Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети
Download 4.19 Mb.
|
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ
Гипотеза — текширилаётган предмет ёки ҳодисатўғрисида илгари сурилган, илмий жиҳатдан асослан ган, илмий факт ва маълумотларга зид бўлмаган, ле кин ҳақиқатлиги ҳали исботланмаган илмий билишшаклидир.
Илмий билиш жараёнида кўплаб гипотезалар пайдобўлиши мумкин, улар бир-бирини тўлдирувчи, бир бирига зид, бир-бирига қарама-қарши, бир-бириниинкор қилувчи гипотезалар бўлиши мумкин. Умуман олганда, илмий билишнинг ривожланишигипотезаларнинг пайдо бўлиши, уларнинг исботлани ши ёки рад қилиниши ва яна янги гипотезаларнингпайдо бўлиши асосида содир бўлади. Гипотезалар тадқиқотчини доимо маълум изланиш га йўналтиради, унинг эътиборини нимага қаратиши,нимани излашини аниклаб беради, унга ўз соҳасида бирон бир янгилик қилиш ёки яратишда ёрдам беради.Гипотезалар, образли қилиб айтганда, тадқиқотчинингдоимий иш қуролидир. Илмий билишда пайдо бўлгангипотезалар кейинги тадқиқотларда текширилиб, улар нинг ҳақиқатлиги ё тасдикланади ёки хатолиги исбот ланиб, рад қилинади. Гипотезани рад этиш учун унингхатолигини исботловчи биргина илмий факт кифоя дир. Гипотезанинг ҳақиқатлиги исботланса, бундай ги потеза назарияга айланади. Назария — илмий билишнинг энг юқори шакли дир. Назария, дейилганда ҳақиқатлиги амалий ёкиназарий жиҳатдан исботланган, борлиқнинг бирор со ҳасига оид маълум ғоялар, қарашлар, қонунлар вапринципларнинг муайян тизими тушунилади. Назариябирор фан соҳасига оид бўлиб, у маълум билимлар нинг умумлаштирилиши асосида пайдо бўлади. Илмийбилишда назариянинг асосий вазифаси — амалиётберган янги фактларни изоҳлаш, ўрганилаётган пред мет ёки ҳодисаларнинг моҳиятига чуқурроқ кириш,рўй берадиган воқеа ва ҳодисаларни олдиндан кўраолишдан иборатдир. Ҳар бир назария маълум соҳадаги илмий билимлар нинг сўнгги натижаси сифатидаги билим шаклидир,лекин уни ҳеч қачон тугалланган, ўзгармас, абсолютбилим, деб қарамаслик керак. Чунки ҳар бир назарияфақат у ёки бу гипотезанинг акти асосидаги исботибўлмай, балки узлуксиз ўрин алмашиб, чинлиги аниқ ланиб борувчи жуда кўп ва чексиз гипотезаларнингнатижасидир. Шу сабабли назария ҳам доимо ривож ланиб бориб, унинг мазмуни абсолют ва нисбий ҳақи қатларнинг бирлигидан иборат бўлади. Download 4.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling