Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Мослашмаган болалар муассасалари вазифалари


Download 0.74 Mb.
bet23/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

1.1.Мослашмаган болалар муассасалари вазифалари.
Мослашмаган болалар ва ўсмирлар учун муассасаларнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • қаровсизлик, дайдилик, мослашмаганликни прфилактикаси;

  • ота-онасинининг айби билан фавқулотда вазиятлар билан боғлиқ (жумладан, жинсий ва психологик зўравонликда ёки ҳаёт ва соғлик учун хавфли шароитларда яшовчилар) имконсиз ҳолатда қолган болаларга психологик - тиббий ёрдам кўрсатиш;

  • болалар ва ўсмирларда ижобий ижтимоий харакат тажрибасини, мулоқот кўникмалари ва атрофдаги одамлар билан ўзаро муносабатларга киришиш кўникмаларини такомиллаштириш;

  • ота-она эътибори ва ғамҳўрлигисиз, яшаш учун воситаларсиз қолганларга нисбатан васийлик вазифасини бажариш;

  • шаснинг инқирозли ҳолатларини йўқотишга ёрдам берувчи психологик ва педагогик қўллаб-қувватлаш;

  • оилага қайтишга ёрдам бериш;

  • таълим олиш имкониятини таъминлаш;

  • кейинчалик яшаш жойидаги ҳаёт тарзини яхшилашга ёрдам бериш;

Бошқача сўз билан айтганда, бундай муассасалар фаолиятининг қўйилган асосий масаласи - ижтимоий ҳимояга ва бунга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш уларнинг реаблитацияси ва ҳаётда ўз йўлини топишда ёрдам кўрсатиш. Болалар ва ўсмирларучун махсус муассаса ташкил қилиш уларга тезда ёрдам кўрсатишнинг аниқ имкониятини тақдим этади. Ушбу муассаса мутахассислари болалар билан иш олиб боришнинг уята асосий босқичини ажратадилар:

  • диагностик иш;

  • реаблитация, ҳар тарафлама диагностикасидан олингна натижаларга асосланган дастур;

  • болани реаблитациядан кейинги ҳимояси;




    1. Мослашмаган болалар ва ўсмирлар учун ижтимоий ҳимоя маркази.

Авваламбор вояга етмаганлар учун ижтимоий - реаблитацион хизмат тизимида болалар ва ўсмирлар учун ижтимоий қабулхоналар ташкил қилинмоқда, уларнинг ҳар бири мутахассислар томонидан олдиларида турган вазифаларни фарқлари даражасини ва чуқурлиги, уларнинг касбий тайёргарлиги, болалар билан ишлаш тажрибаси (айниқса қийин болалар билан) билан фарқ қилади. Уларнинг моддий – техник базаси, ҳар қандай ташкилотлар билан молиялаштириш имконияти билан ҳам фарқланади.
Болаларнинг ижтимоий қабулхоналардаги вояга етмаганларнинг ижтимоий ап педагогик жиҳатдан мураккаб ва болалар уйи ёки иактаб-интернатлардан фарқ қилади, чунки:

  • Кўпчилик болалар чекишга, доимий равишда спиртли ичимликлар ичишга ўрганиб қолганлар;

  • Кўпчилик болалар оиладаги ижтимоий - психологик депривация, жисмоний ёки жинсий зўрлаш, мактаб дезадаптацияси оқибатида инқирозли ёки чегаравий ҳолатдир

  • Деярли барча болаларда турли хил сурункали касалликлар аниқланган;

  • Кўп болалар ҳеч қачон ўқимаганлар, уларда оддий ижтимоий ва маиший кўникмалар шаклланмаган (ёки йўқотилган) оилада яшаш тажрибаси шаклланмаган (ёки йўқотилган);

  • Кўп болаларда психик тараққиётнинг орқада қолганлик аниқланган. Ижтимоий ҳимояга муҳтож вояга етмаганлар учун махсус муасассаларда вояга етмаганлар қуйидаги сабабларга кўра қабул қилинади:

  • Шахсий мурожаат;

  • Аҳолини ижимоий ҳимоясини амалга оширувчи органларнинг йўлланмаси;

  • Вояга етмаганлар ишлари бўйича коммисия қарори;

  • Ота-оналарнинг аризаси, таълим муасассаси, соғлиқни сақлаш, васийлик ва ҳомийлик, ички органларнинг илтимосномаси;

  • Агар ота-оналар ёки уларни ўрнини босувчилар хукм қилинган ёҳуд жазо тариқасида қамоққа олинган бўлса суд, прокурор ёки тергов органларининг қарори ёки белгилаши.

Болалар бошпана ва озуқа олшлари мумкин бўлган қабулхоналарнинг биринчи даражали вазифаларидан бири, уларнинг дунё билан муносабатларининг кенг спектрини тиклаш, уларни катталар, тенгдошлари билан мулоқотга, оила ҳиссини, ўзининг керак эканлигини ҳис этишга ўргатишдан иборат.Бола реабилитациясининг индивидуал дастури унинг шахсини ўрганиш ва имконли бўлган барча маълумотларни (унинг жисмоний ва психик саломатлиги ҳолати, таълимий тайёргарлиги даражаси ва бошқалар) таҳлили асосида яратилади. Индивидуал дастур нафақат умумий соғломлаштириш чора – тадбирларини асослайди, балки боланинг қабул қилинган вақтда мавжуд бўлган сурункали касалликларни даволашни назарда тутади.
Ўсмир реаблитациясида психологик диагностика ва коррекция катта аҳамиятига эга. Ижтимоий ҳимоя марказлари ходимлари иккита муҳим психик муаммога дуч келадилар: боланинг психик тараққиётда орқада қолиш ва ундаги психик депривация оқибатларини енгиб ўтиш. Табиийки, ижтимоий ва психик муаммолар болаларда турли даража ва турлича шаклда намоён бўлади. Бунга мувофиқ реаблитация ҳам хар бир бола учун индивидуал ўтказилади. Мутахасисслар психологик реаблитациянинг икки турини қўллайдилар: гуруҳий ва индивидуал.
Боланинг психокоррекцион гуруҳларда иштироки унинг шахсини ўсишига, ўзини қирраларини очишга, аниқ билим, кўникма, малакаларни, авваламбор мулоқот қилиш кўникмасини эгаллашга ёрдам беради; индивидуал реаблитация эса авваламбор хавотир хисси ва ўзига нисбатан ишончсизликни йўқотиш, унинг ўзига ўзи берадиган баҳосини кўтариш, қўрқувларини нгиб ўтишга ёрдам бериш, одамларга нисбатан ишоннчни шакллантиришга қаратилган. 100 фоиз мактаб дезодаптацияга эга бўлган болалар реаблитациясининг муҳим йўли, қабулхона шароитида тизимли тарбиявий ва ўқув жараёнини ташкил қилиш, мавжуд бўлган педагогик қаровсизликни бартараф қилиш, хулқ-атвордаги бузилишларни коррекция қилиш.
Агар кичик болалар билан иш олиб боришда уларнинг ўз атрофидагилардан (ота-она, қариндошлари ва бошқалар) дан ололмаган илиқлик, кўникма, билимларни ўрнини тўлдириш, тарбиялаш зарур бўлса, ўсмирларни қайта тарбиялашга, характеридаги эгаллаган девиантлигини йўқотиш, одамлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳақидаги бузуқ тасаввурни бартараф этишга тўғри келади.
Ўсмир мустақил бўлишга интилади ва катталарнинг унинг ҳаётини бошқаришга бўлган харакатини оғриқли қабул қилади, унинг катталик ролига, ўзига нисбатан хурмат билан муносабатда бўлишларига даъво қилади.
Ўсмирларда ўзини хурмат қилиш ва англашни шакллантиришнинг бир нечта усуллари бор. Улардан бирини тақлид қилишга арзийдиган (қариндош, таниш, реал ёки тўқима қаҳрамонлар) наъмуналарига йўналганликдир.
Ўсмир реаблитациясида индивидуал психотерапия ҳам катта ёрдам беради: суҳбатлар, гаплашиш, турли хил маълумотларни муҳокама қилиш. Ўсмирни реаблитациясидаги қийинчиликлардан бири - бу унинг ўқишни истамаслигидир. Кўп ўсмирлар мактабда ҳеч қачон ўқимаган ёки ўқишда бир йилдан беш йилгача танафусга эгалар, улар фикрлаш фаолияти кўникмаларига етарлича эга эмаслар.
Айнан шунинг учун ҳам ижтимоий ҳимоя марказларидаги таълим жараёни қатиий индивидуал асосда ташкил қилинган бўлиши керак. Ўсмирлар мактабга қайтишини таъминловчи даврни босиб ўтиши керак. Ҳозирда қабулхоналарда таълимни бир қанча вариантлари қўлланади:

  • Кундузи ва кечки умумтаълим мактаб;

  • ПТУ;

  • Тенглаштириш синфлари.

Қабулхоналар билан бир қаторда таълим уй мактаби доирасида амалга оширилади, бу қабулхона тарбияланувчилари учун оптималлдир.(мосдир) Унинг вазифаси:

  • мактабда таълим олиш оқибатида пайдо бўлган муваффақиятсизлик тажрибанинг эмоционал – психик зўриқишини пасайтириш;

  • умумтаълим кўникмаларини қайта тиклаш ва мустаҳкамлаш;

  • билимлардаги бўшлиқларни тўлдириш;

  • ўсмирга ўз кучига ишонч бериш.

Бу жойда машғулотлар индивидуал ёки кичик гуруҳларда (иккита –учта одам) олиб борилади.
Бироқ, энг яхши қабулхона - бу ўсмирнинг вақтинчалик бўладиган жойидир, шунинг учун ҳам ўсмирга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг биринчи даражадаги вазифаларидан бири - унинг кейинги тақдирини яхшилашга ёрдам бериш. Энг яхши варианти боланинг ўз оиласига қайтиши, бироқ, бу от –оналар ва болалар билан тегишли иш олиб боришдан сўнг амалга оширилиши мумкин. Қабулхона ходимлари оиланинг ҳаётий шароитини, унинг фукционал қобилиятларини, боланинг аниқ оммавий шароитларда яшай олиш эҳтимолини ўрганадилар. Ижтимоий ходимнинг оилага ташрифи бола оилага қайтиши эҳтимолини баҳолашга имкон беради.
Бироқ, ота – оналар томонидан навбатдаги бузиш болани қабулхонага қайтишига олиб келади. Агар боланинг оилага қайтиши имконсиз бўлса, бошқа йўллар қўлланилади. Яқин вақтгача қонунчилик болаларни ҳаётини йўлга қўйишнинг асраб олиш, васийлик (ҳомийлик) ёхуд болалар асосан йўналтириладиган давлат етимхона муассасаларига жойлаштириш шаклларини назарда тутади. Албатта, оилага жойлаштиришнинг самарали шакли болани ҳомийлик ёки қариндошлари томонидан асраб олиш ҳисобланарди, бироқ кейингилари бу ишни турли сабабларга кўра амалга оширолмайдилар: ўсмирда қандайдир касалликнинг мавжудлиги, яшаш ёки моддий шароитдаги етишмовчилик ва бошқалар. Агар оилага қайтиш имконсиз бўлса, кўпмнча қабулхоналар ўсмирни интернатга беришга мажбурдирлар.




    1. Download 0.74 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling