Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Download 0.74 Mb.
bet10/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

Ижтимоий тизимлар назарияси
Инсон эҳтиёжи у фаолият кўрсатаётган йирикроқ тизимлардан ажратилган ҳолда ўрганилиши мумкин эмас. Бу оилани, кичик гуруҳларни, мазкур ҳудудда истиқомат қилувчиларни, шунингдек, мактаб, черков ёки ижтимоий иш агент ликлари каби ҳар хил ижтимоий институтларни қамраб олади. Барча инсонлар кўпинча ўзаро зиддиятли талабларни қўювчи қандайдир йирикроқ тизимларга мансубдирлар. Бу тизимлар ҳар бир инсон атроф-муҳитининг таркибий қисмидир. Бундай тизимларнинг талаблари ўраб турган ижтимоий муҳит талаблари деб аталади. Ижтимоий тизимлар назарияси мазкур тизимларнинг хатти-ҳаракатларини ҳамда уларнинг эҳтиёжларини тушуниш усулларини тақдим этади.*
Анна Хартман ижтимоий тизимлар ёндашувини «оламни унинг алоқадорлик терминларида тартиблаш воситасидир» деб таърифлайди. «Бу ҳолатда тизим деганда ўз чегараларига эга бўлган ўзаро алоқадор ва бир-бирига боғлиқ таркибий қисмлардан иборат бўлган яхлитлик тушунилади». Тизим алоҳида инсонларга ва унинг чегараларидан ташқаридаги бошқа тизимларга тегишлидир. Чегарани кесиб ўтадиган муносабатлар тизимлар ичидаги муносабатларчалик кучли эмас ва тизим ичидаги кичик тизимлардаги муносабатларчалик таъсир кўрсатмайди. Атрофдаги ижтимоий муҳит ижтимоий тизимга таъсир кўрсатади. Мазкур ёндашув таркибий қисмлар, яхлитлик, атроф-муҳит ҳамда улар орасида мавжуд бўлган ўзаро муносабатларни ўрганишни қўллайди.
*Муҳокама этилаётган масалани тушуниш учун ижтимоий тизимлар тўғрисидаги дастлабки билимларга эга бўлиш зарурдир. Ўқувчи бундай билимларга эга эканлиги назарда тутилади.
Ижтимоий тизимлар назарияси ижтимоий ишчилар учун фойдали бўлиб, мутлақо фарқли бўлиб туюлган ҳаракат субъектлари – алоҳида инсонлар, оилалар, кичик гуруҳлар, агентликлар, ҳудудлар ва яхлит жамиятлар ўртасидаги алоқалар ва муносабатларни концептуаллаштириш учун воситаларни тақдим этади. Бу назария тизимларнинг турли таснифлари орасидаги ўхшашлик ва тафовутларни қайд этиб, ижтимоий ишчиларга мазкур вазиятнинг озиқлантирувчи тизим ичида ҳам, қўллаб-қувватловчи тизим ичида ҳам алоҳида муаммолар ва ижтимоий муаммоларни баҳолаган ҳолда ўрганишга ёрдам беради.
Ижтимоий тизим қўллаб-қувватланиб, ўз функциясини бажара оладиган бўлиши учун ундаги (алоҳида одамлар ва гуруҳлардан ташкил топган) кичик тизим ёки таркибий қисмлар кенгроқ тизимларнинг эҳтиёжларига нисбатан ўз фаолиятини мослаштиришлари лозим. Бундай «мослаштириш» одамларнинг индивидуал эҳтиёжларини қондириш билан мос келса, муаммо йўқдир. Бироқ кўпинча иш бошқача бўлади. Ижтимоий ишчининг вазифаси бир вақтнинг ўзида ҳам индивидуал эҳтиёжларга, ҳам ижтимоий муаммоларга (яъни тизимларнинг эҳтиёжларига) эътибор қаратишдан иборатдир. Бу ерда иш барча қисмлар ва барча тизимларнинг эҳтиёжлари тўлиқ қондирилиши учун тизимларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда барча қисмларнинг ўз функциясини бажаришига ёрдам бериш йўлларини излаб топишдан иборатдир. Бундай ёндашув мазкур эҳтиёж пайдо бўлган вазиятнинг барча таркибий қисмларини идентификация қилишни тақозо этади. Шунингдек, у ҳар бир тизимнинг эҳтиёжларини вазиятга мувофиқ равишда ўрганиб чиқади. Ижтимоий тизимлар функцияларининг таҳлили бундай функцияларни бажаришнинг ўта мураккаб эканлигини, мос равишда эҳтиёжларга қарши ҳаракат ҳам ана шу мураккабликни эътиборга олиши кераклигини кўрсатади.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling