Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet46/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

Эклектика. Диалектик тафаккур усулига муқобилбўлган тафаккур усулларидан яна бири бу эклектика дир.
Эклектик тафаккур усули ҳам дастлаб қадимгиюнон фалсафасида юзага келади. Эклектик тафаккурусули, айниқса, Ўрта аср фалсафаси ва янги замонфалсафаси схоластиклари қарашларида кенг қўлла нилади. Эклектик тафаккур усулида нарса ва ҳоди саларнинг муҳим ва номуҳим, асосий ва асосий бўл маган хусусиятлари, улар ўртасидаги боғланишлармеханик равишда бирлаштирилиб, қориштирилибифодаланади. Нарса ва ҳодисаларга, уларнинг борла нишларига конкрет (аниқ), муайян макон ва замон да, муайян вазият ва шарт-шароитда ёндашмаслик,улардаги асосий ва иккинчи даражали то-монларниҳисобга олмаслик асосида эклектик тафаккур усулипайдо бўлади. Эклектик тафаккур усули, айниқса,раҳбарликда раҳбарнинг амалий ва назарий фаолия тида, унинг турмуш илгари сураётган масалаларнитўғри ҳал қилишига катга халақит беради. У бунданарса ва ҳодисаларни, уларни туғдирган ҳаётиймуаммоларнинг қайси бири муҳим, қайси биринибиринчи навбатда ҳал қилишни билмайди, у воқеа лар занжиридаги асосий ҳалқаларни асосий бўлма ганлардан ажрата олмайди.
Эклектик тафаккур усули турли соҳаларда турличакўринишларда намоён бўлади. Эклектик тафаккур усу ли асосида ҳам формал мантиқ қонунларидан нотўғрифойдаланиш, нарса ва ҳодисалар моҳиятига юзаки ён дашиш ётади.
Натижада, догматик тафаккур қарор топади.
1 Эклектика (юнонча: эИевет — танлайман, дегани) — турли қарама қарши назарияларни қарашларни аралаш-қуралаш қилиб юборувчи тафаккурусули.
Догматика. Догматик тафаккур фалсафадаги ама лиёт ва фаннинг янги маълумотларини ҳисобга ол май, конкрет макон ва замон билан боғлиқ бўлма ган,' ўзгармас тушунчалар ва қоидалар билан ишкўрувчи тафаккур усулидир. Догматик тафаккурнингасосини метафизика ташкил қилиб, у дастлаб со фистик тафаккур усулига қарама-қарши ўлароқ ву жудга келади. Догматик тафаккурнинг пайдо бўли ши тарихан метафизик усулнинг қарор топиши варивожланиб бориши билан боғлиқдир. Дастлаб та биатшунослик фанлари соҳасида табиатни текширишусули сифатида пайдо бўлган метафизика «табиатда ги буюмлар ва жараёнларни бир-биридан ажратилганҳолда, улар ўртасидаги умумий боғланишдан ташқа рида текширишга ва шунинг натижасида, уларниҳаракат ҳолатида эмас, балки ҳаракатсиз ҳолатида,муҳим даражада ўзгарадиган нарса сифатида эмас,балки ўлик нарсалар сифатида текширишга» киши ларни одатлантириб қўя бошлайди. Бундай текши риш ва тушуниш бора-бора ўзига хос догматиктафаккур усулини вужудга келтиради.
Метафизик-догматик фикр қилувчи киши назари да, буюмлар ва уларнинг фикрдаги инъикослари, яънитушунчалар бир-биридан кейин ва бир-бирига боғлиқбўлмаган ҳолда текширилиши лозим бўлган айрим-ай рим, ўзгармас, қотиб қолган, ҳамиша бир зайлда тура диган нарсалардир. Унинг назарида, буюм ё мавжуд дир, ёки мавжуд эмасдир ва худди шунингдек, бирнарса айни замонда шу буюмнинг ўзи ва яна бошқачабўла олмайди. Мусбат нарса билан манфий нарса бир бирини мутлақо истисно қилади... Бу тафаккур усули,дафъатан қараганда, бизга тамомила мақбул бўлиб кў ринади.
Ўрта аср фалсафасида метафизика теологиянингфалсафий асоси қилиб олиниши билан диний ақида ларга ишониш талаблари кучаяди. Бу ўз навбатидадогматик тафаккурнинг янада кенг тарқалишига сабаббўлади. Фақат диалектиканинг пайдо бўлиши билан,метафизик тафаккурнинг илмий жиҳатдан асоссизлигимаълум бўлгандан кейингина, догматик тафаккур ўзи нинг фалсафий асосидан маҳрум бўлади. Лекин догма1 Догматика (юнонча сўз бўлиб ўзгармас, қотиб қолган, ақида дсгани) —конкрст„-шарт-шароитларни ҳисобга олмай қўлланиладиган қоида, принцип,фикрдир
тик тафаккур ҳозир ҳам мавжуд. Догматик тафаккур нинг мавжудлиги, аввало, инсон ўз билиш жараёнидабаъзан билишнинг бирон бир томони ёки бирон ҳола тини ноўрин мутлақлаштириши билан чамбарчас боғ лиқдир. Шу билан бирга, догматик тафаккурнинг мав жудлиги ҳозирги замон фалсафасида оламнинг ўзга рувчанлиги ва ривожланиши ғоясини инкор этувчиантидиалектик (яъни метафизик) концепцияларнингмавжудлиги билан, ҳамда диалектикани билмаслик ёкитушунмаслик билан ҳам боғлиқдир.
Догматик тафаккур, айниқса, сиёсатда жуда хавф лидир, у бунда сектантликка, субъективизмга, ама лиётдан узилишга, ижодий жараёнларни тўхтатишга,ижодий юялар, назария ва таълимотлардан воз кечиш га, ҳамма соҳада содир бўладиган янгиликларни ўзвақтида пайқамасликка, истиқболни олдиндан кўриш га тўсқинлик қилади. Догматик тафаккурга эга киши лар, айниқса, раҳбарлик соҳаларида жамиятга жудакатта зарар келтирадилар, улар жаҳон (жамият) тарақ қиётининг ўзгарган шароитларини ҳисобга олмасдан,ўзлари кўниккан вазиятга мувофиқ эски қарашларгақаттиқ ёпишиб рлиб, иш тутадилар ва фикр юритади лар. Буни биз Ўзбекистоннинг ўз мустақил тараққиё тини бошлаб янгича ривожланиш йўлига ўтган даврдабаъзи ўрта бўғин раҳбар кишилар фаолиятларида яқ қол учратдик. Бунга ҳам собиқ Иттифоқ давридаги 74йиллик фанимиз ва фалсафамиз тарихидан кўплаб ми соллар келтириш мумкин.1
Умуман, догматик тафаккурнинг ҳамма хилдаги кў ринишларига қарши кураш олиб бориб, диалектик та факкурни ҳамма соҳада кенг қарор топтириш лозим.Фақат диалектик тафаккургана ижтимоий тараққиёт нинг тарихий эҳтиёжларини, эски шаклларнинг янгиривожланган мазмунга мувофиқ келмаслигини, инсо ниятнинг тараққиётини таъминловчи янги шакл вамазмунга ўтишнинг зарурлигини тўғри ҳисобга олишгаёрдам беради.
Ҳозирги кунда шаклланаётган синергетика ҳам ди алектика муаммоларига янгича ёндошиш кераклигиникўрсатмоқца.
1 Масалан, фалсафа соҳасида 30-йилларнинг охирида И. В. Сталиннинг«ВКП(б)нинг қисқача тарихи»га кирган «Диалектик ва тарихий материа лизм масалалари»даги догматик-мстафизик қарашлар СССРда фалсафа та раққистига тўсқинлик қилиб келди
Диалектика ўз моҳияти жиҳатдан умумий алоқадор лик, боғланиш, ҳаракат, ўзгариш тўғрисидаги таълимотсифатида табиат, жамият ва инсон тафаккурига хос энгумумий алоқадорлик ва боғланишларни тўғри очиб бо риш асосида кишиларга дунёни ўзлаштириш ва ўзгар тириш йўлларини кўрсатувчи методологик қурол бўлибхизмат қилади.
Диалектика, аввало, умумий алоқадорлик ва боғла нишлар ҳақидаги фандир. Чунки борликдаги барчанарса ва ҳодисаларни умумий алоқадорликда ва ўзаробоғланишда олиб қараш борлиқ ҳақида диалектикфикр юритишдир. Ҳақиқатан ҳам, борлиқдаги ҳамманарсалар, ҳодиса ва жараёнлар ўзаро боғлиқ бўлиб,улар умумий алоқадорликда бир-бирларига таъсир ваакс таъсир қилиб турадилар, бир-бирларини тақозоқиладилар. Хоҳ табиат ва жамиятда, хоҳ инсон ҳаётива тафаккурида бўлснн, ҳеч бир ҳодиса ёки воқеа, ўз гариш ёки жараён бошқа ҳодиса ёки воқеалардан,бошқа ўзгариш ва жараёнлардан алоҳида, улардан аж ралган, уларга борлиқ бўлмаган, улар билан алоқадор ликсиз мавжуд бўлмайди, аксинча, улар билан доимоўзаро алоқадорликда бўлади.
Борлиқнинг турли томонлари, материянинг турликўринишлари, унинг асосий мавжудлик усуллари, ҳа ракатнинг турли шакллари бир-бирлари билан ўзароумумий алоқадорликда бўлиб, бир-бирларига таъсир ваакс таъсирида, лекин ўзаро борланишда бир-бирлари ни тақозо қилиб туради.
Диалектиканинг ўзаро алоқадорлик принципи ялпиумумий характерга эгадир. Унинг бу ялпи умумийлигишундаки, биринчидан, бу алоқадорлик бир бутун бор лиққа, яъни табиат, жамият, инсон, инсон тафаккурива билишга хосдир; иккинчидан, бу алоқадорлик бор лиқнинг ҳамма кўринишларига оид барча нарса ва ҳо дисаларни, уларга хос ҳамма нарса ва ҳолатларни, бирбутун инсон билиш жараёнини, хуллас, бир бутун мод дий ва маънавий оламнинг ҳамма бокланишларини ўзичига олади.
Дунёда бошқа нарсалар, ҳодисалар ва жараёнлар билан табиий алоқадорликда бўлмаган ҳеч бир нарса, жараён йўқ. Лекин биз ўз билиш жараёнимизда бирон нарса ёки ҳодисани ўрганар эканмиз, дастлаб уни бошқа нарсалар ёки ҳодисаларнинг умумий боғланишларидан ажратамиз. Бу жараёнда биз унинг ўзига хос томонлари ва хусусиятларини очиб бериш учун бу нарса ёки ҳодисанинг бошқа нарсалар ва ҳодисалар билан бўлган ҳамма алоқа ва боғланишларини, ҳамма алоқадорликларини аниқлаб, билиб борамиз. Нарса ва ҳодисаларни ҳақиқатдан билиш учун уларнинг барча томонларини, барча алоқаларини ва боғланишларини бирга олиб ўрганмоқ лозим. Биз гарчи бунга ҳеч қачон тўла-тўкис эриша олмасак ҳам, лекин ҳар тамонлама ўрганиш талаби бизни хатолардан, нотўғри хулоса чиқаришлардан сақлаб қолади. Шу асосдагина биз бу нарса ёки ҳодисанинг бир бутун табиати ва моҳиятини тўғри билиб олишга эришамиз.
Диалектик алоқадорлик ва боғланишлар бир бутунборлиқнинг турли томонлари ва материянинг турликўринишлари ўртасидагина мавжуд бўлмасдан, балкиҳар бир нарса ёки ҳодисанинг ҳам ўзидаги барча то монлари, ҳамма белги ва хусусиятлари ўртасида ҳаммавжуддир.
Чунки ҳар бир нарса ёки ҳодисанинг ҳамма томон лари бир-бирига боғлиқ бўлиши ва бир-бирлари биланжуда маҳкам ва чамбарчас алоқадорлиги қонуний ватабиий ҳолдир.
Алоқадорлик ва боғланишлар борлиқнинг турли со ҳаларида турли-туман шаклларда намоён бўлади. Буларқуйидагилардир: а) «элементар» зарраларнинг бир-би рини тақозо қилиши ва акс таъсири шаклида; б) пла неталарнинг бир-бирини тортиб ва итариб туришларишаклида. Органик табиатда: а) тирик организмларнингмодда алмашинуви шаклида; б) тирик организмлар би лан табиий муҳит ўртасидаги боғланишлар; в) ўсимликва ҳайвонот дунёсининг ўзаро алоқадорлигида; г)ҳайвонлар ва одамлар ўртасидаги муносабатларда ва ҳ.к. Жамиятда бўлса: а) жамият билан табиат ўртасида;б) жамиятнинг моддий ва маънавий ҳаёти ўртасида; в)жамият ишлаб чиқариш усулининг томонлари: ишлабчиқарувчи кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлариўртасида; г) жамиятнинг иқтисодий базиси билан уст қурмаси ўртасида; д) жамият иқтисодий структурасиэлементлари ўртасида; е) жамият ва шахс ўртасидагимуносабатларда кўринади. Тафаккурда бўлса: а) бирбутун тафаккур жараёнида, тафаккур шакллари ўрта сида; б) тафаккур шакллари ва қонунлари ўртасида; в)тафаккур ва борлиқ ўртасида. Билиш жараёнида эса: а) ҳиссий билиш ва акгтий билиш ўртасида; б) билишбосқичлари ва билиш шакллари ўртасида; в) билишбилан борлиқ ўртасидаги алоқалар ва боғланишлардаифодаланади.
Борлиқнинг аниқ соҳаларига оид бу алоқадорлик ларни турли аниқ фанлар ўрганади. Бунда ҳар бир фанўз соҳасидаги алоқадорликлар занжиридаги маълум,ўрганилган хачқаларга таянган ҳолда ҳали маълум бўл маган янги хапқаларни очиб боради. Бу жараёнда бор лиқнинг маълум бир турига оид конкерет соҳалари ўр тасидаги ўзаро алоқадорликнинг янги бир тури ҳамочилиши ва маълум оралиқ соҳаларни ўрганувчи янгифанларнинг пайдо бўлиши мумкин. Масалан: биофи зика, биомеханика, физикахимия, геофизика, матема тик лингвистика, математик мантиқ ва бошқалар шу лар жумласидандир.
Умуман, борлиқ бепоён алоқадорликлар ва боғла нишлар мажмуидир. Турли фанлар бу алоқадорликларва боғланишларни турли жиҳатдан ўрганади. Диалек тика эса бир бутун борлиққа ва унинг турли кўриниш ларига хос бўлган энг умумий ачоқадорликни ва богла нишларни ўрганади ва очиб беради. Диалектикадабундай алоқадорликларнинг уч тури мавжуд: 1) уни версал, 2) структуравий, 3) детерминистик алоқадор ликлар. Бу жиҳати билан диалектика конкрет фанлар дан фарқ қилади.
Диалектика ўрганадиган борлиқнинг бу энг уму- •'мий алоқадорликлари ва боғланишлари фалсафадақўйидаги тушунчалар орқали ифодаланади. Буларжумласига фалсафа тарихида қуйидагилар киритил ган:

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling