Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet92/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ



VIII б ў л и м.

АМАЛИЁТ - ИНСОННИНГ ДУНЁГАЎЗИГА ХОС МУНОСАБАТИ УСУЛИ

1. ФАЛСАФАДА АМАЛИЁТ МУАММОСИ


Биз инсоннинг моҳияти ҳақида гапирганимизда,унинг меҳнат фаолияти, объектив борлиққа фаол му носабати тўғрисида тўхталиб ўтган эдик. Амалиёт ма саласи инсоннинг худди ана шу фаол, қайта қурувчи лик фаолияти билан боглиқдир. Фалсафа тарихидаамалиётнинг моҳияти, амалиёт билан назарий фаолиятнисбати масаласида турлича қарашлар мавжуд. Антикдунё, ўрта асрлар даври фалсафасида амалиёт, дегандаинсон фаолиятининг бирор бир аниқ шаклини тасав вур қилганлар (деҳқончилик, ҳунармандчилик, ахло қий-сиёсий фаолият ва б. қ.).
Аммо уларда амалиёт билан назария, сўз билан ишбирлиги ҳақида фикр доимо кўзга ташланиб туради.Масалан, ўрта аср алломаси ал-Хоразмий асарлари на зариянинг амалий ишлар билан боғланганлигидан да лолат беради. Ҳаётда табиий кучлар билан курашдаинсонга кўмаклашиш, унинг оғирини енгил қилишХоразмий рисолаларининг асосий мақсадидир. Ҳатто ки ўрта аср ислом фалсафаси — тасаввуфда илм ваамал бирлиги энг қатъий қоидалардан бирига айланганэди. Гумроҳ кишилар «илм бўлгач амалиётга ҳожатйўқ, қабилида фикр қилурлар. Бундай фикрлар илм нинг ўзи билан кифояланиб, шариатни инкор этувчиларбўлиб, улар учун илм ҳосил бўлсаю, амал бўлмаса. Букаби илмдан фойда йўқлигини билишмайди»,1 — деганэди Раззолий. Нақшбанднинг: Оллоҳ дилингдаю, қў линг ишда бўлсин, — деган ибораси ҳам юқоридагификрни мустаҳкамлайди.
Янги даврга келиб (XVII—XVIII асрлар) фалсафадаамалиёт масаласи билан яқиндан шуғулланиш анча ку чайди. Янги давр фалсафасида, инсоннинг табиатниўрганиш ва ўзгартиришга қаратилган фаолияти ку чайган бир даврда, амалиётнинг моҳиятини тушуниш,амалиёт билан назария нисбатини аниклаш алоҳидааҳамият касб эта бошлаган эди. Инсоннинг оламниқайта қуриш, яратувчилик фаолияти янги давр фалсаРаззолии. Охиратнома. Бухоро., 1982, 4-бет.
фасининг диққат марказида турувчи масачатардан би рига айланганлигининг боиси ҳам шундадир.
Янги давр фалсафасига хос бўлган фаоллик руҳиниифодалаб Ф. Бэкон ўзининг «Янги органон» деган аса рида, инсондаги билимга ва қудратга бўлган икки хилинтилиш бир-бирига жуда мос келади, деб таъкидла ган эди. Ф. Бэкон амалиётда ҳақиқат кафолати борли гини ҳам пайқаган эди. Ф. Бэкон ўрта аср схоластика сини танқид қилиб, амалиёт ва назария бирлигини танолган, тушунчаларнинг келиб чиқишида тажриба ваэкспериментнинг ролини пайқаган ва умуман, фалса фанинг амалий аҳамиятини исботлашга интилган эди.
Амагаётни ва унинг билиш жараёнидаги ролинитушунишда француз материалистлари ҳам анча ижо бий фикрларни илгари сурдилар. Илмий билишнингамалий эҳтиёжларга хизмат қилишини улар кўп мартатаъкидлаган эдилар. Аммо XVII—XVIII асрлар фалса фасида амалиётнинг асл моҳияти очиб берилмади, ин сон амалий фаолияти асосан табиатга, ташқи муҳит ваинсоннинг биологик тузилишига боғлаб қўйилган эди.Бу иккала омил ўзгармас деб қаралгани учун амалийфаолиятнинг тарихий характери ҳам тан олинмади.
Умуман олганда, XVII—XVIII аср материашстлариинсоннинг дунёга бўлган муносабатини натуралистиква кузатувчилик муносабатлари билан чегаралабқўйганлар. Амалиёт деганда улар фақат табиатнинг,ижтимоий ҳаётнинг инсонга бўлган таъсирини, инсонуни пассив қабул қилиб олишини тушунганлар, ин соннинг фаол ижодий фаолиятини улар тўғри изоҳлаббераолмайдилар.
Материализмнинг бундай мушоҳадавий характери,натурализми унинг идеализмга нисбатан энг нозик,заиф томони бўлиб ҳисобланади.
Идеалистлар, шу жумладан Ҳегель ҳам, материа лизмнинг шу томонларини танқид қилганлар. Идеа листлар кўпроқ инсоннинг актив фаолиятини таъкид лаганлар,. лекин бу фаолият идеализмда руҳга, жонгабоғлаб изоҳланган. Руҳий фаолият инсоннинг ичкиактивлигини, инсон эркинлигини аникловчи. белги ловчи ижодий фаолият, деб тушунтирилган.
Шу билан бирга, Ҳегелда амапиёт назариядан устунтуради, у фақат умумийлик фазилатигагина эмас, бал ки воқелик фазилатига ҳам эгадир, деган фикр мав жуд. Ҳегель меҳнат ва билиш фаолияти ўртасидагиалоқадорликни тушунишга, инсон билишининг фаол
характерини очиб беришга ҳаракат қилади. Ҳегель та биатни ўзгартиришда меҳнат воситаларининг ролинитаъкидлайди ҳамда инсоннинг актив қайта қурувчиликфаолиятини унинг табиат объектларига бўлган муноса батининг ўзига хос хусусияти, деб тушунтиради.
Ҳегелнинг аматиёт тўғрисидаги фикрларида чуқурмаъно бор, чунки у амалиётни мазмундор ва ашёвийфаолият сифатида талқин қилади. Аммо Ҳегель энгмукаммал амалий фаолият деганда ахлоқий-сиёсийфаолиятни тушунади.
Марксча фачсафада бу масалага ўзига хос ёндашишмавжудлигини кўрамиз. Аввало, шуни таъкидлаш ло зимки, марксча фалсафада амалиёт категориясига ҳамалоҳида урғу берилади. Лекин амалиётнинг маънавийомилларига етарли эътибор берилмайди.
Амачиёт муаммоси ҳозирги замон фалсафасида ҳамўзига хос бир тарзда баён қилинади. Унинг характерлижиҳатлари шундан иборатки, баъзи файласуфлар қа рашларида амалиёт ўзининг ашёвий мазмунидан маҳ рум этилиб, субъектив тарзда талқин қилинади (маса лан, прагматизм), ёки амалиёт кундалик турмушдагихатти-ҳаракатлар билан айнанлаштирилиб, кишинингкундалик утилитар ҳаракати доираси билан чеклабқўйилади.
Шу билан бирга, XX аср фалсафасида амалиёт ҳа қидаги марксистик таълимотни танқидий баҳолайди ган ва инсон фаоллигининг маънавий асосларини ёри тишга қаратилган диққатга сазовор ижобий фикрларҳам мавжуд.
Хўш, ҳозирги даврда амалиёт деганда нимани ту шунмоғимиз керак? Маълумки, инсон табиатнинг бирбўлаги, унинг ҳаётий фаолияти табиат билан моддаалмаштиришга асосланган. Аммо, унинг табиатдагибошқа жонзотлардан фарқи шуки, у объектив борлиқ қа амалий таъсир қилиб, уни қайта ишлаш, ўзлашти риш, ўзгартириш имкониятига эга. Бунда инсоннингборлиққа муносабатининг ўзига хос хусусияти шунда ки, у борлиққа ҳам а.малий, ҳам назарий муносабатдабўлиб, уни қайта қуриши мумкин.
Ҳайвонлар муайян экологик муҳитга мослашибяшайдилар. Бу ҳайвонларнинг тана тузилиши, табиийаъзолари хусусиятига боғлиқ. Табиат ҳайвонлар учунфақат биологик аҳамиятга эга. Инсон эса сунъий қу родлар ишлаб чиқиб, унинг ёрдамида ўзининг эҳтиё жии қондиради, бу авлоддан авлодга ўтиб, кўникма, малакалар шаклида, меҳнат қуроллари сифатида муай ян маданий реалликка айланади. Мана шундай қурол лар яратиш, малака ва кўникмалар ҳосил қилиб, улар ни авлоддан авлодга бериб, қайта ишлаш, уларни та комиллаштириб бориш инсоннинг ўзига хос амалийқайта қуриш фаолиятидир. Инсон бу жараёнда «икки ламчи табиат»ни яратиш билан ўзи ҳам ўзгариб бора ди, ўз малакасини, билимини такомиллаштиради.
Меҳнатнинг ривожланиши билан инсон табиатиҳам, унинг психофизик (руҳий-жисмоний) белгилари(ақли, руҳияти, маданияти) ҳам ўзгаради.
Дунёни ўзгартириш жараёнида инсон янги борлиқбарпо қилади, бу моддий ва маънавий маданият,табиатда тайёр ҳолда мавжуд бўлмаган янги яшаш ша роитлари яратишдир. Демак, агар ҳайвон табиатга фа қат мослашиб яшаса, инсон бу билан чекланмайди,балки, у табиатни ўз мақсад ва манфаатларига мослабқайта қуриши мумкин.
Амалиёт кишилар ўртасидаги иқтисодий, сиёсий,маънавий муносабатларни ўз ичига олади.
Демак, амалиёт ташқи оламдаги объектив мавжудбўлган нарса ва ҳодисаларга фаол таъсир этиш, уларниўзлаштириш, ўзгартириш ва қайта қуриш йўли биланинсоннинг уни ўраб турган табиий ва ижтимоий му ҳитга кириб бориш жараёнидир. Амалиёт категорияси нинг моҳиятини тушунмай, инсоннинг борлиқдаги ўр ни, унинг табиий ва ижтимоий муҳитдаги роли, унингонгли фаолиятининг моҳиятини ҳам тушуниб олишқийин.
Инсон табиатни, жамиятни ўзгартириш жараёнидаўзи ҳам ўзгаради. Бу — «объект-субъект» амалий муно сабатидир. Шу маънода амалиёт тизимини бир-биригазид ва бир-бирига диалектик алоқадор бўлган иккикичик тизим — объект ва субъект бирлигидан иборат,деб тушунмоқ лозим.
Демак, амалиёт объект билан субъект ўртасидагимуносабат бўлиб, унинг моҳияти субъектнинг объектгатаъсири, объектни мақсадга мувофиқ ўзгартиришданиборат. Бинобарин, бу бир-бирига таъсир қилувчи ҳарикки томон моддий тизим бўлиб ҳисобланади.
Энг кенг маънода амалиётнинг субъекти кишилар нинг конкрет тарихий бирлигидан иборат бўлган жа миятдир. Амалиётнинг субъекти тизимига кишиларданташқари, меҳнат қуроллари ва воситалари, техникаҳам киради. Аммо, булар субъектнинг объектга таъсир
ўтказувчи восита сифатида тушунилмоғи лозим. Аксҳолда, уларнинг ўзи амалиёт объекти бўлиб қоладилар.
Амалиёт объекти — объектив реалликнинг субъекттомонидан қайта қурилаётган, ўзгартирилаётган қис ми, томонидир. Амалиётнинг табиатга нисбатансубъекти ҳисобланган жамият ўзига нисбатан амалиёт нинг объекти ҳам бўлиши мумкин. Кишиларнинг ама лий фаолияти объект ва субъект бирлигидан иборат,яъни амалиёт ўзида объектив борлиқ ва уни ўзгарти рувчи инсон фаолиятини бирлаштиради. Объект васубъект биргаликда амалиёт тизимида мавжуд бўлиб,бунда субъект фаол мавқеда, объект эса белгиловчиўринда туради.
Демак, амалиёт ҳам «объект-субъект», ҳам «субъект субъект» муносабатлари жараёнида шаклланади ва ри вожланади.
Инсон фаолияти муайян онг, билиш фаолиятиниҳам ўз ичига олади. Моддий ва маънавий ишлаб чиқа ришда инсоннинг турли жисмоний ва ақлий лаёқатла ри жамланган бўлиб, фалсафада бунга ашёвий-амалийфаолият, деб ном берилган. Бу фаолият онгли ва мақ садга мувофиқ фаолият бўлиб, фикрлаш, ўз-ўзини анг лаш, танлаб олиш қобилияти туфайли содир бўлади.Шунинг учун моддий амалий фаолиятни маънавий,назарий фаолиятдан ажратиб қўйиш тўғри эмас. Уларўртасида муайян уйғунлик бўлмоғи зарур. Аммо, улар ни айнанлаштириб ҳам бўлмайди. Чунки моддий фао лият модций воситалар орқали содир бўлади ва моддийнарсаларни яратади, маънавий фаолият эса образлар,тушунчалар орқали иш кўради ва янги фикр ва ғоялар ни келтириб чиқаради. Масалан, инсоннинг табиатганисбатан моддий амалий фаолияти ишлаб чиқаришданамоён бўлса, унинг назарий-маънавий фаолияти та биётшунослик илмида ўз аксини топади.
Воқеликни билишнинг теранлиги ва кенглиги пи ровард натижада амалиётга боғлиқ бўлади. Шу биланбирга, билиш ўзининг ижодий-умумлаштирувчи ваконструктив-прогностик томонлари билан амалиётданилгарилаб кетиши ва унинг ривожланиш йўлини ёри тиши мумкин.
Амалиёт онг ва билиш тараққиётининг муайян дара жаси билан боғлиқ, онг ва билишда амалиёт қўлгакирцтган ютуклар мустаҳкамланади, натижада уларниқайта ишлаб чиқиш ва ривожлантириш имкониятиюзага келади. Онг амалиёт қўлга киритган ютуқларни
мустаҳкамлабгина қолмай, балки уни такомиллаштири ши, ривожлантириши ҳам мумкин. Амалиётнинг онг вабилишга нисбатан бирламчилиги, аниқловчи роли онгдоим амалиёт кетидан кўр-кўрона, пассив эргашиб, ўз гариб борадиган нарса, деган маънони билдирмайди.
Шуни айтиш лозимки, амалиёт инсоннинг муайянмақсадга қаратилган фаолиятидир. Шу боисдан ама лиёт мақсадни, фаолият воситасини, амалий фаолият нинг предмети ва маҳсулини ҳамда фаолият жараёни ни ҳам ўз ичига олади.
Амалиёт объектив борлиқни ўзлаштириш ва ўзгарти ришнинг ўзига хос ижтимоий шаклидир. Бу маънодаамалиётни субъектнинг эҳтиёж, манфаат ва мақсадлари га мувофиқ табиат ва жамиятни қайта қуришга қаратил ган фаолияти тизими, деб таърифласак ҳам бўлади.
Демак, инсон борлиғининг ўзига хос хусусиятибўлган амалиёт шундай бир тизим бўлиб, у муайянқурол ва воситалар ёрдамида ташқи табиий ва ижти моий муҳитни ўзгартишни (субъект-объект муносаба тини), ташқи муҳитни ўзгартириш жараёнида киши ларнинг ўзаро муносабатини («субъект-субъект» му носабатини) ва онг образларида мавжуд бўлган, амалийфаолиятнинг бир мақсадга йўналтирилганлигини ифо даловчи муайян меъёр ва қадриятлар йиғиндисини ўзичига олади.
Амалиёт, шу маънода инсон фаолиятининг юксакшакликим, у онг билан тақозоланган моддий фаолият дир. Амалиёт мазмунан моддий-ашёвий фаолият бўл сада, у субъектнинг онгидан ташқари, унинг назорати сиз, бошқарувисиз содир бўлмайди.
Амалиёт онгли, муайян мақсадга қаратилган фао лиятдир.
Инсоннинг амалий фаолияти субъектив бўлсада,уни хоҳлаган томонга буриб юбориш мумкин эмас. Бусубъективизмга олиб боради. Инсон ўзининг фаолқайта қуриш имкониятларига қарамай, мавжуд реалмоддий дунё чегарасидан ташқарига чиқа олмайди ваўз фаолиятида унинг объектив қонунлари билан ҳи соблашмай иложи йўқ. Ташқи дунё, табиат қонунлариинсоннинг мақсадга мувофиқ фаолиятининг асосиниташкил этмоғи лозим.
Амалий фаолият табиат ва жамият тараққиёти нинг объектив қонуниятларини билиш асосида содирбўлади. Акс ҳолда, бу амалиёт табиатга, жамиятга,инсоннинг ўзига ҳам катта зарар келтириши мумкин. Бу маънода инсоннинг ўз амалий фаолиятиучун жавобгарлиги масаласи ҳам ҳозирги даврда ўтадолзарб масаладир. Бутун инсониятни ташвишга со лаётган экологик муаммоларнинг пайдо бўлишификримизнинг далилидир. Ҳозир Ўзбекистон Рес публикаси мустақил давлат сифатида мураккаб жа раённи бошидан кечирмоқда. Ўзбекистоннинг ўз ис тиқлол йўлини тўғри белгилаш, энг муҳими униамалга ошириш давлат раҳбарларидан, халқимизданўта моҳирлик билан иш тутишни, «етти ўлчаб биркесишни» талаб қилмокда.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling