Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


ҲАҚИҚАТ ТЎҒРИСИДАГИ ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТ.АМАЛИЁТ - ҲАҚИҚАТНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИ


Download 4.19 Mb.
bet98/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

4. ҲАҚИҚАТ ТЎҒРИСИДАГИ ФАЛСАФИЙ ТАЪЛИМОТ.АМАЛИЁТ - ҲАҚИҚАТНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИ


Инсоннинг борлиқни билишидан асосий мақсадла ридан бири — бу ҳақиқатни билишдир. Хўш, ҳақиқатнима? Ҳақиқат тўғрисидаги фалсафий таълимот нима дан иборат?
Ҳақиқат масаласини илмий асосда ҳат қилишнингягона йўли — бу инсон билимлари билан объективборликдаги реал предмет ва ҳодисалар ўртасидаги му нрсабатларни илмий асосда ёритиб беришдир.
Ҳақиқат — бу инсон билимларида борлиқнинг тўғ ри инъикос этиши, предмет ва ҳодисалар асли қандай
бўлса, уларни инсон ўз миясида худди шундай инъи кос эттирган билимлардир. Ҳақиқат — бу борлиқдагипредмет ва ҳодисалар ёки уларнинг белги ва хусусият ларининг ўзи эмас, балки улар ҳақидаги инсон билим ларининг ўша предмет ва ҳодисаларга, уларнинг белгива хусусиятларига мос келишидир. Бу жиҳатдан ха қиқат ўзи ифодаланган билимларнинг мазмунига кўрасубъектта, яъни билувчи инсон ва инсониятга боғлиқбўлмасада, лекин у ўз ифодаланиш шакли жиҳатдансубъект онгига, субъектга боглиқ бўлади.
Ҳақиқатни билиш — мураккаб жараёндир. Бшнингборлиқ ҳақидаги билимларимиз бирданига, тайёр ҳол да юзага келмайди. Биз предмет ва ҳодисаларнинг ав вал ташқи томонларини, сўнгра эса ички томонларинибилиб борамиз. Бунда бизнинг билимларимиз нисбийҳақиқатлардан мутлақ ҳақиқатга томон боради.
Нисбий ҳақиқат — бу бизнинг борлиқдаги предметва ҳодисалар тўғрисидаги тахминан тўғри, лекин тўлиқбўлмаган, билиш жараёнимизда тузатилиб, тўлдирилиббориши лозим бўлган билимларимиздир.
Мутлақ ҳақиқат эса — бу борлиқцаги предмет ваҳодисалар ҳақидаги тўлиқ, аниқ мукаммал билимлар дир. Бундай билимлар инсон тафаккурининг объектгачексиз яқинлашиб бориши асосида, чексиз нисбий ҳа қиқатларнинг жами сифатида қарор топади. Бу жиҳат дан нисбий ва мутлақ ҳақиқатлар ўзаро чамбарчас боғ лиқдир, улар бир-бирларидан ажралмасдир. Ҳар қан дай мутлақ ҳақиқат нисбий ҳақиқатларнинг чексизбирлигидан юзага келади, ҳар бир нисбий ҳақиқатдаэса муглақ ҳақиқатнинг донаси, зарраси, улуши мав жуд бўлади. Шу асосда инсон билиши нисбий ҳақи қатлардан мутлақ ҳақиқатга томон боради. Инсон унгачексиз яқинлашиб боради. Билимлар тараққиётидамутлақ ҳақиқат конкретлашиб боради. Илм-фан тарақ қиётида ҳар бир янги босқич нисбий ҳақиқатлар сифа тида мутлақ ҳақиқатнинг мазмунига янги-янги зарра лар қўшиб боради. Борлиқ бепоён ва чексиз бўлганикаби, инсоннинг уни билиши ҳам чексиз даво.м этади.Нисбий ҳақиқатларнинг мутлақ ҳақиқатга чексизяқинлашиб борувчи чегаралари тарихан шартли бўлсаҳам, лекин бу мутлақ ҳақиқатнинг мавжудлиги шубҳа сиздир.
Инсон билимларининг ривожланиш йўли ҳаммавақт силлиқ ва осон кечавермайди. Билишда ҳақиқатсари қўйилган ҳар бир қадам фикрлар ва қарашларнинг кескин курашлари жараёнида рўй бериб, ундааввалги эришилган билимлар ва қарашлар ҳар доимчекланган топилиб, уларнинг ўрнини тўлароқ, мукам малроқ билимлар ва қарашлар олиб боради.
Шу билан бирга,иҳақиқат мавхум ҳам эмас, балкианиқ билимлардир. Ўзгармас, қотиб қолган билимларйўқ, инсон билимлари доимо ўзгариб боради. Айнибир вақтда, айни бир нисбатда ҳақиқат бўлган билимбошқа бир вақтда ва бошқа бир нисбатда ҳақиқатбўлмаслиги мумкин. Бу шуни кўрсатадики, билимла римизнинг ҳақиқатлиги улар ифодалаган мазмуннингўзгариши билан ўзгариб боради. Ҳар бир билимнингҳақиқатлиги маълум жойга, ўринга, вақт ва вазиятга,киши билишининг имкониятига ва даражасига боғлиқбўлади. Билимнинг ҳақиқатлигини аниқлашда унгамаълум алоқадорлик ва боғланишлардан келиб чиқиб,аниқ шароит, жой, вақт ва маълум вазиятни ҳисобгаолган ҳолда ёндошмоқ керак. Ҳамма замонлар, ма конлар, ҳамма давр ва ҳар қандай шароитда ҳам тўғрибўладиган, ўзгармайдиган ҳақиқатлар йўқ ва бўлишиҳам мумкин эмас. Шунинг учун ҳақиқатнинг аниқпи гини ҳисобга олиш инсон фаолиятининг ҳамма соҳа ларида жуда катта аҳамиятга эга. Билиш жараёниданисбий ва мутлақ ҳақиқатлар диалектикасини тўғритушунмаслик, ҳақиқатнинг аниқлигини ҳисобга ол маслик билиш назарияси соҳасида иккита янглишқарашга, яъни догматизм ва релятивизмга олиб ке лади.
Догматизм инсоннинг борлиқни билишида билим ларнинг мутлақ томонларини бўрттириб, уларнингнисбий томонларини инкор этишдир. У фақат мутлақҳақиқатни эътироф этиб, билимларга ўзгармас, қотибқолган ҳолда қарайди. Бундай қараш инсоннинг бор лиқни билишига, уни амалий ва назарий ўзлаштиришва ўзгартиришга тўсқинлик қилади.
Релятивизм эса, инсон билишида ҳосил бўлган би лимларнинг нисбий томонларини мутлақлаштириб,инсон билимлари фақат нисбий ҳақиқатлардан иборат,деб, қарашдир. У мутлақ ҳақиқатни бутунлай инкорқилади.
Инсон қадимдан бошлаб ўз билимларининг ҳақи'қатлигини, уларнинг хатолардан фарқини ажратувчи
мезонни топишга ҳаракат қилиб келган. Шу сабабли
фалсафада билимларнинг ҳақиқатлик мезони муаммосига доир турлича қарашлар пайдо бўлган. Бундай
қарашларнинг дастлабкиси бу ҳақиқатнинг формалмантиқ мезонидир. Бу мезонга кўра, билим ҳақиқатбўлиши учун бу билимни ифодаловчи фикр иккинчибирор фикрга мувофиқ келиши ёки бу билим бошқабилимдан заруран мантиқий келиб чиқиши лозим дир.
XX аср неопозитивизм оқими вакилларинингбаъзилари ўз билиш назарияларида ҳақиқатнинг мезо ни, деб когеренция принципини оладилар. Бу прин ципга кўра, ҳақиқатнинг мезони билимнинг ўз-ўзигамос келишидир. Неопозитивизмнинг бошқа бир гуру ҳи вакиллари эса билимларнинг ҳақиқатлик мезонисифатида верификация принципини илгари сурадилар.Бу принципга кўра, билимларни ҳиссий тажриба, куза тиш, эксперимент йўллари билан текшириш мумкин.Бироқ бизга маълумки, фанларда пайдо бўлган баъзиғоялар ва қарашларнинг ҳақиқатлигини бундай ҳиссийтажрибалар асосида текшириб бўлмайди.
Прагматизм оқими вакиллари эса, ҳар қандай би лимнинг ҳақиқатлик мезони унинг инсонга келтиради ган фойдаси бўлиши керак, дейишади. Ҳақиқатда эса,фойдали бўлиш, фойда келтириш ҳали инсон билим ларининг ҳақиқатлиги мезони бўлмайди.
Экзистенциализм фалсафаси вакилларининг баъ зилари бўлса, инсон билимларининг ҳақиқатлигимезони ҳар бир кишининг ўз эҳтиёжи, мақсад ваманфаатларига боғликдир, дейишади. Уларнинг қара шича, ҳеч қачон икки кишининг эҳтиёжи, интилиш лари бир-бирига тўла мос келмайди. Шу сабабли ҳа қиқатнинг барчага баробар бўлган мезони бўлишимумкин эмас.
Аслида эса, билимларнинг ҳақиқатлиги мезониамалий фаолиятдир. Билимларнинг ҳақиқатлиги ёкихатолиги кишиларнинг амалий фаолиятида маълумбўлади. Ҳақиқат бўлмаган билимлар инсон фаолияти ни муваффақиятсизликка олиб келади. Шунинг учунҳар қандай янги билимнинг ҳақиқат эканлиги ама лиётда текшириб кўрилади. Амалиёт инсоннинг би лиш жараёнида ҳосил бўлган ҳар бир билимнинг ҳа қиқатлигини тасдиклаш билан бирга, бу билимнингчекланганлигини, бир томонламалигини, хато ёкиғайриилмийлигини ҳам аниқлаб беради. Амалиёт ҳаминсон билимларининг ҳақиқатлиги мезони сифатидамутлақ эмас. Сабаби: инсон билимларининг ҳақиқат лиги ёки хатолиги амалиётда тасдикланиши тўлиқ
бўлмайди. Шунинг учун барча даврларда инсон би лимларининг соҳаларида ҳали ҳақиқатлиги тўла тас диқланмаган ёки хатолиги тўла аникланмаган кўпгинагипотезалар мавжуд бўлади, улар келгуси авлодлартомонидан тузатилиб, тўлдирилиб, тасдиқланиб ёкирад қилиниб борилади. Шу боисдан маълум шароит ларда инсон эришган билимларнинг ҳақиқатлиги ама лиётда тасдиқланиши ёки хатолиги исботланишимумкин. Бу муддат бир неча ўн йил, бир неча юз,ҳатто минглаб йилларни ўз ичига олиши ҳам мум кин.
Лекин, шунга қарамасдан, амалиёт ҳақиқат мезонисифатида инсоннинг тўғри билимларини хато билим ларидан фарқ қилишда катта аҳамиятга эга. Бу мезон,биринчидан, инсон билимлари борлиқнинг тўғри ёкинотўғри инъикоси эканлигини тасдикласа, иккинчи дан, у борлиқни нотўғри акс эттирувчи қарашларнингхатолигини ҳам очиб беради.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling