Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
а) Илмий методлар ва методология.Маълумки, ҳар бир фан соҳасида илмий изланиш лар олиб борувчи тадқиқотчи объектни ўрганишга ки ришар экан, ўрганаётган предмет ёки ҳодиса ҳақидагибилимларга бирданига эга бўлмайди. Бунинг учун у бупредмет ёки ҳодиса устида маълум давр ичида тинмайтурли хил изланиш ва тадқиқотлар олиб бориб, ўз тад қиқот жараёнида турли хил йўллар, усуллар ва восита лардан фойдаланади, руҳий ва ақлий жараёнларникечиради. Шундак кейингина у ўзи тадқиқот олиб бо раётган предмет ёки ҳодиса юзасидан маълум янги би лимларни ҳосил қилиши мумкин. Тадқиқотчининг ўз тадқиқоти жараёнида янги би лимларга эришиш учун қўллайдиган турли хил усулла ри, йўллари ва воситалари илмий билишнинг методла ри дейилади. Илмий билишнинг методлари тадқиқотчининг тад қиқот объектини билиши учун қўллаган амалий ва на зарий фаолият усулларидир. Бу методларнинг илмийбилишдаги вазифаси: тадқиқотчига ўрганаётган пред мет ёки ҳодиса ҳақида, унинг табиати ва моҳиятини,уларни ифодалайдиган қонун ва қонуниятларни очиш да ёрдам беришдан, шу асосда тадқиқотнинг муваффа қиятли бўлишини таъминлашдан иборатдир. Илмий тадқиқот ишларида тадқиқотнинг характерива унинг натижасида ҳрсил бўлган янги билимлар кўпжиҳатдан тадқиқотчининг ўз фаолиятида қандай ме тодларни танлаганига, улардан қандай фойдаланганигабоғлиқ. Тадқиқотчи томонидан тўғри танланган метод лар тадқиқотнинг муваффақиятли якунланишига олибкелади. Аксинча, нотўғри танланган ёки нотўғри қўл ланган методлар тадқиқотчини ўз изланишларида бо ши берк кўчага киритиб қўйиб, унинг тадқиқотинингмуваффақиятсиз, самарасиз бўлишига олиб келишимумкин. Тўғри танланган илмий билиш методлари тадқи қотчиларнинг изланишларида тадқиқот йўлини ёри тувчи бир машъатдир. Илмий билишда тўғри танланган метод1 шу методёрдамида қилинган илмий кашфиётга нисбатан қим1 Метод (юнонча: «методос» сўзидан олинган бўлиб, билишнинг йўли,дегани) — илмий билиш, илмий тадқиқотнинг усулидир. матлироқ аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бундай методбилан тадқиқотчи бир эмас, балки бир неча илмийкашфиётлар қилиши мумкин. Илмий билиш методларини ўрганиш фалсафадаметодологиянинг1 пайдо бўлишига олиб келди. Мето дология илмий билиш методлари ҳақидаги фалсафийтаълимот сифатида ўзида кишилар дунёқараши прин ципларини, уларнинг бир бутун амалий ва назарийфаолиятларига тадбиқ этишни ўрганади. Методологаятермини фалсафада кўп маънолидир. У бир ўриндаборлиқни илмий билиш ва ўзгартиришнинг методлариҳақидаги назарияни ифодаласа, иккинчи ўринда у бу тун илмий билиш методларининг йиғиндиси маъноси ни ифодалайди. Учинчи бир ўринда эса, методологиятермини инсоннинг борлиқни илмий билиш ва ўзгар тиришининг энг умумий методи маъносида қўлланади. Илмий билишда метод ва методология терминла ри бир-бири билан жуда яқин ва ўзаро чамбарчасбоғликдир. Методологияга кўра илмий тадқиқотлардақўлланиладиган методлар бир-бирларидан ўз табиати,характери, қўлланиш соҳалари, қўлланиш кўлами,даражалари жиҳатдан фарқ қиладилар. Улар бир бирларидан илмий билишнинг эмпирик ва назарийдаражалари жиҳатидан ҳам фарқ қиладилар. Ўз қўл ланиш кўламига кўра илмий методларнинг баъзилариҳамма илмий тадқиқотларда қўлланилса, бошқа бирхиллари кўпчилик фан соҳаларидаги олиб борилади ган тадқиқотларда, учинчи бир хиллари эса алоҳида,айрим фан соҳаларида олиб бориладиган тадқиқот лардагина қўлланилади. Шунга кўра илмий билиш нинг методларини фалсафа 3 турга бўлиб ўрганади.Улар қуйидагилар: 1. Илмий бшшшнинг энг умумий илмий методи. 2. Илмий билишнинг эмпирик даражасига оид уму мий илмий методлар. 3. Илмий билишнинг назарий даражасига оид уму мий илмий методлар. Илмий билишнинг энг умумий илмий методинингўзига хос хусусияти шундан иборатки, у тадқиқотчи ларнинг ҳар қандай онгли амалий ва назарий фаолия тида, қамма ва ҳар қандай илмий тадқиқот соҳасидақўлланилади. 1 Методо.югия (юнонча: «мстодос» ва «логоо сўмарининг бирикувиданолинган бўлиб, метод ва таълимот, дсган маъноларни ифодалайди) — методларҳақидаги таълимотдир. Илмий билишнинг эмпирик даражасига оид уму мий илмий методлари — булар кўпчилик ёки бир гуруҳфан соҳаларида қўлланиладиган, илмий билишнингэмпирик босқичига оид бўлган методлардир. Илмий билишнинг назарий даражасига оид умумийилмий методлар эса илмий тадқиқотларнинг назарийбосқичида қўлланадиган методлардир. Илмий билиш кўплаб умумий, хусусий ва алоҳидаконкрет илмий методлар ёрдамида вужудга келади.Илмий билишда методларнинг хилма-хил ва кўп бўли ши инсоннинг дунёни билиб олиш имкониятлариниянада кенгайтиради ва уни чуқурроқ билишга имконберади. Ҳозирги замон фанларида илмий билишнинг қуйи даги методлари мавжуд: кузатиш ва эксперимент, ана лиз ва синтез, индукция ва дедукция, умумлаштириш,абстрактлаштириш ва конкретлаштириш, тарихийликва мантиқийлик, идеаллаштириш, моделлаштириш вашу кабилар. Илмий билишнинг бу методлари ўзарочамбарчас боғлиқ бўлиб, улар билишнинг қайси бос қичи ва қайси даражасида қўлланиши, ўзларининг та биати ва характерлари билан бир-бирларидан фарққилади. Биз бу методларнинг ҳар бири билан алоҳида алоҳида танишиб чиқамиз. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling