(ЎМ) ўзгартирилиб, параметрларнинг Хар бир вақтдаги қийматлари бошқарувчи ЭХМга бериб борилади. Бошқарувчи ЭХМда ахборот маълум алгоритм бўйича қайта ишланиб, технологик параметрларни бошқариш таъсир сигналлари ишлаб чиқилади ва у маълумотни қайта ишлаш мосламасида (МқИМ) ЭХМ тилидан аналог сигнал кўринишига айлантирувчи мослама ёрдамида технологик параметрлар операторига (ТПО) узатилади. Сўнгра бу сигнал бошқариш органларига (БО) берилиб, бошқариш таъсир каналлари (u
1, u
2, u
3) орқали, БТОга таъсир кўрсатади.
Технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг энг юқори босқичи бўлиб, бошқариш тизимида ЭХМ оператори бошқариш контурига уланган тизим Хисобланади (расм- 50). Бу тизимларда бошқарувчи машиналар маслаХат ва маълумот берувчи ЭХМ гина бўлмасдан бошқа қўшимча
вазифаларни Хам бажарадилар, яъни ЭХМга киритилган оптимал бошқариш критерийси ва бошқариш алгоритми ёрдамида ижрочи қурилмаларни бошқараоладиган сигналларни ишлаб чиқариш, олинаётган натижаларни тўғрилигини ва оптимал қийматларга мослигини назорат қилиш ва хатто ЭХМни ва бутун ахборот йиғиш тизимини тўғри ишлаётганлигини
Хам назорат