АГЕИЗМ - ЁШ ЖИҲАТИДАН КАМСИТИШ – Катта ёшлиларга нисбатан паст назар билан қараш бўлиб, катта ёшлиларнинг улғайган сари лаёқати ва интеллектуал салоҳияти йўқолишини уқтиради. Агеизм катта ёшлилиарнинг лаёқатсизлигини таъкидловчи бир қанча ёндошувлардан ташкил топади.
АЁЛЛАРГА ХОС НАЗОКАТ/АЁЛ ЖИНСИ атамаси аёл зотининг ўрни жамиятда қандай ташкил этилганлигини ўрганади.
АЖРАШУВ – никоҳнинг қонуний бекор қилиниши ва кўпинча узоқ муддатга ажралиш ҳам қонуний ратификация қилинади.
АЛОҚА – турли воситалар ёрдамида ахборот тақдим қилиниши ёки алмашиниши. Ижтимоий муаммолар билан ишлашда ва ижтимоий таъминот соҳаларида алоқа бир неча контекстларда аниқ, яхши, сифатли бўлиши лозим.
АНТИРАСИЗМ – бир этник гуруҳ бошқа бир этник гуруҳдан устунроқ эканлигини уқтирувчи ишончни йўқотишга қаратилган ҳаракат.
АМАЛИЁТЧИ ЎҚИТУВЧИ – тажрибага эга бўлган ўқитувчи бўлиб амалиёт тугаганидан сўнг иш жараёнида ўз ўқувчиларининг ўзларини қандай тутишларини назорат қилади.
АППЕЛЯЦИЯ – жавобгар шахс суд қароридан норози бўлган қолда адолат ўрнатилишини талаб қилиб мурожжат қилиши.
АСРАБ ОЛИШ – боланинг ўз биологик ота-онаси билан муносабатлари ажратилиб, асраб олувчи ота-оналик муносабатларини қонуний йўл билан ўрнатилишидир.
АХЛОҚ ТЕРАПИЯСИ – маълум хатти-ҳаракатларнинг оқибатлари ҳақида тасаввурни ўзгартириш орқали психологик тартибсизликни даволаш. Ахлоқ терапияси маълум бир ахлоқ (масалан «фобиалар») ни баробар ўрганмаслик туфайли орттирилиши мумкин. Даволаш йўллари турлича бўлиши мумкин, жумладан, систематик дизенситизация ва моделлаштириш каби.
БАҲОЛАШ – шахс ёки оила ва муҳитни ўрганиш орқали уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш. Бу ижтимоий соҳа вакилларининг тўлиқ профессионал фаолиятларидан бўлиб, гўё тиббиёт ёки психиатрлар каби ташҳис қўйишлари керак бўлади.
БАҲОЛАШ МАРКАЗИ – резидентал муассаса бўлиб, баҳолаш мақсадида хизматдан фойдаланувчилар маълум вақт мобайнида ушбу марказга жойлаштириладилар. Баҳолаш асосан оила муносабатлари, тарбия, хатти-ҳаракатлар, ота-оналик малакалари ва таҳдидлар каби омилларни ўз ичига олади.
БЕВОСИТА ТЎЛОВ – маҳаллий ҳокимият томонидан мунтазам тўлов бўлиб, ижтимоий ғамхўрлик хизматларига мухтож деб бахоланган шахслрга тақдим қилинаётган хизматларни харид қилиш учун берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |