Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети
Ижтимоий реабилитация муаммоларини енгиб ўтишни ривожлантириш
Download 0.74 Mb.
|
МАЪРУЗА
2.2. Ижтимоий реабилитация муаммоларини енгиб ўтишни ривожлантириш
Юқорида келтирилган ҳолатларга эътибор қаратган ҳолда, ногирон-боланинг ижтимоий реабилитация муаммоларини ва ушбу қобилиятларни ривожлантирувчи айрим психологик-педагогик механизмалари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун зарур бўлган қобилиятларини кўриб чиқамиз. Болага ижтимоий реабилитация қийинчиликларини ҳал этиш имконини берувчи нисбатан муҳим қобилиятлар қуйидагилардан иборат: Ҳаёт фаолияти сарҳадларини кенгайтириш қобилияти; Ўз-ўзини йўналтира олиш қобилияти; Дифференциация қилинган муносабатлар тизими орқали ижтимоий ролга оид хулқни эгаллаш қобилияти. 1. Боланинг ҳаёт фаолияти кенглиги чегараларини кенгайтириш имкониятини таъминлаш учун унинг базавий эҳтиёжларини қондирилишига асосланувчи табиий ривожланиш мантиғини эътиборга олиш лозим. акс ҳолда болада у билан юз бераётган воқеаларни назорат қила олиш қобилияти шаклланмайди, бу эса ўз навбатида унинг ижтимоий мослашувига тўсқинлик қилувчи “ўрганиб қолинган ночорлик”ка олиб келади. Бола ривожланишининг табиий шароити унинг эҳтиёжларини улар юзага келиши билан ҳал этилишини талаб этади. Интернат шароитида ушбу қобилиятлар узоқ муддат давомида яширин ҳолатда бўлиши мумкин ва уларни фаоллаштирилишига, “ўстирилишига” қаратилган алоҳида педагогик ҳаракатлар талаб этилади. Ҳаёт фаолияти кенглиги чегараларини кенгайтириш қобилияти инсонда автономия каби базавий қобилиятнинг мавжудлиги асосида шаклланиши мумкин. Автономия – бу бола ўзининг ушбу сўзнинг том маъносига кўра ўзини “алоҳида” инсон сифатида ҳис қилиши, мустақил равишда яшай олиш имкониятига деб ҳисоблаши демакдир. Бу мустақил ҳаёт кечириш учун зарур бўлган кўникмаларга эгалик эмас, балки гап ғайришуурий ҳиссиёт, бола қанчадир вақт давомида ёлғиз қолганида ўзини осойишта ва хотиржам ҳис этиши ҳақида бормоқда. Бунга қарама-қарши бўлган ҳиссиёт эса бировга қарам бўлиб қолган боланинг ёлғиз қолганида юзага келадиган саросималик ва қўрқинч ҳиссидир. Автономлик ўзини дунёдан ажратиб олиш, бошқа одамлар (биринчи навбатда онадан) ва объектлардан ажралиши натижасида юзага келади. Бу ўз жисмини қабул қилиш (унга тўғри муносабатда бўлиш) ва ундан фойдаланиш ҳам демакдир, ваҳоланки бу хусусиятлар ўзаро чамбарчас боғлиқдир: ўз танасига тўғри муносабатда бўлиш болани янги ҳаракатга оид кўникмаларни ўзлаштиришга рағбатлантиради, улар эса ўз навбатида ўз эпчиллиги ҳиссини вужудга келтиради ва танага бўлган ижобий муносабатни мустаҳкамлайди. Боланинг оила даврасида табиий шароитда ривожланишида бу ота-оналар билан бевосита жисмоний мулоқот ҳисобига эришилади: ота-оналар боланинг кўплаб физиологик ҳаракатларида иштирок этадилар, болани қучоқлайдилар, унга тегинадилар, қўлларига кўтарадилар, йўргаклайдилар ва ҳоказо. Шунингдек унга “асалим”, “шириним”, “болажоним” деган сўзларни айтадилар, бу эса шунингдек болага унинг танаси ҳақидаги маълумотларни тақдим қилади. Бошқа ҳолатларни эътиборга олмасак, бола ўз танасида “тажрибалар” ўтказиш имконига эга: у уни ўраб турган кенглик билан фаол мулоқотда бўлади – болалар кўпинча уй жиҳозларидан иншоотлар қурадилар, унинг устига чиқадилар, ундан пастга сакрайдилар ва ҳ.к. Болани интернетда тарбиялаш шароитида шахсий тана чегараларини қўллаб-қувватлаш кўпинча болаларнинг чекланиши (уларни муҳофаза қилиш мақсадида) ва бола билан турли жисмоний равишдаги мулоқотларнинг ва унинг танасининг ўзига хос хусусиятларини муҳокама қилишнинг камлиги ҳисобига қийинчиликлар туғдиради. Шу сабабли тарбиячининг вазифаси болага ўз танасининг чегараларини ва уни қабул қилиш чегараларини англашда ёрдам кўрсатишдан иборат. Бунинг учун методик воситалар сифатида қатор тўсқиларни енгиб ўтиш бўйича маълум ҳаракатларни қамраб олувчи ҳаракатларни мувофиқлаштиришни ривожлантиришга йўналтирилган алоҳида спорт машғулотлари бўлиши мумкин. Интернат шароитида автономияни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш учун табиий эҳтиёжларни туғилишига кўра қондиришга катта имкониятлар яратиш зарур (жумладан, бу чекланган миқдорда бўлса ҳам шахсий озиқ-овқатга эга бўлишга рухсат бериш, бу ҳолат одатда жамоада яшаган болаларда табиий равишда содир бўладиган ҳолат). Шунингдек, бола учун шахсий кенгликни ажратиб бериш лозим. Бу шахсий ўйинчоқлар, фотосуратлар, хатлар, совғалар, шунингдек бу нарсаларнинг барчасини сақлаш учун жойнинг мавжудлиги билан таъминланади. Бола ўз шахсий жойини бошқаларнинг ёрдамисиз ёки тарбиячи ёрдамида ўз шахсий режасига асосан безатиши мумкин. Интернат шароитида ижтимоий фаолликка бўлган қобилиятни шакллантириш ва уни табиий равишда намоён қилиш учун, болага ўзини унинг учун эътиборга молик бўлган кам сонли инсонлар билан жонли ҳиссий мулоқотда эканлигини ҳис қилишга ёрдам берувчи барча табиий усуллар ва воситаларни қўллаш зарур. Бу са интернат шароитида шартли оилаларни шакллантириш, қариндошлар билан мулоқот қилишга имкон яратиш, бола ҳунар ўрганиши учун уни маълум устага бириктириш орқали таъминланиши мумкин. Ўсмирлик ёшига келиб боланинг ўз-ўзини англаш эҳтиёжи ривожлана бошлайди. Бу ёшда болалар ўзи ҳақидаги ҳар қандай маълумотга катта иштиёқ билан ёндашадилар: агар уларга натижаларни айтиш ваъда қилинса, улар ҳар қандай психологик вазифаларни бажарадилар, бу ёшда улар янги одамда қандай таассурот қолдирганликларига ҳам бефарқ бўлмайдилар, ва ниҳоят мулоқот танлаш қобилияти тўлиқ намоён бўлади, яъни бола ўзига яқин дўст топишга ҳаракат қилади. Буларнинг бари унга у одамлардан нимаси билан фарқ қилишини англашга, улар билан таққослаганда у қандай кучли ва заиф томонларга эга эканлигини англашга ёрдам беради. Тенгдошлари билан мулоқот қилишнинг кенг имкониятлари нуқтаи назаридан интернатдаги ҳаёт бола учун оиладаги ҳаётдан кўра мосроқдек кўринади, бироқ бунда бир шарт муҳим аҳамиятга эга: у мулоқот гуруҳларини танлаш, қандайдир ҳаракатларни: сўзлашувга оид, ҳиссий ёки феъл-атворга оид ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида уларни алмаштириш имкониятига эга бўлиши лозим, бунда бола ўз-ўзини билиш, ўз хулқининг бўлиши мумкин бўлган оқибатларини кузатиш ва уларни аввалдан кўра билиш қобилиятига, яъни рефлексияга эга бўлади. Ҳақиқатда эса интернатда тарбияланувчи бола доимий равишда у ҳақидаги дунёқараш ва унинг социометрик мақоми аввалдан барчага маълум бўлган ва мустаҳкамланиб қолган қандайдир гуруҳга киритилган бўлади. Бу қанчалик ҳайратланарли бўлмасин, болалар уйи оила вазифасини ўтай бошлайди, бироқ бу ҳаракат салбийдир. 2. Ўз-ўзини йўналтира олиш қобилияти болага ўзлигини, ўз шахсий чегараларини сақлаган ҳолда, атроф муҳит билан турли мулоқотларга киришиш имконини беради. Ушбу қобилиятнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, бунда бола дастлаб бошданоқ ўз-ўзини йўналтиришга мажбур эмас. Ушбу қобилият фақатгина бола ўз имкониятларидан четга чиқа олгандагина катталр томонидан шакллантирилади. Акс ҳолда ўз-ўзини йўналтириш эҳтиёжи бошқаларга қўшилиб кетиш, ўз-ўзини йўналтириш масаласидаги асосий саволларга жавоб бериш эса бошқа кимгадир юклаш билан алмаштирилади. Бунинг натижасида эса боқимандалик хусусияти шаклланиб боради ва бунинг натижасида бола умри давомида бировнинг ёрдами, ҳимояси ва васийлигига муҳтож бўлиб қолади. 3. Дифференциацияланган муносабатлар тизими орқали ижтимоий-ролга оид феъл-атворни эгаллаш қобилияти анъанавий тарзда, уй шароитида тарбияланиш доимий равишда бола учун ижтимоий муҳитдаги турли шахсларнинг аҳамиятлилик доираси кенгайиб бориши ҳисобига шаклланади. Болалар гўдаклик вақтида отаси ва онаси билан мулоқотда бўлади. Вақт ўтгани сайин боланинг ижтимоий алоқалари уларга оиланинг кенгайтирилган аъзоларининг киритилиши ҳисобига мураккаблашади: буви-бувалар, хола-амакилар ва ҳоказо, бу эса болага катталарнинг ижтимоий ролининг икки турда эканлигини англаш имконини беради: унинг онаси масалан, она, ва ўзининг онасига нисбатан бола ролида намоён бўлади. Бола ота-онаси “ишга боришини” ва у ерда умуман бошқа кўринишда намоён бўлишларини билади. Интернат шароитида эса одатда “катта-бола” ва “бола-бола” муносабатлари белгилаб қўйилган, ва шу сабабли боланинг ижтимоий роллар ҳақидаги тасаввурлари чегараланган. Ушбу чегара тарбиячининг болаларнинг ролга оид ўйинида унинг учун одатий бўлмаган бола ролини ўйнаши, яъни “мактаб” ўйинида тарбиячи бола ролини, бола эса ўқитувчи ролини ўйнаши ҳисобига енгиб ўтилиши мумкин. Интернатларда ўйинларни ташкиллаштиришда тарбиячиларнинг болалар билан “тенг” хуқуқда ролларни тақсимлаб олиши яхши натижа беради, бироқ бунда тарбиячининг маҳорати болаларнинг маҳоратини оширади; у ўйин жараёнида ўз ўрнини ўзгартириши лозим: вақти-вақти билан (бироқ доим ҳам эмас) у болага кўмаклашиши ва бу билан ўз ролини шерик-рақибининг ролига яқинлаштириши лозим. Интернат туридаги муассасалар педагогларининг фаолияти буларнинг бари билан бир қаторда болаларнинг ижтимоийлаштириш муаммоларни ҳал эта олиш қобилияти билан боғлиқ бўлади. Ушбу муаммонинг ҳал этилиши педагогларнинг тайёрлиги, уларнинг касбий қарашларининг шаклланганлигига боғлиқ бўлади. Ногирон-болаларнинг, имконияти чекланган болаларнинг ижтимоий мослашув, реабилитация, интеграция муаммоларининг ҳал этилиши – узоқ йилларга чўзиладиган жараёндир. Унинг муваффақиятлилиги, самарадорлиги юқорида санаб ўтилган кўплаб омилларга, ва биринчи навбатда яқин одамларнинг, педагог ва у каби профессионалларнинг ушбу тоифага мансуб бўлган болаларга ёрдам кўрсатишга тайёрлигига ва уларнинг профессионал қарашларига, бошқачасига айтганда уларнинг касбий маҳоратига (профессионализмига) боғлиқ. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling