Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Download 1.21 Mb.
bet13/54
Sana10.04.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1348484
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54
Bog'liq
Sotsiologiya

ЖАМИЯТ ВА УНИНГ ТИЗИМЛАРИ



  1. Ижтимоий тизим тушунчаси.

  2. Жамиятдаги ўзаро ижтимоий алоқадорлик ва ижтимоий ташкилотлар.

  3. Ижтимоий муносабатлар, ижтимоий мавқе (статус), ижтимоий санкция ва ижтимоий роль тушунчалари.

  4. Маънавият ижтимоий тизим сифатида.

Жамият – кишилар ҳаётий фаолиятининг тарихий ривожланиш шакли бўлиб, ўз тузилиши жиҳатдан мураккаб тизимни ташкил қилади. Бизнинг ҳозирда яшаб турган жамиятимизни социал тизимнинг муайян конкрет шакли сифатида, унинг функционал ва ривожланиш қонуниятини, ҳар бир бўлакчаларининг, социэтал турларининг ўзига хос томонларини, ўзаро муносабатларини илмий жиҳатдан ўрганиб, тўғри бошқариш муҳим аҳамиятга эгадир.


Чунки, ўз вақтида кейинги оқибати олдиндан социологик асосда таҳлил қилинмаган ва олди олинмаган нуқсонлар жамият тараққиётида салбий из қолдиради.
Бизнинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз республиканинг ўзига хос турмуш тарзини, шарт-шароитлари ва хусусиятларини, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланганлиги социологик тадқиқотларда ўз аксини топмоғи зарур.

  1. Ижтимоий тизимлар.

Бу ҳақда қисман олдинги мавзуда тушунча берган эдик, бу мвзуда эса назарий таълимотларга таҳлил берилади. Социология тарихида жамият – ўз ижтимоий эҳтиёжларини қондирувчи кишилар бирлиги сифатида тушунилган. Шу билан бирга, жамият айрим кишиларнинг бирлигигина эмас, балки ижтимоий муносбатлар мажмуаси ҳамдир.
Социология жамият тўғрисидаги таълимот бўлиб, ижтимоий тизимлар ривожланиш ва функционал қонуниятлари, ҳаракатланувчи кучларини ўрганувчи фандир. У турли ижтимоий ҳодисалар, жамият ва табиат ўртасидаги алоқадорликни, шунингдек, шахс, кишиларининг ижтимоий ҳулқи, унинг элементлари ва ривожланиш қонуниятларини ўрганади.
Ҳозиргача жамият ҳаётини социологик жиҳатдан тадқиқ қилиш, асосан, икки йўналишда ривожланиб келди. Биринчи йўналиш О.Контдан француз социологи Э.Дюркгейм орқали ривожлантирилган америкалик социолог Т.Парсонсларнинг социологик таълимотидир. Бу йўналишда ижтимоий тизим ўзгариши ташқи кучлар таъсири орқали тушунтирилиб, кўпроқ психологик омилларга эътибор берилган.
Иккинчи йўналиш: марксистик социологик маълимот бўлиб, бунда ижтимоий тизим ички зиддиятлар асосида, ички куч таъсири орқали тушунтирилиб, материалистик моҳиятга эга бўлган моддий муносабатларнинг белгиловчи ролига асосий эътибор қаратилган.
Ушбу мавзуни ёритишга биз ҳар иккала таълимотнинг ўзига хос томонларини, хусусиятларини тушинтириб уларнинг афзал ва камтик жиҳатларини китобхон эътиборига ҳавола этамиз.


  1. Download 1.21 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling