Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
е) Тарихийлик ва мантиқийлик методлари. к
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
е) Тарихийлик ва мантиқийлик методлари. к ;Тарихийлик — бу ўрганилаётган предмет ёки ҳоди санинг пайдо бўлиш, ривожланиш ва емирилиш жа раёнлари бирлигини, унинг тарихий тараққиёт жараё нида бошқа воқеалар билан алоқадорлигини назарийбилишга оид усулдир. Тарихийлик деганда, тадқиқэтилаётган предмет ёки ҳодисанинг конкрет шароитдапайдо бўлиши, яшаши, ривожланиш ва емирилиш ёкийўқ бўлишидан иборат жараённинг тафаккурда ифода ланиши тушунилади. Мантиқийлик эса, ана шу тарихийликнинг тадқи қотчи фикридаги умумлаштирилган, абстрактлашти рилган, конкретлаштирилган, қисқарган, тасодифлар дан тозаланган абстракт конкретлик шаклида ифодала нишидир. Мантиқийликда тарихийликнинг энг зарур ва энгасосий томонлари, хусусиятлари, қонуниятлари ифо даланади. Тарихийлик ва мантиқийлик ўзаро чамбар час боғлиқ. Лекин тарихийлик — бирламчи, манти қийлик иккиламчидир. Тадқиқотчи бирон бир объект устида изланишларолиб борганида, илмий билишнинг бу усулларини тўғ ри қўллаш лозим. Ҳақиқатан ҳам, тадқиқ этилаётганпредмет ёки ҳодисанинг реал тарихини тўғри ўрганибчиқмай туриб, унинг моҳиятини тўғри ифодалаб бериббўлмайди. з) Формаллаштириш ва моделлаштириш методлари.Кейинги вақтда ЭҲМлар ва компьютерларнингяратилиши, уларнинг ишлаб чиқаришга кенг жорийэтилиши, математик усулларнинг конкрет фанлар со ҳаларида самарали қўлланиши, моделлаштириш ваформаллаштириш каби янги усулларнинг пайдо бўли шига олиб келди. Ҳозирги кунда бу усуллар кўпчиликтабиатшунослик ва гуманитар фанлар соҳаларида олибборилаётган илмий тадқиқотларда кенг қўлланилиб,улар илмий билишнинг умумий илмий методларигаайланиб бормоқцалар. Биз қуйида шу методлар ҳақидатўхталиб ўтамиз. Формаллаштириш — бу текширилаётган предметёки ҳодисаларнинг маълум конкрет томонлари, хоссава хусусиятларининг мазмунини мавҳумлаштириб, унимаълум абстракт ифода, формула ёки схемалар биланифодалашдир. Бу метод ёрдамида тадқиқ этилаётганобъектларнинг ўртасидаги атоқадорлик, уларнинг му носабатлари маълум ифодаларда белгиланади. Масалан, алгебрадаги математик ифодалар: а+в, ав, а2 —2ав+в2 кабилар микдорий муносабатнинг формаллаш тирилган кўринишидир. Формаллаштириш усули энг кўп даражада матема тика, физика, химия, математик мантиқ, муҳандисликва техника соҳаларида олиб бориладиган тадқиқотлар да қўлланилади. Формаллаштириш усули ўз навбатидамоделлаштириш усули билан чамбарчас боғлиқ. Моделлаштириш усули дастлаб математика фанла рида юзага келган. Ҳозирги вақтда эса физика, биоло гия, кибернетика каби кўпчилик фанларда олиб бори ладиган тадқиқотларда кенг қўлланилмоқда. Модел лаштириш усули ўрганилаётган объектга тузилиши ёкифункциясига кўра унга ўхшаш лекин унинг ўзи эмас,унинг нусхасини яратиб, шу нусха орқали ҳақиқийобъектнинг тегишли хосса ва хусусиятларини ўрга нишдир. Илмий билишда бу усулнинг вазифаси одатдатекширилаётган предмет ёки ҳодисани бевосита, ори гиналида ўрганиш иложи бўлмаган пайтда унинг ори гиналига ўхшаш, унга мос моддий ёки фикрий нусха сини, яъни моделини1 ясаб, шу модель асосида ориги нални ўрганишдан иборатдир. Моделлаштириш усулиўрганилаётган объектда юз берадиган жараёнларниунинг нусхасида бевосита тадқиқ қилиш имконини бе риши билан алоҳида аҳамиятга эгадир. Моделлашти риш ва моделнинг ўзига мисол қилиб, биз глобусниолишимиз мумкин. Моделлаштириш кўп босқичли жараёндир. Унингбиринчи босқичи моделни қуришдир. Қурилган мо делнинг оригинал билан мослигини аниқлаш модел лаштиришнинг иккинчи босқичидир. Моделлашти ришнинг учинчи босқичи — бу модель асосида ҳосилқилган билимни оригиналга тадбиқ қилишдир. Модел лаштиришнинг охирги босқичи эса бу модель орқалиэга бўлган янги билимнинг ҳақиқатлигини аниқлаш дир. Илмий билиш жараёнида турли фанлар соҳасидагитадқиқотларда ҳар хил моделлар қўлланади. Ўз табиа тига кўра бу моделларни икки группага бўлиш мум кин. Улар: 1) моддий моделлар; 2) фикрий моделлар. Моддий моделлар моддий жисмлардан қилинганмодеЛлардир. Фикрий моделлар эса тил белгилари, тилдаги символлар, ҳар хил кодлар, ЭҲМ программа лари ва шулар кабилардир. Моделлаштиришнинг чекланган томонлари ҳамбор. Масалан, ҳеч бир модель оригиналнинг хусусият ларини тўла ифодалай олмайди. Чунки ҳар қандай мо дель объектнинг (оригиналнинг) тадқиқот учун муҳимбўлган хусусиятларини ифодалаб, бошқа барча хусу сиятларини мавҳумлаштиради. Лекин моделнингобъектни қай даражада тўгри ифодалаши унинг объе ктга қанчалик мослигига, моделлаштиришда қўлланил ган техник ва бошқа воситаларга боғлиқдир. Илмийбилишда моделлаштиришнинг турли хилларини бирга ликда қўллаш, мукаммалроқ моделлардан фойдаланишяхшироқ натижалар беради. Биз юқорида кўриб ўтган методлардан ташқари,илмий билишда хусусий, алоҳида методлар ҳам илмийбилишда муҳим аҳамиятга эга. Улар бир ёки бир нечафан соҳаиарида олиб бориладиган тадқиқотларда қўл ланиши билан умумий илмий методлардан фаркланадихолос. Бу методларнинг аниқ фанларда бир қанчасиқўлланилади. Масалан, техника фанларида график ме тод; тарих, адабиётшунослик ва тилшунослик фанла рида қиёсий-тарихий метод кабилар алоҳида методларҳисобланади. Бу методларнинг ҳар бири ўзига хос ху сусиятларга эга бўлиб, илмий билиш жараёнида муҳимроль ўйнайди. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling