Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
БИЛИШНИНГ СУБЪЕКТИ ВА ОБЪЕКТИ.БИЛИШНИНГ ТУРЛАРИ
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
2. БИЛИШНИНГ СУБЪЕКТИ ВА ОБЪЕКТИ.БИЛИШНИНГ ТУРЛАРИБилишнинг фалсафий назариясига кўра, билишмоддий ва маънавий борлиқнинг инсон миясидагимуайян мақсадга қаратилган фаол акс этишидир. Ин сон билишининг манбаи эса айни шу моддий вамаънавий борлиқ, уларни ташкил қилган предметлар,ҳодисачар ва жараёнлардир. Бу предметлар, ҳодисаларва жараёнлар инсонга таъсир қилиб, унинг миясидаакс этади. Улар моддий ва маънавий борлиқнинг ин сон миясидаги субъектив образлари, рамзлари ва бел гиларидир, Бу жиҳатдан инсон билиши, аввало, мод Лий ва маънавий борлиқнинг хусусиятларига ва шубилан бирга, уларни фаол инъикос эттирувчи инсонмия механизмининг ривожланган даражасига боғлиқ дир. Инсон ўз миясида фақат табиий ва ижтимоий борлиқни, уларнинг қонуниятларинигина акс эттирибқолмасдан, балки ўзининг маънавий-руҳий ва инсонийборлиғини ҳам инъикос эттиради. Инсон билиши ўз моҳиятига кўра ижтимоий бўлиб,у инсон ижтимоий фаолиятининг бир шакли сифатидатабиат, жамият ва инсон тафаккури тараққиётинингқонунларини инсон томонидан ўзлаштиришнинг реалжараёни тарзида, субъект ва объектнинг ўзаро муноса батида вужудга келади. Хўш, инсон билишининг субъекти ва объекти ни ма? Уларнинг ўзаро муносабатлари қандай? Умумий маънода айтганда, инсон билишнингсубъекти (соҳиби)ни, инсонни қуршаб турган борлиқэса билишнинг объектини ташкил этади. Лекин бизбиламизки, абстракт инсон ҳам, абстракт борлиқҳам йўқ ва бўлмайди. Шу сабабли билишнингсубъектини борлиқдаги предмет ва ҳодисалар биланбевосита ёки бавосита муайян табиий ва ижтимоиймуносабатларда бўлувчи, жамиятнинг аниқ босқичигахос, ижтимоий моҳиятга эга бўлган аниқ бир кишиёки кишилар гуруҳи ташкил қилади. Билишнингобъектини эса, субъектнинг билиш доирасига кир ган, унинг билиши қаратилган борликдаги аниқпредметлар, ҳодиса ва жараёнлар ташкил этади. Би лишнинг субъекти ва объекти билан бир қаторда,билишнинг предмети ҳам мавжуддир. Билишнингпредмети — бу билиш объектининг субъект билишиқаратилган, субъектнинг билиш фаолияти доирасигакирган томонлари, хусусиятлари ва муносабатлари дир. Билишнинг субъекти, объекти ва предмети ўзгар мас, қотиб қолга } нарсалар эмас, балки билиш жа раёнида улар доимо ўзгариб боради. Шу билан бирга,айни бир вақтдаги ва айни бир макондаги субъект ваобъект бошқа бир вақт ва бошқа бир маконда субъектва объект муносабатида бўлмаслиги мумкин. Инсон нинг билиши жараёнида субъект билиши зарур бўлганобъектини билиб олгач, бу объект субъектнинг билишдоирасидан чиқарилади ва у энди билишнинг объектибўлмай қолади. Инсоннинг билиши ана шу «субъект объект-предмет» муносабатлари асосида юзага келувчиижтимоий-тарихий жараёндир. Инсон билишининг та биатини айни шу «субъект-объект-предмет»лар ўртаси даги муносабатларни ўрганиш асосида тўтри тушунишмумкин. Бунда доимо субъектнинг фаоллиги муҳим роль ўйнайди. Билишда субъектнинг бу фаоллиги унингмуайян мақсадга қаратилган амалий-ижтимоий билишфаолиятида намоён бўлади. Чунки инсон борлиқни фа қат билиб олиш учунгина ўрганмайди, балки у борлиқва унинг қонунларини билиб олиши билан табиатга важамиятга ҳамда ўзига фаол таъсир кўрсатиб, табиатни,жамиятни ва ўзини ўзгартириб боради. Бу инсон били шининг амалиёт билан чамбарчас боғлиқлигини кўрса тади. Аслида, инсон билиши унинг ҳаёти жараёнидагиамалий фаолияти асосида вужудга келади. Инсон ўзамалий ва назарий фаолияти жараёнида борлиқ ваунинг қонунларини ҳамда ўзини билиб боради. Инсон билишини шартли равишда бир неча тур ларга бўлиб ўрганиш мумкин. Дастлаб инсон билиши ни унда борлиқ қандай ҳолда инъикос этганлигига қа раб, оддий (кундалик) ва илмий билишларга ажратишмумкин. Оддий (кундалик) билиш кишиларнинг одатдаги ўзкундалик ҳаётларида борлиқдаги предмет ва ҳодиса ларни бевосита ўз сезги аъзолари ва тафаккурлари ор қали билишдир. У кишиларнинг кундалик ҳаётий таж рибалари, малакалари ва амалий ишлари орқали ҳосилбўлиб, одатда «соғлом фикрлар»да ўз ифодасини топ ган бўлади. Оддий билиш ҳамма кишиларга хос би лишдир. Илмий билиш эса, оддий (кундалик) билишданфарқланиб, у борлиқдаги предмет ва ҳодисаларнингқонуниятларини, уларнинг моҳиятини билишдир. Ил мий билиш, одатда илмий тадқиқотлар ва илмий изла нишлар олиб бориш асосида амалга ошади. Шу сабаб ли илмий билиш узоқ давом этадиган, муайян усулларва йўллар билан амалга ошириладиган мураккаб, зид диятли билишдир. Шу туфайли илмий билиш биланҳамма кишилар эмас, балки бир гуруҳ ёки алоҳидакишилар: тадқиқотчилар, олимларшна шуғулланади лар (қуйида бу ҳакда алоҳида тўхталамиз). Булардан ташқари, инсон билишида унинг қандайпайдо бўлиши жиҳатдан ҳиссий билиш, мантиқий би лиш, интуитив билиш, ғойибона билиш ва шу кабикўринишлари ҳам фарқ қилинади.I Ҳиссий билиш дейилганда, одатда, инсоннинг ҳисқилиши, сезги аъзолари орқали предмет ва ҳодисалар ни, ларнинг ташқи томонларини, ташқи белги ва ху сусиятларини бевосита билиш тушунилади. Инсон нинг бу билиши, деярли ҳайвонларга ҳам хос бўлган билиш билан бир хил хусусиятларга эга бўлган билиш дир (лекин улар туб фарқларга ҳам эга). Мантиқий билиш эса инсоннинг предмет ва ҳодиса ларни тафаккур орқали умумлаштириб, мавҳумлашти риб ва конкретлаштириб, уларни фикрда билишидир. Интуитив билиш эса, одатда киши бирор нарса ёкиҳодиса ҳақида муайян тасаввурлар ва билимларга эгабўлган, унинг фикри маълум муаммо ёки масаланиечишга йўналтирилган, шу асосда ўз фикрини ривож лантираётган бир пайтда рўй беради. Интуитив билишҳам инсон билиш жараёнининг муҳим жиҳатини таш кил қилади ва унинг борлиқни билишида муҳим рольўйнайди. Интуитив билиш, ҳиссий ва мантиқий би лишлардан фарқ қилиб, у ўз табиатига кўра, ҳеч бирбевосита ҳиссий идроксиз ва мантиқий муҳокамасизбирор бир янги тасаввур ёки янги фикрнинг бирдани га, кутилмаганда туғилишидир. Фанда узоқ давр интуитив билишнинг механизмимаълум бўлмай келди. Шу сабабли интуитив билишҳақида ҳар хил қарашлар, ҳар хил ёндашишлар, турли туман таълимотлар пайдо бўлди. Баъзилар уни ило ҳийлаштириб, интуитив билиш фақат буюк ва мумтозкишиларгагина хос, деган фикрни билдиришдилар. Баъзилар эса, интуитив билишни одатда фақатижодий жараёнга, яъни илмий кашфиётлар, илмийихтироларга ва бадиий ижод жараёнига хос, деган қа рашларни илгари суришдилар. Уларнинг нуқтаи наза рича, интуитив билиш — бу ижодий жараёнда фикр нинг ривожланишида эски фикрдан янги фикргаўтиш, яъни сакрашдан иборатдир. Бошқа бир гуруҳтадқиқотчиларнинг фикрича, интуитив билиш — бубадиий ижод билан боғлиқ, янги ғоянинг туғилиши дир, деган фикрларни билдиришади. Ҳақиқатан ҳам,интуитив билиш инсоннинг ижодий фаолияти биланбоғлиқ бўлиб, бунда тадқиқотчи ёки ижодкорнинг бу тун фикри-зикри бирон нарса билан қаттиқ банд бўл ган пайтда, унинг миясига ҳеч кутилмаганда бирор ян ги фикр, янги ғоя бирдан, тўсатдан келиб қолишимумкин. Кейинги даврда олиб борилган тадқиқотлар интуи тив билишнинг пайдр бўлиши инсон миясининг онг сиз ёки онг ости фаолияти билан боклиқ эканлигиникўрсатмоқда. Ишуитив билишнинг табиатини ўрган ган бу тадқиқотчилар интуитив билиш факти ҳақиқа тан ҳам инсон билиш жараёнига хос эканлигини қайд қилишиб, унинг ҳиссий ва мантиқий билишлари би лан боғликлиги, шу сабабли интуитив билишнинг бе восита сезиш, бевосита ҳис қилиш, бевосита идрокқилиш, бевосита янги фикрга бирданига келиш кабишакллари мавжудлигини айтишмоқда. Аммо интуитивбилиш кишининг олдинги тажриба, кўникма, малакава эришган билимларига асосланган ҳолда юзага кели шини, бусиз интуитив билишнинг бўлиши мумкинэмаслигини таъкидлашмоқда. Интуитив билиш, аслида инсон билиш жараёни нинг бир жиҳати сифатида фақат ижодий жараёнгахос бўлмасдан, балки у инсоннинг оддий кундаликамалий билиш фаолиятига ҳам хосдир. Буни биз бо лалар учун айтиладиган топишмокларга берилган жа вобларда, оддий кундалик муаммо ва масалаларниҳал қилишда, шахмат ўйинида, кроссворд ва шукабиларни ечиш мисолларида яққол кўрамиз. Ин туитив билиш инсон билишининг ҳамма бошқашакллари билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, билиш жа раёнида уларни тўлдиради. Инсон билишини турларга бўлишда интуитив би лишдан фаркли равишда қадимдан ғойибона билишҳақида ҳам турли фикрлар мавжуд. Ғойибона билишинсон билишининг шундай турики, бунда киши узоқмасофадан туриб содир бўлган ёки содир бўладиганҳодиса ва воқеани билиши, ҳис қилиши, бу ҳодиса вавоқеанинг қандай содир бўлиши унга аён бўлади. Ки шилар бирон ишни қилмоқчи бўлса, бу ишнинг нати жаси ҳақида олдиндан: «шундай бўлиши керак, бунгамен қатъий ишонаман», «шундай бўлади, деб ўйлай ман» ёки «олдиндан юрагим сезганди», «оёғим тортма ганди», «негадир кўнглим ғаш» деган фикр-мулоҳаза ларни айтишади. Лекин шуни айтиш керакки, ғойибона билишнингҳозирча механизми фанга маълум эмас. Шу сабабликўпинча ғойибона билишни кишилар илоҳийлашти риб, бундай билиш фақат азиз-авлиёларга, алоҳидағайри табиий хусусиятларга эга кишиларга хос, дебқараб келишмоқца. Инсон билишини яна унинг ижтимоий ҳодисаларбилан боғланишига кўра, уни мифологик билиш, ди нийбилиш, фалсафий билиш, бадиий-эстетик билиш ларга ажратиш ҳам мумкин. Билишнинг бу турлариинсон билиш соҳаларининг турли томонларини таш кил қилади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling