Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet53/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

и) Имконият ва воқелик.


Имконият ва воқелик ўзгариш ва ривожланиш жа раёнидаги нарса ва ҳодисаларнинг икки хил даврини,икки дал ҳолатини, бу даврларнинг ўзаро муносабати ни ўзларида ифодаловчи категориялардир.
Воқеляк — бу ҳозир реал мавжуд бўлган, яшаб турган нарса ва ҳодисалардир. Лекин бу ҳодисалар ривож ланиш жараёнида бирданига ҳозирги ҳолатда бўлмай,балки дастлаб имконият қолатида бўлган бўлиб, уларўзларининг маълум келиб чиқиш даврига, вақтига, та рихига эга. Воқелик ўзининг пайдо бўлиш давриданолдин имконият шаклида мавжуд бўлади.
Имконият — бу воқеликнинг куртак ҳолдаги кўри нишидир, у юзага чиқмаган воқеликдир. Шу биланбирга, имконият воқеликни келтириб чиқарувчи, ри вожланишнинг объектив ва субъектив шарт-шароитла ри ҳам бўлиши мумкин. Имконият объектив қону ниятлардан келиб чиқади, улар томонидан яратилади.
Имконият ва воқелик категорияларини, уларнингўзаро диалектикасини чуқур билиб олиш кишиларнингамалий фаолиятида, илмий текшириш ишларида каттааҳамиятга эга.
Имконият ва воқелик категорияларининг мазмунионгдан ташқаридаги объектив оламдан олинади. Бу ка тегориялар бир бутун моддий ёки руҳий жараённингикки томонини акс эттирувчи, ўзаро диалектик муно сабатдаги категориялардир. Шунинг учун имконият вавоқеликни бир-биридан фарқ қилиш лозим, чункиуларни аралаштириб юбориш назариянинг ролиниинкор этишга, инсоннинг табиат ва жамиятни ўзгарти рувчи фаолиятини тушунмасликка, амалиётнинг аҳа миятини йўққа чиқаришга олиб келади. Уларни ара лаштириб юбориш йўқ нарсани бор, деб билишга, ян гининг кураш жараёнида эски устидан ғалаба қилиш ни кўрмасликка олиб боради.
Имкониятлар янги, энди вужудга келаётган, ривож ланаётган ва эски, умрини тугатаётган реал кучлар си фатида прогрессив ва консерватив бўлиши мумкин.
Эскиликни ифодаловчи имконият ривожланиш жа раёнида воқеликка айланиб қолиши ҳам мумкин, ле кин бу ҳаракатнинг ички қонуниятидан, унинг туб ха рактеридан келиб чиқмайди. Шунинг учун эскиликниифодаловчи имкониятнинг воқе бўлиши вақтинчадир.
Имконият воқеликка бирдан айланмайди. У эскивоқелик ичида, аввало, куртак шаклида мавжуд бўлиб,сўнг ривожланиб бориб, тобора реаллаша боради вамаълум даврда, маълум шарт-шароит туфайли воқе ликка айланади. Имконият реаллаша борган сари,унинг мавжуд эски воқелик билан кураши ҳам кескин лашиб боради. Шунга кўра, имкониятни формал, абст ракт ва реал имкониятларга ажратиб ўрганилади. Қуруқ, фикрий изчиллик жиҳатидангина тўғри бўлган,лекин реал асосга эга бўлмаган имконият формат им кониятдир. Формал имконият объектив ривожланишқонуниятларидан келиб чиқмайди. Шунинг учун ҳам уҳеч қачон воқеликка айланмайди.
Амалга ошиши учун ҳали шарт-шароитлар тўлиқетилмаган, лекин амалга ошиши қонуний бўлган, нар са ва ҳодисанинг ўзгариш ва ривожланиш мантиқиданкелиб чиқувчи имконият абстракт имконият дейилади.Абстракт имконият ривожланиш жараёнида маълумобъектив ва субъектив шарт-шароитлар етилганда,реал имкониятга айланади.
Реал имконият — бу ривожланишнинг асосий тен денциясини ифодаловчи, ҳозирги шароитда унинг ич ки моҳиятидан келиб чиқувчи имкониятдир. Реал им коният конкрет, айни вақтда амалга ошиши мумкинбўлган имкониятдир.
Ижтимоий тараққиётда имкониятнинг воқеликкаайланишида объектив шарт-шароит ҳал қилувчи рольўйнайди. Объектив шарт-шароитлар — булар инсононггидан ташқарида мавжуд бўлган шарт-шароитлар дир. Бироқ жамиятдаги реал имкониятларни воқелик ка айлантиришда онгли фаолиятнинг роли ҳам ғояткаттадир. Бунинг маъноси шуки, жамият имкониятла рининг воқеликка айланишида субъектив омил муҳимаҳамиятга эга. Субъектив омил — бу халқ оммаси,унинг онглилиги ва актив амалий фаолиятидан иборат.Шунинг учун ҳам имконият ва воқелик диалектикаси ни ўрганиш масаласи жамиятни бошқаришда жудакатта аҳамиятга эга. Бунда субъектив омил объектившарт-шароитларга асосланади. Уларсиз субъективомилнинг ўзи ҳеч нарсани юзага келтира олмайди,чунки объектив шарт-шароитлар субъектив фаолиятганисбатан бирламчи ва белгиловчидир.
Ижтимоий тараққиёт йўлларини ҳамиша бутун ич ки мураккаблиги ва зиддиятлиги билан тасаввур этишкерак. Бироқ бу жараёнларнинг марказида доимо ин сон, унинг манфаатлари ва қизиқишлари турмоғи ло зим. Фалсафий дунёқарашнинг ўзига хос энг муҳимхусусияти ҳам мана шундан иборат.
Умуман, диалектикада юқоридаги детерминистикалоқадорликларни ифодалайдиган категориялар ўзаробир-бирлари билангина эмас, балки бошқа барча кате гориял р билан ҳам чамбарчас боглиқликда ўрганиш ни та?таб қилади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling