Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, мирзо улуғбек номидаги тошкент давлат университети


Download 4.19 Mb.
bet107/125
Sana12.11.2023
Hajmi4.19 Mb.
#1768283
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   125
Bog'liq
фалсафа ўқув қўлланма ЎзМУ

7. ИЖТИМОИЙ БИЛИШ

а) Ижтимоий билишнинг ўзига хос томонлари.


Ижтимоий билиш инсоннинг жамият ва унинг қо нунларини билишидир.
Жамият табиат тараққиёти натижасида келиб чиққан бўлиб, инсонларнинг ижтимоий уюшган бирлиги,ижтимоий фаолиятининг натижасидир. Жамият ҳам та биат каби объектив, ўз тузилиши ва тараққиёт қонунла рига эга бўлган ижтимоий организмдир. Шу билан бир га, жамият ўз табиати ва моҳиятига кўра табиатданфарқ қилади. Бу фарқ шундаки, табиат моддий борлиқсифатида вақтда абадий, маконда чексиз мавжуд бўлса,жамият ҳам моддий ва маънавий борлиқнинг бирлигисифатида у вақтда ва маконда чегаралангандир. Табиат да фақат онгсиз кучлар бир-бирларига таъсир ва акстаъсир қилиб, унинг умумий қонунлари ана шу кучлар нинг ўзаро таъсири жараёнида амал қилади. Бунда анг ланган, исталган мақсад ҳеч қачон бўлмайди. Жамиятдаэса онгли, муайян мақсадга, маълум эҳтиёж ва ман фаатларга эга бўлган, маълум режалар билан иш кўра диган кишилар фаолият кўрсатади. Бунда ҳеч нарсаангланмаган, мақсадсиз қилинмайди.
Жамиятда инсонлар фаолиятини сиёсий, иқтисо дий, ижтимоий, маънавий омиллар белгилайди. Буомиллар жуда хшша-хил бўлиб, улар ташқи ижтимоийҳодисалардан ва ички идеал орзулардан: чунончи шуҳ ратпарастлик, ҳақ ва ҳуқуққа хизмат қилиш, шахсийманфаат, шахсий нафрат ёки истак ва тилакларданиборат бўлади. Бу омиллар заминида эса доимо уларниҳаракатга келтириб турувчи маълум моддий ва маъна вий кучлар мавжуд бўлади. Улар кишиларнинг мияла рида турли-туман мақсадлар, орзулар, рағбатлар, хо ҳиш ва истаклар, иродалар ва эҳтиёжлар шаклларигакирган тарихий сабаблардан ташкил топади. Бу омил лар инсонлар онгида тарихда амал қиладиган, уларниҳаракатга келтирувчи идеал кучлар сифатида намоёнбўлади. Бу идеал кучлар заминида эса уларни пайдоқилувчи ва ҳаракатлантирувчи эҳтиёжлар ва манфаат лар, уларни қондиришга қаратилган ижтимоий вамаънавий фаолиятлар ётади.
Кишиларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маънавийфаолиятлари орқали жамиятнинг қонунлари амал қи лади. Бу қонунлар, аслида, кишилар фаолиятининг қо нунларидир. Шу сабабли жамиятни билиш кишилар нинг фаолиятлари билан боғлиқ бўлиб, у ижтимоиймазмунга эга. Унинг бу мазмуни жамиятни ташкилқилган кишиларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маъна вий муносабатларидан келиб чиқади.
Жамиятни билишда кишиларнинг ижтимоий муно сабатлари маҳсули сифатида келиб чиқадиган ишлабчиқариш муносабатларининг белгиловчи характеринитушуниш катта аҳамиятга эга.
Ижтимоий билиш — бу жамиятни, ундаги ижти моий ҳодисаларнинг моҳиятини, уларнинг келиб чи қиши, яшаши ва ривожланиши қонунларини билиш дир. Бу эса уларни ижтимоий муносабатлар тизимида,уларнинг маҳсули сифатида олиб ўрганишни талаб қи лади. Ижтимоий ҳодисапарнинг ҳақиқий келиб чиқи шини ўрганишда, назарий жиҳатдан тушунишда мод дий, маънавий муносабатлар белгиловчи роль ўйнайди.Ижтимоий билишнинг бошқа барча жиҳатлари унингхусусиятларидан келиб чиқади.
Ижтимоий билиш, аввало, кишилар ижтимоий амалий фаолиятлари билан, бу фаолиятлар натижасидаюзага келадиган муносабатлар билан, бу муносабатларсоҳиби бўлган кишиларнинг билим даражалари биланбоғлиқ бўлади.
Ижтимоий билиш, кенг маънода, ижтимоий борлиқва ижтимоий онгнинг инъикосидир. У ижтимоийинъикос бўлиб борлиқ инъикосининг ҳамма унгачабўлган шакллари ва босқичларидан тубдан фарқ қила ди. Ижтимоий билиш жамиятдаги ижтимоий ҳодиса ларнинг, иқтисодий, маънавий муносабатларнинг ки шилар миясидаги фаол аксидир.
Ижтимоий билиш — бу бир бутун жамиятни, унингтарихий тараққиёт қонунларини, барча ижтимоийвоқеа-ҳодисаларни, хуллас, жамиятнинг бир бутунмоддий ва маънавий ҳаётини билишдир. Ижтимоийбилиш жамият пайдо бўлиши билан бирга пайдо бў либ, ривожланиб, ўзгариб бориши билан ривожланиб,бойиб боради. У, инсон билиш фаолиятининг бир то мони сифатида, ҳар доим тарихий характерга эга бў либ, унинг ҳолати жамиятнинг муайян тараққиёт бос қичи билан боғланган ва чегараланган бўлади.
Ижтимоий билиш — бу инсоннинг ижтимоий бор лиқни маълум мақсад асосида ўзлаштиришидир. У, та биатни билишдан фаркли ўлароқ, фақат жамиятдагимоддай ижтимоий фаолиятлар ва муносабатларни ҳам да уларнинг қонуниятларини билишдан иборат бўл асдан, маънавий, мафкуравий фаолиятлар ва муноса батларни, уларнинг қонуниятларини билишни ҳам ўз
ичига олади. Ижтимоий билиш, шу билан бирга, ин соннинг ўзини ҳам, унинг табиати ва жамиятдагиўрнини, тақдири, ҳаётининг маъноси ва мазмунинибилишдан ҳам иборатдир.
Ижтимоий билишнинг ҳар бир янги босқичи ол динги авлодларнинг амалий тажрибалари ва назарийбилимларига таянган ҳолда юзага келади. Ижтимоийбилишни юзага келтирадиган асосий омиллардан би ри — ижтимоий эҳтиёжлар ва манфаатлардир. Ҳарқандай ижтимоий билиш жамият ижтимоий эҳтиёжла ри билан, кишиларнинг моддий ва маънавий манфаат лари билан узвий боғлиқ ҳолда юзага келади.

Download 4.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling