Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Европа Иттифоқи мамлакатларида ёшлар


Download 0.74 Mb.
bet26/96
Sana18.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1708686
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   96
Bog'liq
МАЪРУЗА

1. Европа Иттифоқи мамлакатларида ёшлар
Европа Иттифоқи мамлакатларида ривожланган мамлакатлар аҳолисининг қариши умумий жаҳон тенденцияси аниқ намоён бўлаётган бўлсада, Қадимги Олам (Старый Свет) нисбатан ёш ҳолатда сақланиб қолмоқда.
БМТ Болалар фонди маърузаси маълумотларига кўра тўрт мамлакат –Швеция, Буюк Британия, Нидерландия ва Италияда – бахтсиз ҳодисалар билан боғлиқ равишда ўсмирлар ўлим даражасини қисқартиришга эришди. Мазкур давлатларнинг 19 ёшдан кичик бўлган ўспиринлардан йилига ҳар 100 минг кишидан 10таси ҳалок бўлади. Бошқа мамлакатларда эса бу кўрсаткич ҳар 100 минг кишига 20та ўспирин тўғри келади. Тадқиқотда, агар барча мамлакатлар Швециядаги каби болалар ва ўспиринлар ўртасида содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга қаратилган шу каби кескин чоралар кўрилса, бой давлатларда 12 минг ўлимнинг олдини олиш имкони туғилар эди.
Ўқувчи ёшлар
Швецияда олий таълим бепул. Бироқ талабалар таълим ва яшаш ҳаражатлари билан боғлиқ бўлган моддий ҳаражатларни ўзлари қоплашлари лозим. худди Россиядагидек каби швед талабалари ҳам транспортда юриш, музейларга, кино, дискотека, клубларга бориш ва ўқув қўлланмаларини сотиб олишга маълум имтиёзларга эга. Кам таъминланган оилалардан бўлган талабаларга Швеция банки ҳар йили 7200 швед кронаси, яъни ҳисоблаганда 720 Евро миқдорида фоизсиз қарз беради.
Буюк Британияда олий таълимга олиш ҳақ тўлаган ҳолда амалга оширилади. Таълим учун тўлов ОТМнинг жойлашган ўрни, унинг нуфузи ёки таълимнинг танланган йўналишига боғлиқ бўлади ва йилига 12500 фунт стерлингни ташкил қилади. ОТМга киришда бошқа шаҳардан келган талабалар ётоқхонада кафолатланган жойга эга бўлади. Агар ўспирин ёки қиз бола ОТМга кириб ота-онасидан алоҳида яшашни ҳохласа, у ҳолда маълум талабнома асосида район маъмурияти йилига 3000 фунт стерлингни ташкил қилувчи стипендия ажратади. Ушбу пулларнинг ярми алоҳида квартира тўловига етади. Кам таъминланган ёки тўлиқ бўлмаган оилалар фарзандлари шунингдек район маъмурияти томонидан ажратиладиган стипендияга даъво қилиши мумкин. Олиниши мумкин бўлган энг катта стипендия миқдори 20000 фунт стерлингни ташкил этади. Бундан ташқари, Буюк Британияда таълим учун, қайта тўлов доимий ишга жойлашишининг биринчи куниданоқ тўлаш бошланадиган фоизсиз банк ссудалари бериш тажрибалари амал қилмоқда.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling