Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


II боб. Ногирон болаларнинг муаммоларига замонавий ёндашувлар


Download 0.74 Mb.
bet20/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

II боб. Ногирон болаларнинг муаммоларига замонавий ёндашувлар
2.1. Ногирон-болаларни реабилитация қилишнинг ижтимоий-психологик қийинчиликлари
Ижтимоий реабилитация жараёнида уч гуруҳдаги вазифалар ҳал этилади: шахснинг мослашуви, автомизацияси ва фаоллаштирилиши. Ушбу моҳиятига кўра зид бўлган ва айни вақтда диалектик жиҳатдан ягона бўлган вазифаларнинг ҳал этилиши, кўплаб ташқи ва ички омилларга боғлиқ бўлади. Ижтимоий мослашув индивидумнинг ижтимоий муҳит шароитларига актив мослашувини назарда тутади, ижтимоий автомизация эса – ўзига йўналтирилган дастур ва кўрсатмалар мажмуини амалга оширишни, яъни шахснинг ўзи ҳақидаги, ўз-ўзини баҳолашидаги тасаввурига мрс келувчи феъл-атвори ва муносабатлари барқарорлигини кўзда тутади. Ижтимоий мослашув ва ижтимоий автомизация масалалрининг ҳал этилиши зиддиятли бўлиб кўринган “Барча билан бирга бўлиш” ва “Ўзлигини сақлаб қолиш” сабаблари ёрдамида бошқарилади. Айни вақтда юқори ижтимоийлиликка эга бўлган инсон фаол бўлиши лозим, яъни унда ижтимоий ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлик шаклланган бўлиши лозим.
Ижтимоий реабилитация жараёни, ҳаттоки ҳодисаларнинг мақбул ҳолатда кечишида ҳам бир текисда ривожланмайди ва қатор қийинчиликлар, катталар ва боланинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини талаб этувчи боши берк кўчалар билан тўлиқ. Агар ижтимоийлаштириш жараёнини бола болалар дунёсидан катталар дунёсига қадар юриб бориши лозим бўлган йўл деб тасаввур қилсак, у ҳолда у бир текис, равон эмас ва йўл белгилари билан таъминланмаган, балки унда ҳам чўнқирликлар, ютиб кетувчи қумлар, омонат кўприклар ва айрилиш жойлари мавжуд.
Ижтимоийлаштириш қийинчиликлари остида боланинг у ёки бу ижтимоий ролни эгаллаб олишидаги қийинчиликлар мажмуи тушунилади. Кўпинча ушбу мураккабликларнинг юзага келишига боланинг социум билан ўзаро муносабатлари жараёнидаги талабларнинг нотўғрилиги ва боланинг ушбу муносабатларга тайёрлик даражаси сабаб бўлади. Ижтимоий ролни эгаллашдаги қийинчиликлар кўпинча бола ушбу рол ҳақида маълумотга эга бўлмаганида, ёки маълумот ёлғон табиатига эга бўлганида, ёки болада ўзини ушбу ролда синаб кўриш имконияти бўлмаганида (ижтимоий уринишлар учун шароит чратилмаганлиги) юзага келади.
Реабилитация жараёнидаги қийинчиликларни социум ичида ролга оид феъл-атвор образларининг “ювилиб кетганлиги” (масалан, ўзига ишонч ва тажовузкор феъл-атвор ҳақидаги тасаввурлар, аёллар ва эркаклар турмуш тарзи ўртасидаги чегаралар ювилиб кетиши) билан ҳам боғлаш мумкин. Шу сабабли болада вақти-вақти билан ижтимоий ролнинг ўзи каби, уни амалга ошириш усуллари билан боғлиқ бўлган ўз-ўзини англаш вазифаси вужудга келади.
Интернатларда болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини ташкиллаштириш шароитлари уларнинг муваффақиятли равишда реабилитация қилишнинг ташқи қийинчиликларини юзага келтиради, бироқ болаларнинг ушбу гуруҳида уларнинг психик ривожланиши билан боғлиқ бўлган ички қийинчиликлари ҳам мавжуд.
Ногиронлик жиддий оқибатларидан яна бири “дунёга бўлган таянч (базавий) ишончнинг” йўқотилишидир, бу ишончсиз эса шахснинг автономия, ташаббускорлик, ижтимоий билимга эгалик, муҳнатга лаёқат, жинсий тенглик каби энг муҳим ҳосил қилинадиган кўникмаларининг ривожланишининг умуман иложи йўқ. Ҳосил қилинадиган ушбу янги кўникмаларсиз бола деярли шахслараро иуносабатлар субъекти бўла олмайди ва балоғатга етган шахс сифатида шакллана олмайди. Дунёга бўлган базавий ишончнинг йўқотилиши бир томомдан боланинг ишончсизлиги, бадгумонлиги, баджаҳллигида намоён бўлса, бошқа томондан унда асабий механизмларнинг шаклланишига олиб келади.
Бирлашиб кетиш вақт ўтган сайин боланинг автономлигини, унинг ташаббускорлигини ва ўз хулқи учун жавобгарлик ҳиссининг ривожланишига жиддий равишда тўсқинлик қилади. Бирлашиш маълум инсон билан (тарбиячи, ота-она, ўқитувчи ва ҳ.к.), шунингдек одамлар гуруҳи (барчага яхши бўлган болалар уйининг “биз”и) билан бўлиши мумкин. Нисбатан каттароқ ёшда ушбу механизмнинг таъсири алкогол, наркотик ёки токсикологик тобеликни шаклланишига олиб келиши мумкиню
Ижтимоий реабилитация қийинчиликлари одатда ижтимоий ҳаракатларга ортиқ даражада мослашувни, яъни ижтимоий конформизм ёки ортиқ даражадаги автономликни, яъни социумда юзага келган муносабатлар меъёрини тўлиқ қабул қилмасликни юзага келтиради. Номеъёрий ижтимоийлаштиришнинг оқибатлари сифатида ижтимоий аутизм (атроф дунёдан ажралиб қолиш), ижтимоий ривожланишдан ортда қолиш каби ҳодисаларни кўрсатиш мумкин. Боланинг ижтимоий муносабатлар тизимига кириб боришидаги муаммоларнинг юзага келишининг дастлабки шарт-шароитлари турлича бўлиши мумкин, бироқ бунга қадар уларнинг барчаси ногирон-бола томонидан атрофдаги социум қўядиган талабларнинг нотўғри қабул қилиниши билан боғланмаган бўлади.
Ушбу муаммоларни енгиб ўтиш мезонлари қуйидагилардан иборат:

  1. Юзага келаётган ижтимоий муаммоларни тўғри қабул қилишга тайёрлик ва уларни социумда шаклланган муносабатлар меъёрига мос равишда ҳал этиш (ижтимоий мослашганлик), яъни муносабатларнинг мавжуд тизимига, мувофиқ равишдаги мослаша олиш қобилияти, мувофиқ равишдаги ижтимоий-ролга оид феъл-атфорни шакллантириш ва ижтимоий қийинчиликларни енгишга нафақат ўз потенциалини йўналтириш, балки боланинг ҳаёт фаолияти кечувчи шароитларни ҳам қўллаш;

  2. Номақбул ижтимоий таъсирларга (автономликка) барқарорлик, хусусий шахсга оид хусусиятларни, шаклланиб улгурган дастурлари ва қадриятларини сақлаб қолиш;

  3. Ижтимоий муаммоларни ечишдаги фаол вазият, ижтимоий ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлик, мураккаб вазиятларда ўз-ўзини ривожлантириш ва амалга ошириш (ижтимоий фаоллик), ўз ўрнини белгилаб олиш ва кенгликка оид ҳаёт фаолият чегараларини кенгайтириш қобилияти.

Санаб ўтилган мезонларнинг ҳар бири алоҳида боланинг ижтимоий реабилитация муаммоларини енгиб ўтишига тайёрлигини англатмайдию улар фақатгина комплекс ҳолатда ўрганилиши мумкин.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling