Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
в) Тараққиётда ворислик ва давомлилик (инкорниинкор)
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
в) Тараққиётда ворислик ва давомлилик (инкорниинкор).Тараққиётдаги ворислик ва давомлилик инкорни инкор этиш йўли билан амалга ошиб боради. Бу муам мони ўрганишни инкор тушунчаси нимани ифодала шини аниқлаб олишдан бошлаш лозим. Борлиқнинг ҳамма соҳасида доимо эски, умри ту гаётган нарса ва ҳодисаларнинг барҳам топиши ва янгинарса ва ҳодисаларнинг вужудга келиш жараёни содирбўлиб туради. Бундаги эскининг янги билан алмашини ши инкор, деб аталади. «Инкор» атамасини фалсафагаҲегель киритган. Унинг нуқтаи назарича, инкор ғоя нинг, фикрнинг ривожланиш босқичидир. Инкор тушунчаси кундалик онгда «йўқ», сўзи би лан қўшилиб кетади, инкор қилмоқ — «йўқ» демакдир,бирор нарсани рад этмоқдир. Лекин диалектикада ин кор кундалик онгда ишлатиладиган тушунчадан фарққилади. Диалектикада инкор қилиш тўғридан-тўғри«йўқ», демак эмас, ёки нарсани мавжуд эмас, деб эъ лон қилмоқ ёки уни ҳар қандай усул билан йўқотибташламоқ эмас. Инкорни диалектик тушиниш янгининг эски биланоддий алмашуви бўлмасдан, балки янги эскининг бағ рида вужудга келиб, ундаги соғлом томонларданфойдаланиб, қарор топишини тан олишдир. «Ичкиинкор» тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучидир, дебҲегель бекорга айтган эмас. Диалектик инкор айни бир вақтда «йўқ» дейиш би лан «ҳа» деб, яъни инкор этиш билан бирга тасдиқ лашни ҳам ўз ичига олади. У барча нарсани бутунлайрад этувчи нигилистик қарашдан холи бўлиб, бирпайтда содир бўладиган емирилиш билан яралишни,хуллас, нарса ва ҳодисаларнинг йўқолиши ва пайдобўлишини боғлаб илгарилаб ривожланиш ҳолатиниифодалайди. Бу диалектик инкорнинг муҳим жиҳатиниташкил қилади. Диалектик инкорнинг муҳим икки жиҳати мав жуд: биринчиси, эскининг ўрнига янгининг келишитабиий-тарихий жараён бўлганлиги учун тараққиёт нинг муҳим шарти ҳисобланса; иккинчиси, у янгиниэски билан ворисий боғлиқ эканлигини ҳам ифода лайди. Инкорни инкор этиш ҳақида тўхталиб ўтишдан ав вал уни нега шундай деб аталишини изоҳламоқ лозим.Диалектиканинг бу таълимотини икки марта такрорла нувчи инкорда ифодаланиши моддий оламдаги нарсава ҳодисачарнинг доимий равишда ўзгариб, бир ҳолат дан иккинчи ҳолатга ўтиб бориши ва оқибатда, ривожланиш узлуксиз эканлигидан келиб чиқади. Ҳар бирмавжуд бўлган нарса ва ҳодиса ўзигача бўлган сифат вамиқдорнинг инкор этилишининг маҳсули, шу биланоирга, ана шу нарса ва ҳодисаларнинг ўзи ҳам шароит нинг ўзгариши, вақтнинг ўтиши билан инкор этилиш га маҳкумдир. Демак, ҳар бир нарса ва ҳодисанингўзгариши ва ривожланиши ҳамиша икки ва ундан кўп роқ инкор этишлар билан амалга ошади. Инкорни ин кор ана шу инкорларнинг содир бўлиши билан ривож ланишнинг давом этишини ифодалайди. Бундаги бит та инкор нарса ва ҳодисалардаги ўзгариш ва ривожла нишнинг бир моментини ташкил этса, «инкорни ин кор» атамаси уларнинг муайян занжирини, бир нечадаврини ифодалайди. Инкорни инкорнинг яна бир муҳим белгиси шуки,тараққиётдаги даврийликнинг тугалловчи ҳалқасида,яъни навбатдаги инкор босқичида унинг олдинги бос қичдаги баъзи белгилар такрорланади (дон ўсимликданяна донларга айланади). Инкорни инкорнинг амал қилиши туфайли тарақ қиёт тўғри чизиқ шаклида эмас, балки доира шаклидабўлади, унинг охирги нуқтаси бошланғич нуқтагаяқинлашади. Лекин бу яқинлашув унинг охирги нуқтабилан туташиши бўлмасдан, балки юқори босқичдасодир бўлиши сабабли тараққиёт спирал шаклга эгабўлади. Бу спиралнинг ҳар бир янги ўрами олдингиўрамига нисбатан юқорироқ босқичда юзага келган бў лади. Ана шу маънода тараққиётнинг диалектик наза риясида «спиралсимон» атамаси ишлатилади. Диалектик инкорга кўра, тараққиётнинг спиралси мон характери ўзининг қуйидаги уч жиҳатига эга: би ринчидан, инкорни инкорда, даставвал, нарса ва ҳоди салар абадий ўзгармасдан қола олмаслиги, даврнингўтиши билан ҳар бир нарса ва ҳодиса ўзгариши, буўтишда эса янги сифат фақат емирилаётган нарса за минида пайдо бўлишини очиб беради. Буни деструк ция дейилади. Иккинчидан, у емирилаётган (инкорэтилаётган) нарса билан пайдо бўлаётган янги нарсаўртасидаги ўзаро боғлиқликни, уларнинг бир-биригабўлган муносабатини очиб беради. Буни кумуляциядейилади. Учинчидан, инкор этилаётган нарса олдинэришган ютукутарни, унинг ривожланишга қодир бўл ганбаъзи белги ва хусусиятларни сақлаб қолиш, улар дан фойдаланиш асосида юз беради. Буни конструк ция дёб юритилади. Шу асосда ўзгариш, ривожланиш содир бўлади. Бундан инкорни инкорнинг муҳим бел гиси, яъни нарса ва ҳодисаларнинг илгарилаб ривож ланиши, янгиликнинг енгилмаслиги мантиқан ўз-ўзи дан келиб чиқади. Чунки ҳар бир нарса ва ҳодисаузлуксиз ўзгаришлар, яъни ўсишлар ва емирилишлар,пайдо бўлиш ва йўқ бўлиш жараёнини кечириб туради.Демак, янги вужудга келган сифат, албатта, инкор эти лаётган эски сифатдан устун ва бир қадам олға кетганбўлади. Бу табиат, жамият ва инсон тафаккурига хосбўлган объектив жараёндир. Юқорида айтилган, бир-бири билан чамбарчас боғ лиқ бўлган уч жараённинг бирлиги ҳозирги кунда Ўз бекистоннинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ри вожлантиришда ўз ифодасини топмоқца. Биз учун ҳо зир жамиятимизда эскирган ижтимоий муносабатлар ни иложи борича диалектик изчиллик ва зийракликбилан ўз вақтида бартараф этиш, янги пайдо бўлаёт ган бозор иқтисодиётига оид муносабатларни ўз вақти да пайқаб олиш, уларни ривожлантириш ютуқлари мизнинг кўпайишига кенг имкониятлар очиб беради.Давлат томонидан амалга оширилаётган ва халқимизкенг қўллаб-қувватлаётган бозор муносабатлари жа миятимиздаги хўжасизлик, шаҳар ва қишлоқларда меҳ натни ташкил қшшшнинг эски самарасиз усуллари,ҳаётнинг ҳамма соҳаларида бошқаришнинг буйруқбоз лик усуллари, жамиятга зарар етказувчи экологик вамаънавий бузилишларнинг тугатилишига олиб келади. Инкорни инкор жараёнида оддийдан мураккаблик ка, қуйидан юқорига қараб борувчи, илгарилаб борув чи ривожланиш содир бўлади. Шунинг учун инкорниинкор жараёнининг характерли хусусиятларидан би ри — уни орқага қайтариб бўлмаслигидир. Бунинг са баби шундаки, ҳар бир янги босқич илгариги босқич ларнинг бутун бойлигини ўзида синтезлаштириб, та раққиётнинг янада юқорироқ шакллари учун заминяратади. Бу синтез «инкорни инкор» дейилади. Инкор ни инкор гуфайли ҳар бир пайдо бўлган янгилик шу нинг учун синтез дейиладики, унда эскининг ривожла нишига қодир бўлган томонлари сақланиб қолиб, уларянгида пайдо бўлган томонлар билан узвий бирикканбўлади ва шу асосда ривожланишнинг навбатдаги бос қичини таъминлайди. Худди шу йўл билан тараққиёт нинг йўналиши белгиланади. Тараққиётнинг йўналиши ҳақида турли даврлардатурлича қарашлар мавжуд бўлган. Узоқ даврлар тараққиётнинг йўналишини нотўғри тушуниш оқибатида,файласуфлар ҳамма нарсалар даврий такрорланувчиўзгаришдан ёки бекик доира ичида доимий айланиш лардан иборат, деб қараганлар. Баъзи олимлар тарақ қиётни тўғри чизиқ билан борувчи ёки такрорланибтурувчи босқичлардан иборат, деб тушунганлар, маса лан, француз олимлари Ламарк ва Сент-Илерлар ти рик табиатда тараққиёт узлуксиз ва сакрашларсиз тўп па-тўғри йўлдан илгарилаб боради, десалар; италиялик'файласуф Ж. Вико, жамият ўз бошидан доимий ра вишда такрорланиб турувчи уч босқични (гўдаклик,йигитлик ва етуклик даврини) кечириб туради, дейди. Шуни ҳам айтиш керакки, тараққиёт жараёнидамаълум даражадаги такрорланишларни учратамиз. Ле кин уларнинг ҳар бири олдинги ҳолатнинг оддий ўзга ришсиз такрорланишидан иборат бўлмай, балки янги ча, ўзгача юқорироқ босқичда содир бўлишидир, бун даги инкорни инкор оддий ва тўғри йўл билан содирбўлмай, балки ўзига хос мураккаб, эгри-бугри йўл би лан спиралсимон йўналишда содир бўлади. Бундагитараққиёт жараёнига хос инкор ва инкорни инкор мо ментларида бўладиган вақтинчалик орқага чекиниш лар, такрорланишлар билан бир қаторда, илгарилабборадиган ривожланишни ҳам кўра билиш инкорни ин корнинг моҳдятини ташкил қилади. Тарихда, жумладан Ўзбекистон шароитида бир нечабор жамиятни орқага қайтарувчи катта йўқотишлар вақурбонларга олиб келган қуруқ инкорлар бўлган.Аслида, реал тарихий ривожланиш идеаллаштирилганкўринишидан йироқ бўлиб, ўз қадриятларини йўқот маган ҳолда, мукаммаллашиб борувчи босқичларданиборат бўлади. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда эски ва эскираётганнарсаларни инкор этиш ва уларнинг ўрнига янгилари ни қуриш, яратиш учун кураш давом этмоқда. Жа миятда юз бераётган бозор иқтисодиёти тукдираётганўзгаришларни ҳар бир киши тўғри тушуниб олиши ло зим. Республикани сифат жиҳатидан ўзгартириш, униюксак тараққий этган мамлакатлар қаторига киритишучун ҳозирги даврда ҳар бир кишидан кўпроқ куч ғайрат сарфлашни, ўз фаолиятига баҳо беришда холис,принципиал бўлишни, омилкорлик ва фидокорликниталаб қилади. Ўзбекистоннинг мустақиллигини мус таҳкайлаш учун фақат иқтисодий ўзгаришлар қилишетарли эмас, шу билан бирга, сиёсий, маданий ва маънавий ўзгаришлар ҳам қилиш, фаол ижтимоий сиё сат олиб бориш, инсон тўғрисида рамхўрлик, унингҳаётий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам зарур. Мустақиллик биздан билимдонликни ва юксак да ражада мутахассисликни талаб қилади. Эндиликда иш лаб чиқаришни, фан ва техникани бошқариш, меҳнат ни, шубҳасиз, юқори даражада ташкил қилиш ва шукабилар ҳар томонлама тайёргарликсиз, чуқур билим ларсиз бўлиши мумкин эмас. Мустақиллик — мустамлакачиликни қатъиян бар тараф этиш, тараққиётга тўсқинлик қилувчи маъмурийбуйруқбозлик механизмни бутунлай бузиб ташлаш, Ўз бекистонни ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривож лантиришнинг ишончли ва самарали механизминияратиш демакдир. Мустақиллик умуминсоний ва миллий ахлоқ нор маларини бузиш ҳолларидан холос этиш, ижтимоийадолат тамойилларини изчиллик билан амалга оши риш демакдир. Бу дегани: сўз билан ишнинг, хуқуқбилан бурчнинг бирлигини таъминлаш, ҳалоллик вавиждон билан ишлаб, юқори унумли меҳнатни ташкилқилиш, унга ҳақ тўлашда текисчилик тенденциялари ни, истеъмолчилик кайфиятини бартараф этиш, инкорқилиш демакдир. Шундай қилиб, бо'рлиқ ва билишга хос инкор ваинкорни инкорлар бениҳоя давом этаверади. Бу аба дий давом этадиган жараёнда диалектиканинг барчатамойиллари биргаликда амал қилади. Бунда инкорниинкор ҳеч бир нарса ёки ҳодиса абадий ўзгармасданқола олмаслигини, аксинча, эски ўрнини муқаррар ян ги эгаллашини, аммо улар ўртасида ворисий алоқалармавжудлигини ифодалайди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling