Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


АМАЛИЙ ФАОЛИЯТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УНИНГАСОСИЙ ШАКЛЛАРИ


Download 4.19 Mb.
bet93/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

2. АМАЛИЙ ФАОЛИЯТНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УНИНГАСОСИЙ ШАКЛЛАРИ


Амалий фаолият борлиқни ўзгартиришга қаратил ган жараён бўлиб, у объектив ва субъектив томонларйиғиндисидан иборат. Амалий фаолиятнинг субъективтомони деганда биз инсонни, унинг қобилияти, мақса ди, мақсадга мувофиқ хатти-ҳаракатини тушунамиз.Фаолиятнинг объектив томони эса бизга бошланғичматериал, фаолият воситалари ва олинган маҳсулотнианглатади. Амалий фаолият объекти кишилар ҳам бў лиши мумкин. Масалан, амалиёт кишиларнинг ўзигақаратилган фаолият сифатида ҳам амалга оширилишимумкин (ўқитиш, тарбиялаш ва б. қ.). Шу маънодаинсон амалий фаолиятнинг ҳам объекти, ҳам субъектибўлиб ҳисобланади. Амалий жараёнда, юқорида айтибўтганимиздек, инсоннинг ўзи ҳам ўзгариб боради.
Амалиётнинг шакллари масаласига келсак, унингдастлабки шаклини ишлаб чиқариш фаолияти ташкилэтади. Моддий бойликлар ишлаб чиқариш туфайлиинсоннинг борлиққа нисбатан ўзига хос муносабатишаклланган ва шу туфайли у ҳайвонлар оламидан аж ралиб чиққан. Табиатни ўзгартириш билан инсон ўзи га хос яшаш муҳитини яратади, муайян ижтимоий му носабатларга киришади. Ижтимоий муносабатларнингшаклланиши ва ривожланиши амалий фаолиятнингиккинчи шакли бўлиб ҳисобланади.
Амалиёт шакллари жумласига ижтимоий механизм ни бошқариш фаолиятини ҳам киритиш мумкин.Унинг олий босқичи давлатни бошариш амалиёти бў Либ ҳисобланади. Ҳозирги даврда Узбекистон Респуб ликасида давлатчиликни такомиллаштириш, келгусидабуюК давлатни барпо қилмоқ учун юртимиз тарихида
мавжуд бўлган давлатчилик амалиётини чуқур ўрган моқ зарур. Бунда бизга «Темур тузуклари» ва «Бобур нома» каби тарихий асарлар жуда қўл келмокда. Зеробу асарларда давлатни бошқариш тажрибалари (ама лиёти) умумлаштирилгандир.
Ҳозирги даврда ижтимоий амалий фаолиятнинганиқ шаклларидан бири Ўзбекистон Республикасидамустақилликни таъминлаш ва мустаҳкамлаш учун олибборилаётган фаолиятдир. Бу фаолият республикамизаҳолисининг ҳаёт тарзини тубдан яхшилаш, ижтимоиймуносабатларни, кишиларнинг ўзини ҳам ўзгартириш га қаратилган.
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий амалиётдан ташқари,яна нисбатан торроқ, лекин жуда муҳим аҳамиятга эгабўлган амалиётнинг махсус шакли илмий эксперимент(тажриба)дир. Масала шундаки, ҳозирги даврда жа миятда фаннинг аҳамияти жуда ортиб бормокда. Фанбевосита ишлаб чиқарувчи кучга ва ижтимоий жараён ларни бошқариш воситасига айланиб бормоқца. Ил мий билиш фақат мавжуд объектларни акс эттирибги на қолмай, балки келгусида ишлаб чиқариш ва ижти моий фаолиятда ўзлаштирилиши мумкин бўлган лойи ҳа-конструктив вазифани ҳам ўтамоқда. Мана шундайобъектларнинг ҳаққоний эканлигини аниклашда ама лиётнинг бир тури бўлган эксперимент (тажриба)нингроли жуда катта. Илмий эксперимент жамият тарақ қиёти даражаси доирасида эришилган ишлаб чиқаришва ижтимоий тажриба ютукларига асосланган бўлиб, укелгусида амалга ошиши имкони бўлган технологияпринциплари, ижтимоий ҳаётни ташкил қилиш вабошқариш усулларини олдиндан белгилаб беришимумкин.
Ҳозирги фан-техника тараққиёти замонида ама лиётнинг энг муҳим шакли инсоннинг техник фаолия ти бўлиб ҳисобланади. Техника сўзининг луғавиймаъноси «малака», «уддалай олиш», деган сўзларга тўғ ри келади. Техника бир маънода инсон яратган турлиқурилмаларни (машина, асбоб-ускуна, транспорт во ситалари ва б. қ.ни) англатади ва у ишлаб чиқарувчикучлар тизимига киради. Техника иккинчи маънодамалака, фаолиятнинг кўриниши, уддалай олишни ҳамбилдиради. Бу ерда гап техник фаолият, касб эгаллашдаражаси устида боради. Техник фаолият техника во ситаларини яратиш, такомиллаштириш ва ишнинг кў зини билиб қўллаш жараёнида цамоён бўлади.
XX аср фалсафасида техника ва технология, унингжамият ҳаётидаги роли ҳар хил талқин қилинади. Ма салан, технологик детерминизм тарафдорлари техникава технологиянинг ролини жуда ошириб юборадиларва улар сиёсат, фан, санъат ва маданият техник прог рессга боғлиқ, шунинг учун бутун ҳокимият техникэлита-технократия қўлида тўпланмоғи лозим, деб ҳи соблайдилар. Ғарб файласуфлари Д. Белл, Г. Кан, У.Ростоу, О. Тоффлер илмий техник тараққиётни кўк ларга кўтариб мақтовчи мафкуравий концепцияларниишлаб чиқдилар. Улар техникани ижтимоий тарақ қиётнинг ягона ва ҳал қилувчи омили ҳисоблаб, инсонмаънавий ҳаётини ҳам техникани англаб етишга кел тириб қў'йдилар. Улар инсоният тарихида техниканингролини бир томонлама мутлақлаштириб юборадилар,ишлаб чиқарувчи кучларни фақат техника ва техноло гияга келтириб қўядилар, ишлаб чиқариш муносабат ларини эса техникавий-ташкилий тизимдан иборат дебтушунтирад и лар.
Ҳозирги даврда техника ва технологиянинг ролинибошқачароқ тушуниш ҳам мавжуд. Бир сўз билан буниантитехницизм, деб айтсак ҳам бўлади. Бу оқим тараф дорлари техника ва техник фаолият инсон яратган ёвузкуч бўлиб, у инсонни ҳам ўзига бўйсундирувчи гайриинсоний нарса, деб тушунтирадилар. Техника ишсиз ликка олиб келувчи, шахснинг ўзлигини йўқотувчикуч сифатида тасвирланади. Антитехницизм тарафдор лари қадимги табиий ҳолга қайтишга, илмий-техниктараққиётдан воз кечишга чақирадилар.
Бу икки концепциянинг асосида инсон индивидуал лиги билан техника ва технология ўртасидаги зиддиятётади. Инсон ва жамият билан техника ва технологияўртасидаги зиддиятни тўфи ҳал қилиш ҳозирги даврдамуҳим вазифа бўлиб ҳисобланади. Бу ерда экологик вагуманистик жараёнларни ҳисобга олиш биринчи галда ги вазифадир. Техника ва технологиядан амалиётдашундай фойдаланиш керакки, у инсонга табиатни сақ лашга ва бу билан бирга ишлаб чиқаришни ривожлан тиришга баб-баробар хизмат қиладиган бўлсин.
Амалиёт шакллари масаласига якун ясаб шуни ай тиш мумкинки, у жуда хилма-хилдир. Уларнинг энгмримлари: ишлаб чиқариш (табиатни ўзгартиришгақаратилган фаолият), ижтимоий (жамиятни ўзгарти ришг қаратилган фаолият) фаолиятдир. Ўз навбатидауларнинг хилма-хил кўринишлари ҳам мавжуд.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling