham: |