Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий


Download 2.19 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/68
Sana07.09.2023
Hajmi2.19 Mb.
#1673825
TuriМонография
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68
Bog'liq
6360ede7ba92f ТАЛАБАЛАРНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ (3)

III. Курс ишларининг мавзуси: 
1. Курс ишларининг мавзуси мутахассис чиқарувчи 
кафедралар томонидан белгиланади ва факультет Кенгаши 
томонидан уч йилда бир марта тасдиқланади. 
2. Курс ишлари мавзулари рўйхати ўқув жараёни бошланиши 
билан тегишли курс талабаларига фанлар бўйича биринчи дарсда 
профессор-ўқитувчилар томонидан эълон қилинади. 
3. Талабаларга курс ишларининг мавзуларини танлаш ҳуқуқи 
берилади.
4. Талаба ёки талабанинг ўқиши учун тўлов-шартнома 
маблағини тўловчи буюртмачи зарурий асослар билан курс 
ишлари учун ўз мавзулари рўйхатини таклиф этишлари мумкин. 
5. Курс иши мавзусини ва рахбарни талабага бириктириш 
кафедранинг тавсияси бўйича факультет деканининг фармойиши 
билан расмийлаштирилади. 
6. Курс ишларига раҳбарлар кафедранинг профессорлари, 
доцентлари ёки ўқитувчилари сафидан ҳамда бошқа олий ўқув 
юртлари, ЎзФАнинг тармоқ институтлари ва ишлаб чиқаришдаги 
амалиёт ходимларидан тайинланади. 
IV. Курс ишининг раҳбари: 
Курс ишининг мавзусига мувофиқ талабага курс ишига 
тегишли материалларни тўплаш жумладан: 
– талаба билан биргаликда курс ишининг бажарилиш 
жадвалини режалаштириш; 
– дарсликлар, ўқув қўлланмалар; 
– илмий рисолалар; 


169 
– илмий мақолалар билан танишиб чиқиш бўйича 
топшириқлар беради; 
– асосий адабиётлар, маълумотлар ва архив материалларини 
ҳамда мавзу бўйича бошқа манбаларни тавсия этади; 
− ўзи рахбарлик қилаётган талабалар билан маслаҳатлар 
ўтказади; 
− курс ишининг бажарилиш жараёнини назорат қилади ва 
кафедра йиғилишларида мунтазам ахборот бериб боради; 
− талаба бажарган курс ишининг сифатига жавоб беради
− курс иши ҳимоясида иштирок этади. 
Курс ишини тайёрлашда талаба қуйидаги вазифаларни
ҳал этиши назарда тутилади: 
• фаннинг долзарб назарий масалалари бўйича билимларни 
чуқурлаштириш, мавзуга оид олинган назарий билимларни амалий 
қўллаш кўникмасини ҳосил қилиш; 
• танланган мавзу бўйича илмий ва махсус адабиётларни, 
хориж тажрибаларини ҳамда уларни амалий жиҳатдан қўллаш 
имкониятлари ва муаммоларини ўзлаштириш; 
• танланган мавзу бўйича ҳар хил манбаларни (монография, 
даврий нашрлардаги илмий мақолалар ва шу кабиларни) ўрганиш 
ва уларнинг натижалари асосида танқидий ёндашган тарзда 
мустақил ҳолда материални ифода этиш, хулоса ва таклифлар 
бериш. 
• ёзма кўринишдаги ишларни тўғри расмийлаштириш 
кўникмаларини ривожлантириш. 

Download 2.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling