Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet91/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

Талант1 — бу кишининг бирор соҳа бўйича, маса лан, мусиқага, математикага, расм чизишга ёки шеърёзишга, тилларни билиш ва шу кабиларга нисбатанбўлган табиий истеъдоди, юксак ижодий қобилияти дир.
Талантни ҳам ижодий фаолиятдан келиб чиқиб, ил мий, бадиий, сиёсий каби турларга ажратиш мумкин.Масалан, бадиий талант — бу кишидаги санъатнингбирон сохасига нисбатан бўлган кучли истеъдоди бў либ, у маълум табиий жиҳатлар: мусиқа оҳангларигабўлган кучли сезгирлик, ўйинчи танасининг махсуспластик (эгилувчан)лиги, рассом (мусаввир)лик учунрангларни ажрата олувчи кучли ҳис қилиш қобилиятикабилардан иборатдир. Бадиий талант, одатда, сермаҳ сул эстетик интуиция, бадиий тафаккур кучи, фаолижодий хаёл, шахсий кечинма, бой ҳис-ҳаяжонлардаифодаланади. Ҳозирги давр социологик тадқиқотлар нинг маълумотларига кўра, барча кишиларнинг, тах минан 15% ини талантли кишилар ташкил қилар экан.Лекин уларнинг қанчаси ўз ижодий қобилиятлариниюксак даражада ривожлантириш имкониятига эгаэканлиги номаълумдир. Улардан, тахминан, 20% атро фидагилар кучли истеъдодли кишилар бўлиб, улар ях ши билим олиб ва яхши тайёргарликка эга бўлсалар,ўз талантларини турли соҳаларда юксак даражада на моён қила олиши мумкин. Энг юксак истеъдодга эгабўлган талантли кишилар эса гениал кишилар ҳисоб ланади.
Гениаллик ёки гений — бу энг юксак талант ваақлга эга, энг юксак истеъдод соҳибига хос бўлганбуюк ижодий қобилиятдир.
Социологик тадқиқотларга кўра, жамиятдаги ҳаммакишиларнинг, тахминан, 2% и бир неча соҳада бирда нига энг юксак истеъдодли гениал кишилар бўлишар
\Талант — юнонча «талантон» сўзидан олинган бўлиб, кишидаги биронбир соҳага нисбатан юксак қобилияти, истеъдоди, дсмакдир.
Ҳозирги замон фанларининг гувохлик беришича,талант ва гениалликнинг маълум жиҳатлари ирсийбўлиб, авлоддан авлодга берилиши мумкин. Лекинуларнинг юзага чиқиши ҳам ижтимоий тақозоланганбўлиб, бунинг учун қунт билан ўз устида мунтазамшуғулланиши, ўқиб, ўрганиши, тинмай ишлаб бори ши лозим бўлади. Талант ва гениалликнинг элементибўлган истеъдоднинг илк куртаклари маълум шарт шароит мавжуд бўлганда, кишининг ёшлигидаёқ кў рина бошлайди. Бу нарса боланинг у ёки бу ўйинга,ишга қаттиқ қизиқиши, у ёки бу ишни бажаришгамаълум уқув ва қобилиятининг борлиги, ҳар хил иш ларни бажаришга мустақил ёндашиши кабиларда на моён бўлади. Бу, айниқса, унинг аклий ривожлани шида, у ёки бу ишни, топшириқни, вазифани ўзичамустақил, ўзи хоҳлагандай тарзда қилишда, бундаунинг одатдагидан бошқача йўл тутишида кўзга таш ланади. Лекин талант ва гениаллик билан боғлиқбўлган истеъдод, барибир, доимо кишининг биронбир тор соҳанинг ўзини чуқур эгаллаши, билишибилангина эмас, балки кўпчилик соҳалар юзасиданкенг билимга эга бўлишга, тасаввури чуқур, оригиналфикр юрита олишга боғлиқ бўлади.
Умуман, инсон ижодининг имкониятлари доиможамият талаб ва эҳтиёжлари билан боғликдир. Ижод корнинг ижодий нияти ана шу талаб ва эҳтиёжлартаъсирида туғилади. Бундан шу хулоса келиб чиқади ки, ижод онг билан боғлиқ равишда ижтимоий шарт ланган бўлади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling