Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
-мавзу. Имконияти чекланган болалар билан ижтимоий иш
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
4-мавзу. Имконияти чекланган болалар билан ижтимоий иш
Маъруза режаси: 1. Ногиронлик ва реабилитация тушунчалари мазмуни, реабилитация турлари 2. Саломатлик борасидаги имкониятлари чекланган болаларни ижтимоий реабилитация қилиш технологиялари 3. Оиладан ташқарида яшовчи ногирон болаларни ижтимоий реабилитация қилиш хусусиятлари 4. Ногирон болаларни ижтимоий-психологик реабилитация қилишдаги қийинчиликлар 5. Ижтимоий реабилитация муаммоларини бартараф этиш қобилиятини ривожлантириш 1.БМТ маълумотларига кўра, дунёда тахминан 450 миллион киши руҳий ва жисмоний ривожланиш борасида танг аҳволда экан. Бу сайёрамизда яшовчи инсонларнинг 10 дан 1 қисмини ташкил этади (шулардан 200 миллионга яқини имконияти чекланган болалар). Ундан ташқари, бутун дунёда бўлгани каби, мамлакатимизда ҳам ногирон болалар сонининг ортиб бориш тенденцияси кузатилмоқда. Сўнгги ўн йилликда Россияда ногирон болалар сони икки баробарга ошди. 1995 й. аҳолини ижтимоий ҳимоялаш органларида 453 мингдан ортиқ ижтимоий нафақа олувчи ногирон болалар қайд этилган. Бироқ амалда бу каби болалар икки баробар кўп: ВОЗ ҳисоб-китобига кўра уларнинг сони 900 мингга яқинни ташкил этади - 2-3 фоизи болалар популяцияси. Йилига бир маротаба мамлакатда 30 мингга яқин болалар туғма ирсий касалликлар билан туғилади, улар орасидан 70-75 фоизи ногиронлар ҳисобланади. Болалардаги ногиронлик улар ҳаёт фаолиятининг сезиларли чекланиши демакдир, у ривожланишдаги бузилишлар, ўз-ўзига хизмат кўрсатишда, мулоқатлашувда, ўқишда, келгусида касбий кўникмаларни ўзлаштириши-даги қийинчиликлар билан боғлиқ бўлган ижтимоий мослаш-масликка олиб келади. Ногирон болаларнинг жамият тажрибаларини ўзлаш-тириши, уларни мавжуд оммавий муносабатлар тизимига киритилиши жамиятдан маълум қўшимча чора-тадбирлар, воситалар ва кучланишларни сўрайди (бу реабилитация бўйича алоҳида дастурлар, алоҳида марказлар, алоҳида ўқув юртлари ва ҳ.к.лар бўлиши мумкин). Бироқ бу чора-тадбирлар ишланмаси ижтимоий реабилитация жараёни моҳиятига, вазифаларга, қонуниятлар билимига асосланишга мажбур. Айни пайтда ижтимоий реабилитация жараёни кўплаб илмий билимлар жабҳасини профессионаллар тадқиқи предмети саналади. Психологлар, файласуфлар, социологлар, педагоглар, ижтимоий психологлар ва бошқа усталар мазкур жараённинг турли жабҳаларини очиб берадилар, ижтимоий реабилитация сабабларини, даврлари, босқичлари ва механизмларини ўргана-дилар. Россиядаги ногиронлар, катталар ва болаларга йўналтирилган ижтимоий сиёсат ҳозирда ногиронликнинг тиббий модели негизида қурилади. Мазкур моделдан келиб чиққан ҳолда, ногиронлик дард, касаллик, патология сифатида ўрганилади. Бу каби модел ихтиёрий ёки беихтиёр равишда ногиронликка эга боланинг ижтимоий позициясини заифлаштиради, унинг ижтимоий аҳамиятини кучайтириб, “оддий” болалар жамиятидан яккалаб қўяди, унинг ижтимоий мақомини тушириб, болани ўзининг бошқа болалар билан қиёслаганда улар билан тенг эмаслигини ва улар билан рақобатлаша олмаслигини тан олишга маҳкум қилади. Тиббий модел ногиронлар билан ишлашда патерналистик таснифга эга бўлган ва эътироф этиш жоиз, инсоннинг шунчаки тирик қолиши учун яшашини эмас, балки унинг аниқ омон қолишига кўмаклашувчи хизматларни ташкил этишни, даволашни, меҳнат терапиясини кўзда тутувчи иш услубини тавсифлайди. Жамиятдан ажратилиб, махсус ўқув юртларида тарбияланаётган имконияти чекланган болаларда ривожланишнинг пассив-боқимандаликка ҳаётий йўналганлиги мамлакат ва жамиятнинг ушбу моделга йўналтирилганлиги натижаси ҳисобланади Ушбу номаъқул анъанани ўзгартиришга интилган ҳолда, рус жвмиятида тез-тез тилга олинаётган “имконияти чекланган инсон” тушунчасидан фойдаланамиз. Масалага оддий ёндашув биз сўз юритаётган ўша тоифадаги катталар ва болалар ташвишларини тўлалигича тугата олмайди. Унда болаларнинг ижтимоий моҳиятини ҳис этиш танқислиги яққол акс этади. Ногиронликнинг номувофиқлиги тиббий жабҳа билан чекланмайди, у тенг бўлмаган имкониятларнинг янада кўпроқ даражадаги ижтимоий номувофиқлик саналади. Бу каби фикр “бола – табиат - ҳукумат” учлигига бўлган ёндашувни тубдан ўзгартиради. Мазкур кўриниш моҳияти қуйидагилардан иборат: - имконияти чекланган боланинг асосий номувофиқлик унинг ташқи олам билан алоқасининг бузилиши, чекланган чаққонлиги, қатор маданий қадриятлардан бебаҳралиги, вақти келганда эса ҳатто оддий таълим олишдан ҳам бебаҳра эканлигидан иборат. - бу номувофиқлик боланинг руҳий ва жисмоний ҳолати қандай эканлигининг фақат субъектив омилигина бўлиб қолмай, балки ногирон инсон учун ноқулай бўлган меъморий муҳит, оммавий транспорт, ижтимоий хизматлар мавжудлигини санкцияловчи оммавий онг ва ижтимоий сиёсат натижаси ҳамдир. - ногиронликка эга бола ҳам балки ўзининг саломатлиги борасида бенуқсон бўлган тенгдоши каби қобилиятли ва истеъдодлидир, бироқ ўзидаги қобилиятни аниқлаб, уни ривожлантириши, унинг ёрдамида жамиятга наф келтириши учун ундаги имкониятларнинг тенг эмаслиги ҳалал беради; - бола – ижтимоий ёрдамнинг пассив объекти эмас, балки ҳар томонлама билиш, мулоқот қилиш, ижод қилиш каби ижтимоий эхтиёжлардан баҳраманд бўлишга ҳақли бўлган ривожланиб борувчи инсондир; - ҳукумат ногиронликка эга бола учун шунчаки маълум имтиёзлар ва енгилликлар яратиб беришигина эмас, балки унинг ижтимоий эҳтиёжларини эътиборга олиб, ногирон боланинг ижтимоий реабилитацияси ва шахсий ривожланиши каби ҳаракатларига тўсиқ бўлувчи чекловларни йўқотишга имкон берувчи ижтимоий хизматлар тизимини яратишга сафарбар қилинган. - мазкур ишнинг нишони – ногирон-болаларнинг ижтимоий реабилитациясини, унинг аҳамияти ва замонавий йўналишларини тавсифлашдир. Олдинга қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги масалаларни ҳал этиш зарур: - ногиронлик ва реабилитация тушунчаси моҳиятини, реабилитация турларини таърифлаш. - ногирон болалар ижтимоий реабилитациясининг асосий усуллари ва замонавий йўналишларини кўриб чиқиш. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling