Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


АМАЛИЁТ - ИНСОН ҲАЁТИЙ ФАОЛИЯТИ БАРЧАШАКЛЛАРИНИНГ НЕГИЗИДИР


Download 4.19 Mb.
bet94/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

3. АМАЛИЁТ - ИНСОН ҲАЁТИЙ ФАОЛИЯТИ БАРЧАШАКЛЛАРИНИНГ НЕГИЗИДИР


Амалиёт инсон ҳаётий фаолияти барча шакллари нинг негизи эканлигини, унинг интегратив (бирлаш тирувчи) ролини тўғри тасаввур қилмоқ учун фаолиятва хулқ-атвор тушунчачарининг моҳиятини, уларнингўзаро муносабатини аниклаб олмоқ зарур. Кундаликҳаётда биз уларни унчалик фарқ қилмай ишлатавера миз. Аслида, фаолият хулқ атвордан тубдан фарқ қила ди. Фанда, фалсафада хулқ-атвор, деганда мавжудмуҳитга. кўникиш, мосланиш — ҳайвонларда табииймуҳитга, инсонларда ижтимоий муҳитга мослашиш би лан боғлиқ бўлган фаоллик, харакатлар тизими тушу нилади. Улар ҳайвонларда биологик эҳтиёж билан та қозо қилинган бўлса, инсонларда муайян ижтимоиймуҳитга 1\юслашиш, унинг мавжуд урф-рдат, қонун қоида ва меъёрларга риоя қилишида ўз ифодасини то пади.
Лекин инсоннинг амалий фаолияти фақат шароит га мослашиш, мавжуд дастурларга риоя қилиш биланчекланмайди. Инсон ўз актив фаолияти билан муҳит ни ўзгартиради, қайта қуради. Бу ерда мақсадга муво фиқлик, мақсадга интилиш биринчи ўринга ўтади.Инсон фақат муайян дастурни бажарувчи эмас, балкиуни ўзгартирувчи, қайта ишлаб чиқувчи ва уни амалгаошириш воситаларини қидириб топувчи фаол амалиётсоҳиби бўлиб ҳисобланади. Бу жараёнда ижодий фао лият ҳал қилувчи роль ўйнайди. Ишлаб чиқаришдаҳам, ижтимоий ҳаётни ўзгартиришда ҳам, маданият,фан ва санъатда ҳам ижодий амалий фаолиятнинг ро ли жуда каттадир. Инсон ҳаётининг асосий кўринишифаолиятдир. Бу фаолият ҳиссий-ашёвий, маънавий назарий шаклларда намоён бўлади. Инсон фаол ҳара кат қилувчи мавжудот бўлиб, у ташқи дунёга активтаъсир қилади, нарса ва ҳодисаларни мақсадга муво фиқ равишда ўзгартиради ва қайта қуради. Дунёниқайта қуриш, ўзгартириш туфайли инсон ўзлигини на моён қилади.
Амалиёт инсоннинг бирор бир мақсадга қаратилганмоддий, ҳиссий-ашёвий фаолияти бўлиб, у табиий ваижтимоий борлиқни ўзлаштириш ва ўзгартиришгамўлжалланган. Амалиёт, шу билан бирга, жамиятни ваинсон билишини ҳаракатлантирувчи куч бўлиб ҳам ҳи собланади.
Амалиёт ижтимоий характерга эга бўлган ўта му раккаб тизим бўлиб, эҳтиёж, мақсад, ҳаракат. инти лиш, фаолият йўналтирилган нарсалар, мақсадга эри шиш воситалари, фаолият натижалари кабиларни ўзичига олади.
Амалиёт билишнинг асоси ва мақсади ҳамдир.Амалиёт ва билиш инсоннинг бир бутун ижтимоийфаолияти тизимидаги бир-бирига диалектик алоқадорбўлган икки томондир. Бу ерда уларнинг қайси би ри бирламчи, қайсиси иккиламчи маъносида фикрюритиш унчалик тўғри эмас. Амалиёт ва билиш ти зими бири иккинчиси орқали ёки иккинчиси ту файли мавжуддир.
Билиш ва амалиёт бир-бирига чамбарчас боғлиқ.Бошлаб билиш бевосита амалий фаолиятга қўшилибкетган бўлади, кейин алоҳида билиш — назарий фао лият сифатида ажралиб чиқади. Билишнинг моҳияти ни ҳаётий фаолиятнинг махсус инсоний усули бўлганижтимоий-тарихий амачиёт жабҳасидагина тўғри тушу ниб етиш мумкин.
Амалиёт билишнинг мақсади ва ҳақиқат мезонинибелгилайди. Аммо, амалиётнинг ривожланишининг5зи билиш жараёнига қанча боғлиқ бўлса, билиш ҳамамалиётга шунчалик бокпиқдир. Амалиёт билишнингасоси сифатида инсон билими чегарасини ҳам белги лайди. Лекин бундан инсоният илмий башорат қи лишга, у ўзининг назарий текширишларида муайян та рихий амалиёт чегарасидан чиқишга қодир эмас, деганхулоса келиб чиқмайди. Амалиёт ва билиш инсон фао лиятининг бир-бирига узвий боғланган икки томонсифатида бир-бирини тақозо этган ҳолда ривожланадива бир-бирини тўлдиради. Билишнинг амалиёт билантақозоланганлиги, аввало, шу билан белгиланадики,билиш ҳам генетик, ҳам функционал равишда амалиётбилан мавжуд ва у билан бирга ривожланади. Ўз нав батида билиш йўл кўрсатмаган, билиш умумлаштирма ган ва билиш орқали тўғриланмаган амалиёт инсонфаолиятининг мақсадга мувофиқ ашёвий шакли сифа тида ўз вазифасини бажармаган бўлар эди.
Ҳар қандай амалиёт муайян шарт-шароитда кечадива шу асосда фаолият субъектининг эҳтиёжи, манфаатва мақсадлари шаклланади. Ҳар қандай амалий фао лиятЧшнг ҳаракатлантирувчи кучи эҳтиёж, манфаат вамақсадлардир. Эҳтиёж амалиёт субъекти учун зарурбўлган нарсанинг йўклигини. етишмаётганини ифодалайди. Манфаат эса эҳтиёжнинг англанган шакли бў либ, мақсадни аниқлаш ва амалга ошириш учунқўйилган қадамдир. Мақсад амалиёт тизимининг энгмуҳим омили бўлиб, унда фақат муайян шароит, эҳ тиёж ва манфаатлар ҳисобга олиниши билан биргамақсадга эришиш йўл-йўриклари, уни амалга оширишшакллари ва воситаларини танлаш ҳам ўз ифодасинитопмоғи лозим. Ана шундан сўнг мақсадни амалгаоширишга киришилар экан, бунда, албатта, қайсимуддатда, қандай воситалар ёрдамида, қандай натижа га эришиш аниқ тасаввур қилинмоғи зарур. Акс ҳолда,қўйилган мақсадга эришиб бўлмайди. Амалиётда шош ма-шошарлик, палапартиш иш тутиш субъективизмга,нохуш натижаларга олиб келиши мумкин. Турғунликйилларида мавжуд бўлган хўжалик юритишнинг яра мас методдари, раҳбарликдаги валюнтаризм, иқтисо дий ва ижтимоий соҳалардаги ўпирилишлар амалиётталабларига риоя қилмаганлик натижасида содир бўл ди. Амалиётдаги носоғлом жараёнлар ижтимоий онгда,фанда ҳам носоғлом тамойилларни келтириб чиқарди.Бу ўз навбатида назария ва амалиётни бир-бириданузилиб қолишига олиб келди.
Ҳозир республикамиз мустақил тараққиёт йўлигақадам қўйди. Энди аниқ шароит асосида аниқ эҳтиёж,манфаат ва мақсадларни белгилаб, пухта режа ва дас турлар асосида иш тутмоқ жуда муҳимдир. И. А. Кари мовнинги«Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиётйўли», «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликкатахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолотла ри» номли асарлари республика мустақиллигини мус таҳкамлаш режа ва дастурини амалий ишлаб чиқишдамуҳим аҳамиятга эгадир. Унда Ўзбекистон Республика сининг ички ва ташқи сиёсати янги концепциясинингасосий қоидалари баён қилинган ҳамда республика та раққиёти ҳозирги босқичининг ўзига хос хусусиятлари,бозор иқтисоди муносабатларига ўтиш билан бирга,чинакам мустақил демократик давлат барпо этишнингпринциплари, унинг ташқи сиёсий ва иқтисодий алоқа ларининг асослари таърифлар берилган.
Инсон ҳаётида амалиётнинг интегратив (бирлашти рувчи) роли бор. Инсон ҳаётининг қайси соҳасиниолиб қарамайлик, у бевосита ёки билвосита амалиётбилан борлиқдир. Масалан, маданият соҳасини олай лик, пировард натижада, у инсон савияси, малакаси,унинг имкониятларининг камол топишига хизмат қилади. Санъат, ҳатто спорт соҳасида ҳам шундай фикрюритиш мумкин.
Амалиёт ҳар қандай фаолиятнинг бошланғич нуқ таси, ҳар қандай фаолият амалиётда камол топади ваунда синовдан ўтади.
Агар биз инсоннинг маданий ривожи, маънавийкамолоти унинг воқеликка фаол амалий муносабатигабоғлиқ эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, амалиёт нинг инсонпарварлик моҳияти яққол кўзга ташланибтуради.
Инсоннинг амалий фаолияти гуманистик қадрият ларга суянмоғи керак. У ўзида илмий билимлар вагуманистик идеалларни жамламоғи лозим. Акс ҳолда,гуманистик мазмундан махрум қилинган амалиёт ин сон учун, унинг маданияти учун хавф туғдирувчи, унивайрон қилувчи прагматик-техник фаолликка айланибкетиши мумкин. Ҳақиқий амалиёт ўтмиш меросиганигилистик муносабатда эмас, балки инсоният ваунинг маданияти тақдири учун буюк жавобгарлик ҳис си билан суғорилган бўлмоғи зарур. Бу маънода ама лиёт категорияси инсон ва инсониятнинг тарихий тақ дири, ўзи ва бўлғуси авлодлар олдидаги жавобгарлигибилан узвий алоқадор эканлигини тушуниб олишқийин эмас.
Ҳозирги даврда инсон ва инсоният тараққиёти им конияти ва чегараси пировард натижада қандайдирташқи куч ёки уларни қуршаб турган табиатга бевоси та боғлиқ эмас. Масалан, Ўзбекистон Республикаси нинг мустақил давлат сифатида равнақ топиши учунҳамма табиий ва ижтимоий шарт-шароитлар мавжуд.Бепоён ерости бойликларимиз, серунум сахий еримиз,қулай иқлим-шароитимиз бор. Аммо, улар ўз-ўзиданреспублика мустақиллигини мустаҳкамлашда ўз сама расини бермайди. Бунинг учун ана шу имконият вашарт-шароитларга суяниб, аниқ режалар асосида фаоламалий ишларни бажармоғимиз керак. Инсон ва инсо ният тараққиёти имкониятлари ва чегараси инсоннингамалий қайта қуриш фаолиятига боғлиқ, бу фаолиятинсоннинг табиий муҳит доирасини ҳам, ижтимоиймуҳит доирасини ҳам кенгайтиради ва унинг маънавийкамрлоти учун шароит яратади. Инсоннинг тақдири,унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам амалиёт билан боғлиқ дир. Инсоннинг яшаш муҳити, унинг маънавий тарақ қиёти ҳам унинг амалий қайта қуриш фаолияти биланбоғлиқдир.
Мавзуга якун ясаб шундай хулосага келиш мум кинки, амалиёт фалсафада энг муҳим категорияларданбири бўлиб, у фаолиятнинг ягона инсоний шакли,субъект билан объект ўртасидаги алоқадорликнинг иж тимоий кўринишидир. Амалиётнинг ўзига хос асосийбелгилари шундан иборатки, у, биринчидан, фақат ин сонга хос, иккинчидан, у моддий-ҳиссий, учинчидан, уўзгартирувчи, қайта қурувчи, тўртинчидан, муайян мақ садга қаратилган фаолиятдир.
Амалиёт ижтимоий-тарихий характерга эга. Жа миятнинг ривожланиши, илм-фан, техника тараққийэтиши билан амалиётнинг кўлами, мазмуни ўзгариб,такомиллашиб боради.
Ҳозирги янги ижтимоий-иқтисодий шароитда биз да амалиёт тарихий ривожланишнинг янги босқичигаўтди. У инсоннинг янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсийва маънавий ҳаёт шаклларини яратишга қаратилганқирралари билан намоён бўлмокда. Истиқлол, демок ратия ва янги бозор муносабатларига ўтиш шароитидахалқ хўжалигини бошқариш ва раҳбарлик амалиёти,моддий ва маънавий қадриятларни қайта тиклашга қа ратилган амалий фаолият ўта мураккаб бўлиб, у биз дан масъулиятни қатъий ҳис қилган ҳолда иш тутиш ни, назарий жиҳатдан пухта ўйлаб, илмий асосланганрежаларни ишнинг кўзини билиб амалга оширишнитақозо этмоқда.




Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling