Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий реабилитацияси технологияси


Download 0.74 Mb.
bet18/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

1.2. Имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий реабилитацияси технологияси.
Реабилитация дастури — бу профессионаллар (шифокор, ижтимоий иш ходими, педагог ва психологдан иборат) командасининг она-оналар билан ҳамкорликдаги ишлаб чиқилувчи, боланинг ва бутун оиланинг қобилиятини ривожлантирувчи тадбирлар тизимидир. Кўплаб мамлакатларда бу каби ягона мутахассис томонидан бошқарилади – бу реабилитацион дастурни кузатувчи ва координацияловчи эътироф этилган мутахассислардан (мутахассис-куратор) бири бўлиши мумкин. Бу каби тадбирлар тизими ҳар бир муайян бола ва оила учун индивидуал тарзда ишлаб чиқилади ва бунда боланинг ривожланиш хусусиятлари ва саломатлик ҳолати эътиборга оилнгани каби, оиланинг ҳам қобилияти ва эҳтиёжлари эътиборга олинади. Реабилитация дастури боланинг ёши ва ривожланиш шароитидан келиб чиққан ҳолда, турли муддатга ишлаб чиқилиши мумкин.
Белгиланган муддат тугаши билан мутахассис-куратор эришилган натижаларни, муваффақият ва омадсизликларни муҳокама қилиш учун боланинг ота-оналари билан учрашади.
Шунингдек дастурни бажариш жараёнида юз берган барча ижобий ва салбий ҳаракатларни ҳам таҳлил қилиш зарур. Шундан сўнг мутахассис (профессионаллар командаси) ота-оналар билан ҳамкорликда келгуси давр учун реабилитация дастурини ишлаб чиқади.
Реабилитация дастури — бу боланинг қобилиятларини, унинг саломат-лигини, ижтимоий мослашувини(жумладан, касбий йўналтиришга) ривожлантиришга ёрдам берувчи ота-оналар ва профессионалларнинг ҳамкорлик-даги ҳаракатининг чизмаси, аниқ режасидир. Бу маънода оиланинг бошқа аъзоларига нисбатан: ота-оналарнинг алоҳида билимларни ўзлаштириши, оилани психологик қўллаб-қувватлаш, дам олишни ташкиллаштиришда оилага кўмаклашиш, кучларни тиклаш ва .ҳ. каби тадбирлар қатъий кўзда тутилади.
Модомики реабилитация жараёнига турли профессионалларни жалб қилган ҳолда, бир нечта йўналишда ишлашга тўғри келар экан, дастурнинг ҳар бир даври қатор мақсадларга бўлинувчи ўз нишонига эгадир.
Айтайлик, қуйидаги тадбирларни ўз ичига олган:
• тиббий (соғломлаштириш, профилактика);
• тилнинг ва бола нутқининг, унинг ақлий қобилиятларининг, мулоқотлашуви ва ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш кўникмаларининг умумий ёки аниқ моторикасининг ривожланишига йўналтирилган алоҳида (таълимга оид, психологик, психотерапевтик, ижтимоий) дастур керак бўлади.

Бунда ташқаридан келаётган нохуш таъсирларнинг ривожланиши дастлабки нуқсонларни ёмонлаштирмаслиги учун оиланинг қолган бошқа аъзолари бола ривожланишидаги нозик жиҳатларни кўра билиши, бир-бири ҳамда гўдак билан сўзлашишга ўрганиши зарур. Шу сабабли болага қулай муҳит яратиш, боланинг ота-онаси ва унга яқин инсонлар (муҳитни, алоҳида анжомларни, ўзаро муносабат усулларини, оиладаги мулоқот усулини ҳам назарда тутган ҳолда) томонидан янги билимларни ва кўникмаларни ўзлаштириш реабилитация дастурига киритилади.


Дастурни бажаришни бошлагандан сўнг мониторинг қилиш, яъни воқеа-ҳодисаларнинг бориш жараёнида куратор-мутахассис ва боланинг ота-онаси ўртасидаги мунтазам ахборот алмашинувини кузатиш амалга оширилади. Зарур ҳолатларда куратор мақбул мутахассислар билан, муассаса вакиллари билан бола ва оила манфаатларини ёқлаб музокаралар олиб борган ҳолда ота-онага таъсир ўтказиб, қийинчиликларни енгишга кўмаклашади. Дастурни бажаришда юзага келаётган қийигчиликларни яхшироқ аниқлаш учун куратор оилага ташриф буюриши мумкин. Шу тариқа, реабилитация дастури даврий жараён демакдир.
Реабилитация дастури биринчидан, ногирон фарзанди бор оилалар хоналарга ёки муассасаларга саргардон қатнаши эмас, балки фанлараро профессионаллар командаси мавжудлигини, иккинчидан эса реабилитация жараёнида ота-оналар ролининг бирмунча мураккаб дилеммани намоён қилишини кўзда тутади.
Реабилитацион жараёнда ота-оналар ва усталар шерикликда қўйилган муаммоларни биргаликда ҳал этишида болаларнинг янада яхшироқ натижаларга эришиши белгилаб қўйилган. Бироқ айрим усталарнинг таъкидлашича, ота-оналар ҳамкорликда иш олиб бориш борасида ҳеч қандай истак билдирмайдилар, ёрдам ёки маслаҳат сўрамайдилар. Балки бу ундайдир, бироқ биз ота-оналарнинг истак ва мақсадларини уларнинг ўзидан сўрамай туриб била олмаймиз.
Ота-оналарни ўз билимлари билан алмашинишга, фарзандининг ютуқларини тан олишга, у ёки бу машғулотларнинг аҳамиятга эга эканлигини тушунишга, ташаббускор бўлишга рағбатлантириш зарур. Агар эксперт ўз ваколатини суиистеъмол қилса, ўз ўрнини алоҳида таъкидласа, билимларни фақат бир томонлама етказишни афзал кўрса, у ҳолда ота-оналар унга тобе бўлиб қолишлари хавфи юзага келади, бу эса ўз навбатида уларнинг мусатқиллигини ва ўзларига бўлган ишончнинг тушиб кетишига олиб келади. Ижтимоий хизматчи маълум даражада ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашиши, самимийликни намоён қилиши зарур, шунда ота-оналар унинг ҳузурида ўзларини ноқулай ҳис қилмайдилар. Чамаси, ота-оналар ва ва профессионаллар жамоаси биргаликда қарорлар қабул қилишлари лозим.
Тажриба, таълим ва тренинг натижасида аниқланишича, ижтимоий реабилитация бўйича мутахассис ногирон-болаларнинг ота-оналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш жараёнида қуйидагиларга амал қилиши лозим: бир хилликдан қочиши ва кўпчиликни қабул қилиши, тинглаши, кузатиши ва келишувларни амалга ошира олиши; ундан сўраганлари каби бошқалардан сўраши, ота-оналар билан ўзаро ишончга қурилган муносабатларни шакллантириш учун самимий бўлиши; ҳеч нимани бир ўзи ҳал қилмаслиги.
Ижтимоий ходим битта оила ёки ота-оналар гуруҳи билан қандай усулда мулоқот қилиши – тўғридан-тўғрими ёки билвоситами, ушбу ҳолатда вақти вақти билан бир-бирларига ёрдам кўрсатишлари мумкин бўлган оилалараро алоқалар тармоғи ривожланяптими ёки йўқми эканлигидан келиб чиққан ҳолда ота-оналар билан иш олиб боришнинг бешта тактик усулларини белгилаб олиш мумкин. Ушбу тактика(усул)ларни кўриб чиқамиз.

  1. Муайян оила билан бевосита иш олиб бориш. Ижтимоий ходим (ёки бошқа мутахассис) оилага ташриф буюради ва ташриф давомида: - ўз эътиборини уйнинг, подъезднинг, квартиранинг ташқи кўриниши ва у ерда яшовчилар ҳолатига қаратади; - фақатгина она билан эмас, балки ота билан, бошқа болалар билан, ва уйнинг бошқа катта ёшдаги аъзолари билан ҳам учрашишга ҳаракат қилади; - ота-оналар билан эҳтиёжлар, муаммолар ва манбалар ҳақида суҳбатлашади; - боланинг (агар у мактаб ёшига етган бўлса) мактаб дарсларидан ташқари машғулотлари билан қизиқади; - ота-оналарнинг саволларига жавоб беради; - оилада болага қандай муносабатда бўлаётганлари, болани қай даражада ривожлантираётганлари ва қандай таълим бераётганлари билан қизиқади; - ўзини тутиш, таълим олиш, турли бошқотирмаларни ечиш усулларини кўрсатиб беради; - ота-оналарнинг болага бўлган муносабатларини видеопленкага ёзиб олади, сўнгра натижаларни таҳлил қилади; - ота-оналарга ведеофильма қўйиб беради, ва сўнгра улар билан биргаликда кўрган нарсалари муҳокама ва таҳлил қилади.

• Ота-оналар ижтимоий ходим (ёки бошқа мутахассис) ҳузурига ташриф буюрадилар ва ушбу ташриф давомида мутахассиснинг болага нисбатан бўлган муносабатини кузатадилар (масалан, тестдан ўтказиш жараёнида ёки синфда бўладилар, ёки ижтимоий ходим қабулида);
Ижтимоий ходим: агар мавжуд оғир ҳолатларни яхшироқ тушуниш ва ечиш ёки бу оилага ёрдам бериши мумкин бўлса қолган хизматлар вакиллари билан маслаҳатлар ташкил қилиши мумкин (масалан, транспорт воситалари хизмати вакиллари билан консультациялар); ота-оналарга боланинг ривожланиши бўйича тўлдириш учун карта, схема ва сўровномалар беради, сўнгра уларнинг натижаларини ўзининг жавоблари билан таққослайди; ота-оналарни уларнинг болалари билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилувчи комиссиялар (ёки профессионаллар жамоаси сессиялари) мажлисларига таклиф қилади. Бошқаларнинг ёрдамисиз ёки бошқа профессионалларнинг кўмагида ота-оналарга китоб, ўйинчоқ, уй учун алоҳида ўқув дастгоҳларини танлашда ёрдам кўрсатади; реабилитацион режани бажариш билан боғлиқ равишда боланинг ривожланишини баҳолаш мақсадида мажлислар ташкил қилади; ота-оналарга тестдан ўтказиш ёки баҳолаш натижалари ҳақида ёзма ҳисобот тақдим қиладилар; ота-оналарга уйда олиб бориладиган машғулотлар бўйича тавсиялар акс эттирилган хулосалар беради; ота-оналар билан папкада сақланувчи, уларнинг болаларига тегишли бўлган маълумотларни муҳокама қилади; ота-оналарни машғулотлар ўтказиладиган синфга таклиф қилади, уларни машғулот ўтказиш вазифаларига жалб қилади; ота-оналар учун ижтимоий хизмат талаба-практикантлари ёки хизмат ходимлари билан ота-оналар ўз тажрибалари билан ўртоқлашишлари ҳамда тақдим қилинаётган хизматлар ҳақидаги ўз фирк мулоҳазалари билан бўлишишлари учун учрашувлар ташкил этади.

  1. Муайян оила билан билвосита иш олиб бориш қуйидагиларни қамраб олади: - ота-оналар ва мутахассислар томонидан алоҳида кундаликда маълумотлар ва шарҳларни ёзиб бориш (масалан, ҳар ҳафтада); -мутахассис билан учрашганда уйда кузатув кундалигида ёзилган қайдларни муҳокама қилиш; - ҳисоботларда реабилитация натижаларини акс эттириш (масалан, ярим йилда бир маротаба); - ижтимоий ходим томонидан бошқа профессоналлар иштирокида ташкиллаштирилган ёзма хабарномалар, ота-оналар учун маълумотлар; - телефон орқали мулоқотлар; - мутахассис тавсиясига кўра кутубхонада (ёки видеотекада кинофильмлар) ота-оналарга китоблар бериш; - ота-оналарга алоҳида ўйинлар ёки ўқув қўлланмаларини уйга бериб юбориш; - боланинг қобилиятларини ривожланиши бўйича карта ёки схемаларини тўлдириш; - ота-оналар томонидан уйда ўйин ва машғулотлар олиб бориш; - дам олиш кунларидаги машғулотлар, дам олиш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиш; - ота-оналарга болалари ҳақидаги маълумотлар сақланадиган ҳужжатлар билан танишиш имкониятини бериш; - болалар томонидан ребилитацион марказда ўрганилган қўшиқлар, шеърлар матнларининг, машғулотлар рўйхатининг ота-оналарга уйга берилиши; - ота-оналар болалари билан кўриши мақсадга мувофиқ бўлган теледастурлар рўйхати

  2. Ота-оналар гуруҳи билан бевосита иш олиб бориш қуйидагиларни назарда тутади: - ижтимоий муассаса хонасида ёки машғулотлар хонасида ота-оналар билан учрашувлар ташкил этиш, маълумот алмашиниш, болани реабилитация қилиш ҳамда унинг муваффақиятлари ҳақида ҳисобтлар, келгусида қилиниши лозим бўлган ишларни муҳокама қилиш; - ота-оналар билан учрашувда нутқ сўзлаш ва уларнинг саволларига жавоб қайтариш; - ота-оналар учун семинарлар ташкил этиш: маъруза қилиш, суҳбатлар ўтказиш, ролларни бўлиб олган ҳолда ўйинлар ўйнаш, амалий машғулотларни уй шароитида ташкиллаштириш; - ота-оналар учун у ёки бу мавзу бўйича махсус курслар ташкиллаштириш; - болалар учун мўлжалланган машқлар видеодастурларини ёки слайдларини намойиш қилиш, уларнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш; - мутахассис иштирокидаги очиқ дарс ёки машғулотни ташкиллаштириш; - реабилитацион марказда очиқ эшиклар куни ёки кечаси ташкил этиш; - ота-оналар ва мутахассислар билан биргаликда тадбирлар ташкиллаштириш, ота-оналар ва профессионаллар ўзаро ассоцияцияларини тузиш; - ота-оналарни алоҳида тадбирлар, байрамлар, фестиваллар тайёрлаш ва ўтказишга жалб қилиш; - ота-оналарга болалар учун гуруҳ экскурсияларини (ҳайвонот боғига, ипподромга, спорт мусобақаларига) ташкил этишда кўмаклашиш; - ота-оналарнинг хизматларга бўлган муносабатини ва уларнинг келажакдаги тилакларини ўрганиш.

  3. Ота-оналар гуруҳи билан билвосита иш олиб бориш қуйидагиларни тақозо қилади:

- ота-оналарга хизматлар рўйхати, ходимлар малакаси ҳақидаги маълумотлар, мутахассисларнинг иш вақти, машғулотлар таркиби ҳақида маълумотлар келтирилган маълумотномаларни тақдим қилиш;
- маълум мутахассисларга қандай шартлар асосида ва қандай усулларда ёрдам кўрсатиш ҳақидаги информацион буклетларни тарқатиш;
- информацион бюллетенни тайрлаш ва уни мунтазам равишда тарқатилишини таъминлаш;
- методик хонада ёки ота-оналар Бурчагида китоблар ёки ўйин материалларини ташкиллаштириш;
- уйда амалга ошириладиган машғулотлар ёки ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар, дам олиш имкониятлари бўйича ёзма таклифлар тайёрлаш;
- тестдан ўтказиш, баҳолаш, реабилитацион режани бажаришнинг кечишини текшириш, натижаларни изоҳлаш жараёнларни изоҳловчи буклетни тайёрлаш;
- ота-оналарга китобларни уйга бериш ёки уларга мос келувчи бўлимларининг нусхасини олиш;
- ота-оналарнинг хизматларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича сўровномаларни етказиш ёки тарқатиш; - ота-оналар учун видеодастурлар тайёрлаш;
- ота-оналар болаларини кутиши учун мўлжаллан-ган хоналарда эълонлар тахтасини ташкиллаштириш;
- маҳаллий журнал ёки газеталар учун мақолалар тайёрлаш, ота-оналарга газета ва журналлардан парчалар етказиш;
-ота-оналар учун ўқув қўлланмалар тайёрлаш.

  1. Оилалар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдан қуйидаги мақсадлар кўзланади:

- ота-оналар гуруҳи орасидан энагалар тармоғини ривожлантиришга кўмаклашиш;
- тажрибага эга ота-оналарнинг реабилита-цион хизматларга муҳтож бола дунёга келган хонадонларга ташриф буюришини ташкиллаштириш;
- ота-оналарнинг ўз-ўзига ёрдам кўрсатиш гуруҳи ёки ассоциациясини ташкиллаштиришга кўмаклашиш;
- ота-оналарнинг мунтазам равишдаги ёки хонадонлардаги учрашувларида иштирок этиш;
- оталарни жиҳозларни таъмирлаш ёки созлаш ишларига жалб қилиш;
- ота-оналар мактаб кенгашлари ёки реабилитацион марказ комиссиялари таркибида иштирок этишларига интилиш;
- ота-оналар ўз хуқуқларини ҳимоя қилишларига, қонунчиликни ривожлантириш, хизматларни тақдим қилиш, психолог-тиббий-педагогик комиссияларнинг қарор қабул қилишларига таъсир кўрсата олувчи давлат ташкилотлари ишида иштирок этишларига эришиш;
- ота-оналарга болаларнинг талаб ва эҳтиёжларига йўналтирилган клубларни ташкил этишларида ёрдам кўрсатиш.
Имконияти чекланган бола оиласи билан иш олиб боришнинг айрим жиҳатлари алоҳида эътиборни талаб этади. Масалан, асосан боланинг онаси билан ўзаро алоқада бўлиш анъанавий усул ҳисобланади, чунки асосан она доимий равишда маслаҳатга келади, ва оилада юз бераётган барча ҳодисаларнинг марказида туради, деб ҳисобланади. Бироқ бу фикр нотўғри. Отанинг реабилитацион жараёнда бевосита иштирок этиши мутахассислар ҳаракатларининг самарадорлигини оширади.
Шу сабабли оила билан иш олиб боришни бошлашда, нафақат она билан, балки ота ва оиланинг бошқа аъзолари билан ҳам танишиб олиш даркор. Ёзма таклифларни юбориш жараёнида бевосита онага эмас, балки отага ҳам мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Айрим оталар ўз кечинмаларини эркак киши билан муҳокама қилишни истайдилар (дунё бўйлаб ижтимоий иш аёлларнинг имтиёзи ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас). Ёзма равишдаги маълумотларнинг тақдим қилиниши шунингдек, ўта фойдали, чунки учрашувга кела олмаган оталар, оналар билан бир қаторда барча ишлардан хабардор бўлиб туришади. Боланинг реабилитациясида отанинг ўрнини маънан рағбатлантириш лозим. Ногирон-бола оиласига ёрдам кўрсатишдаги қийинчиликларни енгиб ўтиш учун қуйидаги манбалардан фойдаланиш зарур: жамоада ишлаш, бунда ҳар бир ўрганилаётган вариант учун бошқаларнинг фаолиятларини мувофиқлаштирувчи битта мутасадди тайинланади; тажриба алмашиниш, хизматдошларининг билим ва кўникмаларини ўрганиш;консилиум ташкиллаштириш, бунда фикр алмашиниш, ёки муваффақиятсизликлар билан ўртоқлашиш, биргаликда юзага келган муаммоларни бартараф қилиш йўлларини топиш; ижтимоий иш масалалари бўйича мақолалар ҳамда ота-оналар учун тавсияномалар ёзиш.
Мутахассислар ва ота-оналар ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришнинг, жумладан оилаларни уйига бориб кўришнинг олтита усули мавжуд: мунтазам равишдаги алоқалар (имконият ва заруратдан келиб чиққан ҳолда – ҳафтада бир, икки ҳафтада ёки олти ҳафтада бир); боланинг қобилияти йўқлиги ёки унинг камчиликларини эмас, балки унинг ижобий томонларини бўрттириб кўрсатиш; қўшимча материалларни, от-оналар учун қўлланмаларни татбиқ қилиш; ижтимоий ишга фақатгина ота-оналарни эмас, балки оиланинг бошқа аъзоларини, шунингдек, қариндошларни ҳам жалб қилиш; эҳтиёжларга нисабатан кенгроқ эътибор қаратиш (гап фақатгина бола ҳақида эмас, балки бутун оила ҳақида бормоқда); натижа ва қийинчиликлар муҳокама қилинадиган қўллаб-қувватлаш гуруҳларини ташкил этиш (одатда бу каби гуруҳларга турли мутахассилар: ижтимоий ходим, психолог, педагог, психотерапевтлар киради).
Бунинг бари боланинг ривожланишига ёрдам беради ва ота-оналарнинг ҳамкорлик қилишларига сабаб бўлади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling