170
• Йиғилган материаллар асосида курс ишини ёзиш
хамда
таклиф ва хулосалар бериш
• Адабиётлар рўйхатини расмийлаштириш
Курс иши комьютерда ёзилади.
Тақдим этиладиган курс иши компьютерда 14-шрифт, 1,5
интервал оралиғида А4 шаклидаги қоғознинг
бир томонида
чапдан – 3 см, ўнгдан – 1,5 см, юқори ва пастдан – 2 см дан кам
бўлмаган ҳошия қолдирилган ҳолда терилиши талаб этилади.
Матн саҳифалари тартиб рақамларига эга бўлиши лозим.
Тартиб рақамлари бир варақдан иккинчи вараққа ўтадиган ва 3-
бетдан бошланиши (биринчи ва иккинчи варақ - бу титул варағи
ва малакавий битирув иши режаси бўлиб, номерланмайди) лозим
бўлади.
Варақ тартиб рақами юқорига ўртадан қўйилади.
Курс ишининг хажми 25-30 бетдан ошмаслиги лозим.
Курс иши қуйидагилардан:
• титул варағи;
• мундарижа;
• кириш;
• асосий қисм;
• хулоса;
• фойдаланилган адабиётлар рўйхат.
Курс ишини ҳимоя қилиш:
− белгиланган тартибда расмийлаштирилган курс иши талаба
томонидан рахбарга тақдим этилади;
− раҳбар курс ишини талаб
даражасида бажарилганлигига
ишонч хосил қилгандан сўнг, курс ишини ўзининг
хулосаси
билан бирга кафедра мудирига тақдим этади;
− кафедра мудири рахбар хулосасига кўра тақдим
этилган
курс ишини ҳимоя қилишга киритиш хусусида кафедрада кафедра
171
аъзолари билан дастлабки ҳимояни ўтказади ва
кафедрани
қарорини қабул қилади ва ҳимояга тавсия этади;
− ҳимояга киритилган курс иши тақризчига тақриз учун
берилади ёки юборилади;
− тақризчилар таркиби олий ўқув
юртларининг профессор
ўқитувчилари ва битирувчиларни истеъмол қилувчи соҳа
мутахасислари сафидан жалб
этилиши мумкин;
− Курс иши ҳимоядан сўнг кафедрада камида бир ўқув йили
сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: