Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
VI б ў л и м. ЖАМИЯТНИ ФАЛСАФИЙТУШУНИШНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
VI б ў л и м.ЖАМИЯТНИ ФАЛСАФИЙТУШУНИШНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ1 ЖАМИЯТ БОРЛИҒИ, УНГА ДИН ВА ФАН НУҚТАИ НАЗАРИДАН ЁНДАШИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИОламни фалсафий тушунишнинг илк ифодаси бўл ган «борлиқ» категорияси тўғрисида гапирилгандамоддий олам энг умумий тарзда табиат ва кишиликжамиятидан иборатлиги айтилган эди. Лекин чуқурроқмулоҳаза этилса, кишилик дунёси ўзига хос жиҳатла рига кўра айни бир вақтда, борлиқнинг моддий вамаънавий моҳиятга эга бўлган, ўзаро тақозаланган, ях лит сифат муайянлигини ташкил этган алоҳида қисмиэканлиги маълум бўлади. Моддий олам ривожланишининг юқори босқичиўзидан олдинги босқичларни муайян тарзда ифода лайди. Кишилик жамиятининг биологик замини жа раёнлари ҳам, олий хил ҳайвонлар ҳаётида бўлганидек,табиат қонунлари талаблари асосида кечади. Лекинайни вақтда булар жамият аъзоларининг ижтимоий ҳа ракатларини таъминлайдиган ўзига хос ҳолатларга ҳамэгадир. Бу жараёнлар натижаси ўлароқ, ҳайвонлар жа моасида биргалашиб ташқи табиатдан инстинктивфойдаланиш мавжуд бўлса, инсоният жамиятида зарурмоддий ва маънавий бойликларни биргалашиб ишлабчиқариш ётади. Шу маънода кишилик жамиятиҳайвонлар жамоасидан кескин фарқ қилади. Маълуммаънода ҳайвонлар оламида объектив мавжуд бўлганўзига хос тўдаларнинг тадрижий ривожисиз инсониятжамияти юзага келмаган бўлур эди. «Жамият» атама сидаги «жамъа» сўзи тубан мавжудотлардан бошлабмиҚдорий муносабатларни ифодалайди ва кишиликдунёсига нисбатан барқарорлик, доимийликни билди риб_ажамият» шаклини олади. Г«Жамият» ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида,шуурга-онгга, тил ва нутққа эга бўлган, бир-бирлари нинг ижтимоий ёрдами, кўмагига эҳтиёж сезувчиинсонлар ижтимоий уюшмасининг энг умумий ил мии-фалсафий атамасидишилар объектив олам билан муносабатлари да вомида энг умумий тарзда жамиятга уч хил: диний, илмий ва фалсафий ёндашишларни ишлаб чиққан лар. Кишилик дунёсини диний нуқтаи назардан изоҳ лашда жамият худо томонидан яратилган, деб ҳисоб ланади. Бунда, биринчи навбатда, ижтимоий жараён ларда табиий учрайдиган турли ҳолатлар сабаби ило ҳий изоҳланади ва улар охир-оқибатда тақдири-азал нинг ифодаси сифатида кўрсатилади Кишилар турмушининг барча жиҳатлари илоҳийкучлар таъсирида деб олиниши ва кишиларнинг букучларга эътиқод қилишлари лозимлиги масаласи жа миятни диний тушунтиришда муҳим ўрин тутади.Шунга кўра, кишиларнинг ўзаро муносабатларидагибарча тамойиллар яратувчининг ихтиёридадир, дегандиний қоида илгари сурилади. Дарҳақиқат, жамият нинг тузилиши, унинг эркак ва аёл аъзолари ўртасида ги муносабатлар ва ҳоказолар муайян мўътадил боғла нишлардан иборат. Кишилар эса булардан келибчиқиб, муайян қоидаларга бўйсунишлари лозим. Бу ларнинг барчаси динда илоҳий табиатга эга, деб ту шунтирилади. Жамиятни диний тушуниш ижтимоий ривожла нишнинг барча босқичларида илмий қарашларнингривожланиш даражаси, уларнинг аниқ даврлар биланчекланганлиги ва муайян фалсафий қарашларнингижтимоий фикрда ҳукмрон бўлишлиги билан боғлиқ дир. Масалан, фан олдида турган масалалар ҳаммавақтларда ҳам тўғри изоҳини топмаганлиги учун ди ний қарашлар таъсири кучли бўлган. Схоластикагаасосланган фалсафа эса формал мантиқ қоидаларинимутлақлаштириб, диний ижтимоий таълимотларни ис ботлашга хизмат қилган. Шунга кўра, [диний таъли мотларда ўзига хос равишда инсониятнинг ижтимоий,маънавий ривожланиши даражаси акс этган бўлади. Жамиятни диний изоҳлаш, гарчи унинг асосийғоялари мафкуравий тортишувлар марказида турганбўлса-да, кишилар муносабатларининг ахлоқий ме зонлари, инсоний қадриятлари, тасаввур-кечинмала ри, ҳиссий қиёфаси тартиботларини қамраб оладиБулар кўп жиҳатлардан ўрганилиши қийин бўлганитуфайли диний урф-одатларда акс этиб, ҳар доимтантанавор ва улуғворлик ифодаси билан жозиба ку чига эга бўлган. Кишилик дунёсини фан нуқтаи назаридан изохлашгарчи кейинроқ бошланган бўлсада, унинг айрим оддий унсурлари жамиятнинг келиб чиқиш давриданмавжуддир. Бу билимлар аввал энг содда кўринишдабўлиб, кишилар дунёси ҳақидаги энг умумий қараш ларнигина оддий тарзда ифодалаган. Кишилар теварак-атрофидаги ўсимликлар ваҳайвонлар тўғрисида маълум билимларга эга бўлсалар да, уларнинг жамият ҳақидаги билимлари жуда қийин чилик билан, узоқ даврлар давомида тўпланиб борган.Шунга кўра, ҳозиргача ҳам жамиятни илмий ўрганиш да, биринчидан, ғоят хилма-хил қарашлар мавжуд бўл са, иккинчидан, фанга қадар бўлган қарашлар ва турлиодатларнинг қолдиклари ҳам сакланиб келади. Лекинбундан жамиятни илмий ўрганишнинг иложи йўқэкан, деган маъно келиб чиқмайди. Жамият ривожла ниш давомида илмий билимлар ҳажми ва соҳаси кен гая бориб, унинг турли томонларини алоҳида-алоҳидаҳолда қамраб ола бошлаган. Жамиятни илмий ўрганишда даставвал тасвирлаштарзида иш кўрадиган тарих фанини назарда тутмоқлозим. Бунда жамият ўтмиши ва ҳозирги даври, улартаркибининг ўзаро муносабатлари ва ривожланиши нинг кетма-кет кечиши ҳамда ёзув, тил, маданият ёд горликлари ўрганилади. Тарих илми нуқтаи назариданжамиятни ўрганиш кишилик дунёси ривожланиши да ражалари билан тақозаланган. Ижтимоий тарих соҳасиолимлари ўзлари яшаган давр имкониятлари биланчекланган бўлади. Бу эса воқеаларнинг тасвирида,илмнинг умумий таърифида ўз аксини топади. Маса лан, қадимги Юнонистон тарихчиси Геродот тарихникишиларнинг хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги фан дебтаърифлаган эди. Кишилик дунёсини таҳлилий жиҳатдан ўрганишвазифасини, ҳар бири ўз соҳасига кўра, иқтисодий,хзқуқшунослик, тилшунослик, руҳшунослик, сиёсат шунослик, таълимшунослик ва бошқа фанлар бажара ди. Уларда жамият турли томонларини белгилайдиганмуносабатлар ва боғланишлар, шунингдек уларнингхусусиятлари очиб берилади. Бу ерда шуни таъкидлашкеракки, жамиятни илмий тахлилий ўрганиш қадимгидаврларда юнонларда хийла юксак даражада бўлган вахозир ишлатилаётган кўплаб ижтимоий назариялар ваилмий тушунчалар уларда қўлланилган эди. 4расту томонидан жамиятни ўрганиш билан боғ лиқ равишда ишлаб чиқилган фанлар ичида сиёсатилми муҳим ўрин тутади. Гап шундаки, кишилик дунёси, Арасту қарашларига кўра, даставвал сиёсиймавжудотлар жамиятидир. Бу жамиятда қуллар сўзла шувчи ҳайвонлар деб ҳисобланган ва жамият аъзола ри таркибига киритилмаган. Сиёсий ҳуқуқларга эгабўлган кишиларгина жамиятни ташкил этганлар вауни муайян демократик қонунлар асосида бошқарган лар.и Ўрта асрлар шароитида Оврўпада мавжуд бўлганижтимоий қарашлар ҳийла ривожланган бўлса-да, ле кин антик даврдаги таълимотларга нисбатан анча ор қада қолгани маълум. Ўрта Осиёнинг Моварауннахр ва Хуросон минтақа ларида ўрта асрларда жамиятни тадқиқ этишда кўзгакўринарли ишлар қилинди. Халифлик ҳудудидаги, шу нингдек, туркий давлатлар: Ғазнавийлар, Қорахо нийлар, Хоразмшоҳлар ҳудудларидаги мадрасалардахўжалик ҳаёти ва айирбошлаш, ёш авлодни ўқитиш ватарбиялаш, халклар ўртасида алоқалар ўрнатиш ҳамдауларни тартибга солиш каби илмий, амалий вазифа ларни тадқиқ ва тарғиб этишга катта эътибор берилди.Бу даврда ислом дини асосий ақидаларига мос равиш да жамиятни тарихий, ҳуқуқшунослик, жуғрофий, иқ тисодий, руҳшунослик ва ҳоказо соҳаларда ўрганишборасида жиддий муваффақиятларга эришилди. Маса лан, Соҳибқирон Амир Темур билан бир неча мартамулоқотда бўлган Ибн Халдун (1332—1406)' ўзинингжамиятнинг таҳлилига доир тарихий-иқтисодий қа рашларида ижтимоий ҳаёт жараёнларига иқтисодиёткўрсатаётган белгиловчи таъсир тўғрисида мулоҳазаюритгани, бу фикрлар эса кейинроқ Жамбатисто Рикова Карл Маркс таълимотларида илгари сурилган наза рияларнинг муайян жиҳатларини олдиндан кўрсатибберганлигини таъкидлаб ўтмоқлозим. Амир Темурнинг «Тузук»ларида ҳам жамиятдагисиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий муносабатлар ни ташкил этиш ва бошқаришга оид бўлган мукаммалқарашлар тизими берилган. Оврўпадаги Уйғониш даври ва ундан кейин юзберган инқилобий даврлар фани жамият ҳаётини ўр ганишда янги саҳифани очди. Бу давр олимларинингижтимоий таълимотларида жамиятни бошқаришнингўрта асрларда ҳукмрон бўлган диний асосдаги ягонатизими тўғрисидаги қарашлар қайта кўриб чиқилди.Жамиятни таркибий қисмларга бўлиб ўрганиш маса ласи кун тартибига қўйилди. Масачан, бу давр фанида жамият иқтисодиётини ўрганишда унинг савдо вамайда мануфактура ишлаб чиқаришига асосланишихамда пулдан фойдаланишда фоиз асосида қарз бе риш ёки олиш масалалари таҳлил этилди. Иқтисодчиолимлар «қийматнинг меҳнат назарияси»ни яратиб,жамиятни илмий тушунтиришда анча илгарилаб кет дилар. Ҳуқуқшунослар жамиятни фуқаролар ҳуқуқлариасосида таҳлил этишга уриниб, унинг табиий заминла рини ҳам аниқлашга ҳаракат қилдилар. Француз та рихчилари мамлакатда юз берган жараёнларини анчачуқур тадқиқ қилдилар. XIX аср ўрталарига келиб ижтимоий-фалсафий мак табларнинг қарашларида турлича фикрлар илгари су рилди. Марксча таълимот юзага келган шароитлардамуайян илмийликни ифода этган бўлса-да, кейинроқ убольшевизм таъсирида жамиятни ўрганадиган фанлартараққиёти йўлидаги тўсиққа айланиб қолди. Ҳозирги вақтда жамият ҳаётининг турли жиҳатларитурли фанлар нуқтаи назаридан кенг ўрганилиши ту файли унинг тўғрисидаги билимлар кўп қиррали бўлибқолди. Уларда бир-бирини истисно қилишдан то бир бири билан ҳамкорлик қилишгача бўлган қарашларникўриш мумкин. Бунинг сабаби, энг аввало, табиатшу нослик фанларидан фаркли ўлароқ, жамиятни ўргана диган фанлар охир-оқибатда амалдаги мафкурага боғ ланиб қолгани эди. Маълумки, мафкуравий тизимдамавжуд ижтимоий воқеликни оқлайдиган, ҳимоя қила диган йўналишлардан ташқари, уни тан олмайдиган,тубдан ўзгартиришни мақсад қилиб қўйган йўналиш лар ҳам мавжуд бўлади. Табиатшунослик фанлари объектларида ўзгаришлар. ўз-ўзича содир бўлаверади. Жамиятда эса бу ўзгариш лар ижтимоий кучлар томонидан рўёбга чиқарилади.Шунга кўра, ижтимоий назарияларни физикавий ёкибиологик фанлар билан қиёслаганда, жамиятнинг буназариялар ўрганадиган асосий бир қисми инсон эка нини, шунингдек, инсоннинг ўзи назариётчи эканли гини ҳам диққат марказида тутмоқ керак. Яъни, тадқи қотчи ва тадқиқот объекти ҳар доим ўзаро боғликлик да бўладики, бу эса муайян қийинчиликларни келти риб чиқаради. Жамият табиатга нисбатан тез ўзгарувчан бўлиб, бууни ўрганадиган фанлар учун ҳар доим муайян қийин чиликйар туғдиради. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling