Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


б) Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши


Download 4.19 Mb.
bet56/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

б) Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши.


Борлиқдаги ҳар бир нарса ёки ҳодиса қарама-қар ши томонларнинг бирлигидан иборат бўлади. Ҳар бирнарса ва ҳодиса бир-бирини тақозо қилувчи ва бир бирини ўзаро инкор этувчи томонлар, хусусиятлар ватамойилларга эга. Масалан, электр манфий ва мусбат,табиатда эса ўзаро тортилиш ва итарилиш, тирик орга1 Ислом Каримов. Ўзбекистоннинг ўз истиклол ва тараққиёт йўли. Т.,«Ўабекистон», 1992, 10-бет.
низмда ассимиляция ва диссимиляция кабилар. Анашу бир-бирини тақозо этувчи ва ўзаро бир-бириниинкор қилувчи томонлар ўртасидаги муносабат зид дият деб аталади. Худди шу зиддият қавама-қарши то монлар ўртасидаги кураш ва ривожланишнинг сабаби,манбаи бўлиб ҳисобланади. Ривожланишнинг ҳар бирбосқичи ўзига хос зиддиятлар ва турли қарама-қарши ликларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ҳал бўли шидан иборат.
Қарама-қаршшшклар ва уларнинг ўзаро муносаба ти, зиддият ва уларнинг бирлиги жамиятга, ижтимоийҳодисаларга, инсонга, инсон фаолиятига, ҳатто унингбилиш жараёнига ҳам хосдир.
Тараққиёт зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривож ланиши ва бартараф этилиши жараёнидан иборатэканлигини тушуниб олиш учун айният, тафовут, зид дият, қарама-қаршилик каби тушунчаларнинг ўзаромуносабатларини билиб олиш лозим. Нарса ва ҳодиса лардаги ўзаро ўхшаш томонлар бирлиги айният дейи лади. Айнийлик нарса ва ҳодисаларнинг томонлари вахусусиятларининг бирга мавжудлигини ифодалайди.Ҳар бир нарса ёки ҳодисада айнийлик билан бирга,тафовут ҳам мавжуд бўлади. Тафовут нарса ва ҳодиса лар томонларининг ҳар бирининг фарқ қилувчи жи ҳатларининг ифодаианишидир. Борлиқда ўз қарама қарши томонларига эга бўлмайдиган нарса ва ҳодисабўлмайди. Бинобарин, уларда айният ҳам, тафовут ҳамбўлади.
Тафовутларнинг ривожланиши зиддиятнинг келибчиқишига олиб келади. Зиддиятнинг мавжудлиги та раққиётнинг манбаи ва ҳаракатга келтирувчи кучинитақоза этади.
Диалектикада қарама-қаршилик деб, борлиқдаги нар са, ҳодиса ва жараёнларнинг ўзаро бир-бирини истисноқиладиган, шу билан бирга, бир-бирини тақозо этувчитомонлари, тамойиллари ва кучларининг ўзаро муноса батлари тушунилади. Умуман, қарама-қаршиликларни,улар орасидаги айният, тафовут, зиддиятларни ўрганишқарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши ҳақидаги таъ лимотнинг моҳиятини билишга ёрдам беради.
Чунки, ҳар қандай нарса ва ҳодисаларнинг ўзгариши ва ривожланиши улардаги мавжуд зиддиятлар бирлиги ва кураши натижасида юз беради. Зиддиятлар
рқвожланиб, кескинлашган ҳолатида ҳал қилинмаса,
конфликтга айланиши мумкин. Зиддиятларнинг ҳал
8-3201
қилиниши ўзгариш ва ривожланишга, бир сифатдагинарса ёки ҳодисанинг бошқа сифатдаги нарса ёки ҳоди сага айланишига, эски нарса ёки ҳодиса ўрнига янгинарса ва ҳодиса пайдо бўлишига олиб келади.
Қарама-қартлиликлар бирлиги ва кураши ҳамма со ҳада амал қилади. Табиат, жамият ва инсон тафаккуритараққиёти айни шу сабабга биноан содир бўлади.Зиддиятларнинг моҳиятини билмай тараққиётнинг са бабларини тушуниб бўлмайди.
Лекин ҳар бир соҳадаги зиддиятларни конкрет ўр ганмоқ ва уларни алоҳида ўзига хос хдя бўлиш йўлла рини тўғри билмоқ катта аҳамиятга эга. Бунинг учунзиддиятларнинг хиллари, уларнинг нарса ва ҳодисаларривожланиши жараёнидаги ролини тўғри ва аниқ би либ олиш лозим.
Зиддиятлар жуда хилма-хилдир. Улар нарса ва ҳо дисаларнинг ҳаракати ва ривожланишида турлича рольўйнайди ҳамда ҳар хил вазифани бажаради. Улар,одатда, ички ва ташқи, асосий ва асосий бўлмаган,антагонистик ва ноантагонистик зиддиятларга бўлибўрганилади.
Ички зиддият — бу нарса ва ҳодисаларнинг ўз ичи даги қарама-қарши томонлар, кучлар ўртасидаги зид диятлардир.
Ташқи зиддият эса нарсалар ва ҳодисалар ўртасида ги зиддиятлардир. Лекин ички ва ташқи зиддиятларнибундай бўлиш нисбий характерга эга. Чунки, бир му носабатда ички зиддият бошқа муносабатда ташқизиддият бўлиши мумкин. Масалан, турли тузумдагидавлатлараро зиддият ташқи зиддият, аммо кишиликмиқёсида олинса улар ички зиддиятлардир.
_ си ва ташқи зиддиятлар ривожланиш жараёнида?ир~хил роль ўйнамайди. Ривожланишнинг моҳиятиниасосан, ички зиддият белгилайди. Ташқи зиддиятларривожланишга билвосита, яъни ички зиддиятлар орқа ли ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ма салан, биз ҳозир мустақил Ўзбекистоннинг истиқболи,уни ривожлантириш режаларини тузяпмиз. Бунда рес публикамизнйнг ривожланиши, истиқболи кўп жиҳат дан мамлакатнинг ичидаги иқтисодий, сиёсий вамаънавий муаммоларни тўғри, ишнинг кўзини билибҳал қилишимизга боглиқ. Бироқ, республикамиз халқ аро ҳамжамийтларда, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги да яшамоқдц. Ташқи алоқа ва муносабатлардагимуаммоларни ҳам тўғри аниклаб ҳал қилинмаса, республикамиз олдида турган муҳим вазифаларни амалгаошириб бўлмайди. Демак, ривожланиш, асосан ичкимуаммоларни ҳал қилишга боғлиқ бўлса ҳам, лекинташқи зиддиятларни ҳам назардан четда қолдириб бўл майди. Ҳаётда ички ва ташқи зиддиятларнинг ўзароалоқадорлиги ва ўзаро таъсирини қатъий ҳисобга олибиш тутган тақдирдагина муваффақият қозониш мумкин.
Зиддиятларни ўз характерига, уларнинг нарса ваҳодисаларнинг ривожланишидаги аҳамиятига қарабасосий ва асосий бўлмаган зиддиятларга ҳам бўлишмумкин. Нарса ва ҳодисаларнинг моҳиятини, уларнингкелиб чиқиш ва ривожланиш қонуниятларини белги .лаб берадиган зиддият асосий зиддият дейилади. Асо сий зиддият тараққиётда ҳал қилувчи роль ўйнайди вабошқа барча зиддиятларга таъсир кўрсатади. Асосийбўлмаган зиддиятлар эса нарса ва ҳодисаларнинг маъ лум бир тараққиёт босқичида улар моҳиятини белгила майдиган, ривожланишини ўзгартириш кучига эга бўл маган зиддиятлар бўлиб, уларнинг ривожланишгатаъсири конкрет вақтга ва шароитга боғлиқдир.
Шуни ҳам айтиш керакки, зиддиятларнинг қайсибири асосий ва асосий эмаслигини аниклаш ривожла нишнинг асосий сабабларини тўғри белгилашнинг йў лидир. Бу эса осон иш эмас. Асосий зиддиятни мавжудзиддиятлар орасидан топиш учун зиддиятларнимайдонга чиқарган шароитни, вазиятни, бундаги қара ма-қарши томонларни ва улар бирлигидан ташкилтопган нарсанинг моҳиятини, бошқалардан фарқини,ҳар бир зиддиятнинг шу моҳиятга бўлган муносабати ни аникдаш лозим. Асосий зиддиятларни аниқлаш эсаижтимоий амалиёт жараёнида ва бу амалиёт натижала рини тафаккур орқали анализ ва синтез қилиш нати жасида амалга ошади.
Асосий зиддиятлар орасида уларнинг бири бошзиддиятни ташкил қилиши мумкин. Бош зиддият деб,ривожланишнинг у ёки бу босқичининг моҳиятинибелгилаб берадиган асосий зиддиятга айтилади. Бошзиддият асосий зиддиятлар ичида муҳим ўрин тутади,уларга нисбатан тараққиёт жараёнида белгиловчи рольўйнайди. Ижтимоий тараққиётда бош зиддиятни аниқ лаб олиш мамлакат тараққиётини тўғри белгилабвлишда муҳим аҳамиятга эга.
Жамият ҳаётига хос зиддиятларни таҳлил қилганда,яна" антагонистик ва ноантагонистик зиддиятларни
ҳам фарқ қилиш зарур. Антагонистик зиддиятлар жа миятдаги манфаатлари бир-бирига тубдан зид бўлганкучлар, ижтимоий гуруҳлар ва табақалар ўртасидагизиддиятлардир. Ноантагонистик зиддиятлар жамиятда ги манфаатлари бир-бирига мос келадиган ёки ман фаатларини ўзаро келиштириш мумкин бўлган ижти моий гуруҳлар ва табақалар ўртасидаги зиддиятлардир.Антагонистик зиддиятлар конфликтларга олиб келишиҳам мумкин. Бундай ҳолда улар бир томоннинг маглу бияти ва иккинчи томоннинг ғалабаси билан ҳал қи линади. Умуман, ҳамма зиддиятларни ўз вақтида ҳалқилиб бориш зарур, акс ҳолда уларнинг кескинлашиббориши кутилмаган оқибатларни келтириб чиқаради.
Шу билан бирга, зиддиятлар масаласига, уларниҳал этишнинг шакл ва усулларига ҳам диалектик та факкур асосида ёндашиш лозим. Жамият зиддиятларихилма-хил шакл ва усуллар билан бартараф этилишимумкин. Улардан баъзилари эскининг емирилиб бори ши ва янгининг қарор топиб бориши асосида ҳал қи линиб борилса, бошқалари айни шу зиддиятларниташкил қилган қарама-қарши томонларни ўзаро ке лиштириш, муросаю-мадорага келтириш, бир-бирларибилан ўзаро сиёсий музокаралар олиб бориш, битим лар тузиш, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка эришиш йўл лари билан бартараф этилиши ва шу асосда тараққиёт ни таъминлаш мумкин. Кейинги вақтда жамиятдагизиддиятларни ҳал қилишда қўлланилаётган самаралиусуллардан бири консенсус (ўзаро келишув)дир.
Марксча фалсафада зиддиятларни ҳал қилишнингбу усулига етарли эътибор берилмай келди. Янгича та факкурнинг қарор топиши билан жамият зиддиятлари ни ҳал қилишда Ҳегель қайд қилиб ўтган консенсусусулидан фойдаланиш мақсадга мувофиклигини кўр сатди. Ҳозирги даврда консенсус усули жамият тарақ қиётида муҳим роль ўйнамоқда. Айниқса, узоқ муддат лар давомида бир-бирига қарама-қарши бўлиб келгандавлатлар, жамиятдаги қарама-қарши томонлар, куч лар, ижтимоий гуруҳлар, ҳаракатлар ва партиялар ўрта сидаги зиддиятларни жамиятнинг умумий манфаатла ридан келиб чиқиб ҳал қилишда консенсус усули жудақўл келмоқда. Бу усул жаҳон халкларини миллий то тувликка, ўзаро ҳамкорликка, ҳамжиҳатлик ва бирлик ка, барқарорликка эришишида муҳим аҳамиятга эгабўлмоқда. Консенсус усули ўзаро тинч йўл билан олибборилаёган музокаралар, мулоқотлар, референдумлар,
хатқаро ҳуқуқ нормалари асосида маълум бир битимгакелишувлар, шулар асосида энг муҳим ҳужжатлар қа бул қилишлар орқали олиб борилмоқда. Жамиятдагибундай зиддиятларни ҳал қилишда, айниқса, халқароташкилот (БМТ ва шу каби)ларнинг обрў-эътибориданфойдаланиш, халқаро ҳамжамиятга тенг ҳуқукли аъзобўлиш ва уларнинг жаҳон тараққиётига таъсиринингортиб бориши ҳам муҳим омил бўлмоқда.
Зиддиятларни ўрганаётганда конкрет шароитниҳисобга олиш керак. Давр ва шароитнинг ўзгаришибилан антагонистик ва ноантагонистик зиддиятларниечиш шакллари ҳам ўзгариши мумкин. Чунки зиддият лар ҳам ўзгариб, бир-бирига ўтиб туради.
Ҳар бир соҳага хос зиддиятларнинг ўзига хос ҳалбўлиш шакллари мавжуд. Табиатдаги зиддиятлар, одат да стихияли ўз-ўзича пайдо бўлиб, ривожланиб, сўнгўзларига хос қонуниятлар асосида ҳал этилади. Жа миятда эса зиддиятларнинг пайдо бўлиши, ривожлани ши ва ҳал қилиниши ўзига хос қонуниятлар асосидакишилар томонидан амалга оширилади. Масалан, жа миятдаги антагонистик зиддиятлар ё бу зиддиятниташкил этган томонлар ўзаро музокаралар олиб боришорқали, ёки бирининг ғалабаси, иккинчисининг мағ лубияти билан ҳал қилинади.
Умуман олганда, ўзгариш ва ривожланиш жараё нида турли-туман зиддиятлар пайдо бўлиши, ривож ланиши ва турлича ҳал қилиниши мумкин. Бу биланзиддиятлар бутунлай тугамайди. Уларнинг эскилариўрнига янгилари пайдо бўлиб, улар ҳам маълум вақт дан сўнг эскириб, ўрнини яна янгилари олиб, шу асос да ривожланиш чексиз давом этаверади.
Юқорида айтилганлардан шундай хулоса чиқаришмумкин: ички ва ташқи, асосий ва асосий бўлмаган,антагонистик ва ноантагонистик зиддиятларни бир биридан фарқ қилиш зарур, лекин улар ўртасида мут лақ чегара йўқ. Воқеликда улар ўзаро чирмашиб кета дилар, бир-бирига ўтиб туради ва тараққиётда хилма хил роль ўйнайдилар. Шунинг учун зиддиятларнингҳар бирига конкрет ёндошиш, улар намоён бўладиганшароитни, вазиятни, шу тараққиёт жараёнидаўйнайдиган ролини тўғри ҳисобга олиш муҳим аҳа миятга эга.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling