Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги коракалпак давлат университети “технология” кафедраси


Download 0.55 Mb.
bet47/54
Sana09.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1469280
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54
Bog'liq
моделлаштириш. Маруза матни-converted

ТЖАБТ таъминловчи қисми.

ТЖАБТ ёрдамида бошқариш вазифаларини бажариш учун, оператив персонални, бошқариш тизимининг таъминловчи қисми билан ўзаро алоқасини таъминлаш керак бўлади. Бошқариш тизимини таъминловчи қисмига қуйидагиларни киритиш мумкин:



  • ташкилий таъминот;

  • информацион таъминот;

  • математик таъминот;

  • дастурий таъминот;

  • техник воситалар таъминоти.

Юқоридаги масалаларнинг Хаммаси бошқариш тизимининг ишлаш сифатига таъсир кўрсатади, яъни уларнинг Хар бирининг аниқлиги тизим аниқлигини белгилайди.
Информацион таъминот
Маълумки, бошқариш асоси информациядир. Технологик жараён тўғрисида информация бошқариш тизимига одатда параметрларнинг бирламчи ўлчагичларидан берилади.
Технологик жараёнларни локал автоматик ростлаш тизимлари ёрдамида бошқаришга мўлжалланган тизимларда ишлатилаётган бирламчи ўлчагичлар чиқиш сигналлари Хар хил кўринишдаги унификациялашган қийматларга эга. Пневматик ўлчов асбобларида 0,02 МПадан 0,1МПагача, электрик ўлчов асбобларида эса 0-5Ма, 0-20Ма ва бошқа кўринишда бўлиши мумкин. Яъни бу ўлчов асбоблари чиқиш сигналлари аввал нормалловчи ўзгартиргичларда аналог сигналга ва ундан сўнг ЭХМ қабул қила оладиган сон-рақам сигналга (аналог сон-рақам ўзгартиргичларда) айлантирилиб, ЭХМга берилади. Бу албатта бошқариш тизимида жуда кўп қўшимча элементларни пайдо қилади ва бошқариш сифатига салбий таъсир кўрсатади.
Хозирги вақтда жаХоннинг олд фирмаларида (“SIEMENS”, “HONEYWELL”) ишлаб чиқарилаётган параметрларнинг бирламчи ўлчагичлари тўғридан-тўгри бошқарувчи ЭХМларга уланиш имкониятларига эга, чунки уларнинг чиқиш сигналлари сон-рақам сигнали кўринишидадир. Яъни бу бирламчи ўлчагичларда чиқиш сигналини сон-рақам сигналига ўзгартириш учун қўшимча сигнал ўзгартиргичларга зарурат қолмади.
Математик таъминот
ТЖАБТ асоси математик таъминот деса бўлади, чунки бу тизимларда технологик жараённи бошқариш оптимал ташкил қилинади. Технологик жараённинг оптимал параметрларини аниқлашни жараённинг математик моделисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling