Таянч сўз ва иборалар
Тасодифий кидириш усули - функция оптимумини қидиришда тасодифийлик векторидан фойдаланиб қидириш усули;
Тасодифий йуналишлар усули - тасодифий йўналишда қидириш қадами қўйиб функция оптимумини қидириш;
Тасодифийлик вектори - тасодифий йўналишга йўналган вектор;
Муваффакиятли кадам - қидириш қадами натижасида олинган натижа олдингисидан яхши бўлса, қадам муваффақиятли бўлади;
Муваффакиятсиз кадам - қидириш қадами натижасида олинган натижа олдингисидан ёмон бўлса, қадам муваффақиятсиз бўлади;
Классик математик тахлилга асосланган оптималлаштириш усули - математик тахлил йўли билан функция оптимумини топиш;
Функция экстримуми борлигини керакли шарти - керакли шарт, функциядан олинган хосиланинг нулга тенглиги;
Функция экстримуми борлигини биринчи етарли шарти - экстримум бор деб тахмин қилинаётган нуқта атрофидаги функция қийматлари хисобланиб, экстримум борлиги аниқланади;
Функция экстримуми борлигини иккинчи етарли шарти - шу нуқта атрофида функция хосиласи ишораси аниқланади;
Функция экстримуми борлигини учинчи етарли шарти - функция юқори хосилалари хисобланади.
Технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимлари-технологик жараёнларни оптимал бошқаришни таъминловчи автоматик бошқариш тизимлари;
Информацион таъминот – технологик жараён параметрлари тўғрисида ахборот билан таъминлаш;
Математик таъминот – технологик жараён математик моделларини тузилганлиги;
Дастурий таъминот - технологик жараён математик моделларини танланган ечиш кетма-кетлиги бўйича дастурланганлиги;
Ташкилий таъминот;
Оптимал бошқариш алгоритми.
12.НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Тасодифийлик вектори нима?
Оптималлаштиришнинг тасодифий йўналишлар усулида оптимизмни қидириш стратегияси қандай?
Функция экстримумини борлигини керакли ва етарли шартлари?
Чизиқли дастурлаш усулларида оптималлаш критерийсининг мақсад функцияси қандай кўринишга эга?
Оптималлаштиришнинг чизиқли дастурлаш усуллари ёрдамида қандай масалалар ечилади?
ТЖАБТда бирламчи ўлчов асбобларининг вазифаси айтинг.
Бошқарувчи ЭХМга параметрлар тўғрисида маълумот қандай сигнал кўринишида берилади?
Информацион таъминот деганда нимани тушунасиз?
Математик таъминот деганда нимани тушунасиз?
Дастурий таъминот деганда нимани тушунасиз?
Ташкилий таъминот деганда нимани тушунасиз?
Бошқарув компьтерлари орқали кўп босқичли бошқарув тизимини таХлили ва синтез қилиш.
Бошқариш алгоритмлари тўғрисида нимани биласиз?
Информацияни йиғиш алгоритми Хақида қисқа маълумот.
Информацияни бошқариш алгоритми Хақида қисқа маълумот.
Оптимал бошқариш алгоритми Хақида қисқа маълумот.
Робототехника ва уни қўллаш Хақида қисқа маълумот.
Do'stlaringiz bilan baham: |