Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти
Download 1.21 Mb.
|
Sotsiologiya
4 савол. Жамият фаолияти шаклланиши жараёнида узлуксиз ва кўп қиррали социал-сиёсий алоқалар, ҳодиса, жараёнлар вужудга келади. Уларга юзаки шундай қарасангиз кўплари алоҳида вақтинчалик, эпизодик ва тасодифий ҳолатлар деб ҳис қилишингиз мумкин. Аммо, булар қайси ижтимоий жамиятга талуқли бўлмасин ижтимоий жамиятнинг у ёки бу қонун ва қонуниятларига, уларнинг категорияларига таалуқлидир.
Қонун деганда умумжамият аҳамиятига эга бўлган ва зарурият ва маълум бир шароитда доимо такрорланиб турадиган ижтимоий жамиятнинг энг муҳим алоқалари ва ижтимоий-сиёсий муносабатлари тушунилади: а) ижтимоий социал-сиёсий қонуният бу социал-сиёсий ҳодисалар ва жараёнларнинг зарурий алоқалари энг аввало кишиларнинг фаолияти ва ҳаракатларининг муқаррарлиги тушунилади; б) социал-сиёсий қонунлар – бу турли хил индивидлар, жамоа бирликлари жамоатчилик фаолиятларининг зарурий муносабатларини аниқлаб беради. Улар асосан: - халқлар ўртасидаги, миллатлар, синфлар, тоифалар, социал-демографик ва социал-профессионал гуруҳлар ўртасидаги; шаҳар билан қишлоқ ўртасидаги; - жамият билан социал ташкилотлар, жамият билан меҳнат кишилари ўртасидаги; жамият билан оила ўртасидаги; - жамият билан шахс ўртасидаги, инсон ўртасидаги муносабатларни ўз ичига қамраб олади. Бу социал-сиёсий қонуниятлари орқали кишилар ўзларига ҳаётий шароит яратади. Турмуш нормаларини вужудга келтиради ва ўзига қонуний специфик хусусиятларни яратади. Социал-сиёсий қонуниятлар табиат қонунларидек, табиийки воқеалар йўналиши жараёнида шакллана боради. Улар эса социал гуруҳ, жамоаларнинг мақсадга мувофиқ фаолиятлари ва содир бўлаётган воқеалари натижасида юзага келади. Демак, социал-сиёсий қонуниятларни илмий жиҳатдан излаш, ўрганиш жамиятдаги турли социал элементларнинг ўзаро алоқаларини илмий таҳлил этиб ўрганишдан иборатдир. Бу эса жамиятдаги у ёки бу ҳодиса ва воқеаларни социал-сиёсий муносабатларнинг генезисини объектив ўрганишдан ва тўғри хулоса чиқаришдан, жамият тараққиётини диалектик тушунтиришдан иборатдир. Қонунлар ўз ҳаракати вақтига қараб бир-биридан фарқ қилади. - умумий қонуниятлар ҳамма ижтимоий системаларда ҳаракатда бўлади (М: қиймат қонуни, пул-товар муносабатлари ва ҳ.к.). Махсус, специфик қонунлар бир ёки бир нечта ижтимоий системаларда ҳаракатда бўлади (М: бир ижтимоий жамиятдан иккинчисига ўтиш қонуни ёки дастлабки капитал жамғариш қонуни) ва ҳ.к. Социал қонунлар умумийлик ёки бирлик даражасига қараб бир-биридан фарқ қилади. Шундай қонунлар борки, улар фақат социал соҳаларга таалуқлидир, шу билан айрим қонунлар борки, у фақат социал соҳанинг айрим элементлари ривожланишга таалуқлидир. Масалан, синфлар, миллатлар, гуруҳлар ва ҳ.к. Шундай қонунлар борки, уларнинг ўз услуби ва намоён бўлишга қараб ажратиш мумкин. М: Динамик ривожланиш ёки статистик ривожланишдир. Динамик ривожланиш қонунлар, улар социал-сиёсий ҳолатларнинг асосий йўналиши, факторлари, социал ўзгаришларнинг формалари (М: қайта қуриш, ўтиш даври), воқеаларнинг бир ва бир нечта қайта ва кескин, қаттиқ кўриниш ҳолатлари (тўнтариш) ифодаланади. (Чунки бундай воқеалар бўлиши тобора муқаррар бўлиб қолади). Статистик қонунлар динамик қонунлардан фарқи шуки, бу қонунда социал-сиёсий ўзгариши ва йўналишини, тенденцияларини ҳисобга олиб, умуман жамиятда социал стабилликка эътибор берилади (масалан, давлат тўнтариши жараёнида жойлардаги воқеалар тинч ёки нотинч ўтиш қонуниятларидир). Ёки динамик қонунлар социал-сиёсий ўзгариш жараёнида ҳамма индивидга, нафақат синф, тоифа, табақа, жамият, ҳаммасига жиддий эътибор берилади. Статистик – стохастик қонунлар фақат жамият ва синфнинг кайфияти тенденциясига эътибор беради ва ўша умумий белги ва моҳиятга эътибор берилади. (Тўнтариш жараёнида хунта – фақат халқнинг мамлакатдаги ҳозирги норозилигига қараб хулоса чиқариш ва ҳ.к.) Динамик қонунлар асосан иккига: сабабли динамик; функционал қонунларга бўлинади Сабабли динамик қонунлар асосан социал жараёнларни чуқур ва қатъий детерминлик алоқаларига жиддий эътибор бериб чуқур ўрганилади. Масалан, ижтимоий-иқтисодий формациянинг биридан иккинчисига ўтишда ишлаб чиқариш усулининг роли ва ҳ.к.масалалардир. Функционал динамик қонунлар эса эмпирик (пайдо бўлишидан) кузатишлар ва қатъий ўзаро социал ҳолатларнинг такрорланишини ўз ичига олади. Статистик – стохастик қонунлар асосан ривожланиш қонунлари (масалан, аҳолининг моддий ва маданий эҳтиёжларини тобора қондириш, социал ўз-ўзини бошқариш қонунлари) ва функционал қонунлар (масалан, меҳнат коллективларининг формал ва ноформал структуралар, оилада ролларни тақсимлаш функциялари – ота-она, бола ва ҳ.к.) ичига олиб ҳаракатда ўз хилма-хиллигини намоён этади. Социал-сиёсий қонунларнинг ўзига хос қўйидаги категориялар мавжуддир: Биринчи – социал қонунларнинг социал-сиёсий ва шунга мувофиқ ҳолатларнинг ўзгармаслгини ифода этилиши категориясидир. Масалан, А ҳолат мавжуд бўлса, албатта Б ҳолат бўлиши зарур, яъни тоталитар, бюрократик бошқариш системасининг унга оппозицияда бўлган демократик бошқариш тарафдорлари ва ҳ.к.лардир. Иккинчи – бу қонуннинг тараққиёти тенденцияларини ифода этиш категориясидир. Бу жараёнда социал объект структурасини ифода этиш, ўзаро муносабатларнинг биридан иккинчисига ўтишини намоён этади ва бу ҳолат охиргиси тенденцияларини ифода этади. Масалан, ҳар бир ўтиш жараёнида ишчилар синфи ёки сиёсий кучлар асосий куч бўлиб ўз характерини сақлаб қолаверади. Учинчидан – бу қонунда функционал боғлиқликни ўрнатилишига ва сақланиб қолишлигига асосланиб, социал характерни ўзгартиради. Яъни функционал боғлик категорияси бўлиб, унда аввалги социал система сақланиб қолади ва социал ҳолатлар ўзгаришларида бир қатор функциялар сақланиб қолади ёки социал объектларнинг сифат жиҳатидан биридан иккинчисига ўтиш бу функционал боғлиқлик категорияси бўлиб катта роль ўйнайди. Масалан, бу ўтиш жараёнида, социал-сиёсий жараёнда кишиларнинг сиёсатда, бошқаришда, тарбияда актив иштирок этиш ва синфий-тарбиявий ишларнинг юксак сифатлилиги ва аҳлоқий психологик климатни, яъни руҳий ҳолатни яхшилашда иштирок этишни кўрсатувчи функционал боғлиқлик категориясидир. Тўртинчидан – социал ҳолатлараро алоқалар сабабиятини ҳисобга олувчи қонун категорияларидир. Функционал алоқа категорияси сабабият категориясига таъсир этиши ва этмаслиги ҳам мумкин. Янги ижтимоий манфаат билан шахсий манфаатлар боғлиқлигидир. Бешинчидан – социал-сиёсий ҳолатлар ўртасида эҳтимоллик алоқалари мавжудлиги,ўрнатилиши қонуни категориясидир. Масалан, қишлоқ ёшлари ўртасида шаҳарларга кўплаб кетиш, ҳуқуқий тартиботнинг бузила бориши эҳтимоллари, «яширин иқтисоднинг» юксалиб бориши эҳтимоллиги, аёлларнинг иқтисодий мустақиллигининг ўсиши, ажралишнинг кўпайиши эҳтимоллик категориясидир. Шундай қилиб, социология қурси умуман социал-сиёсий қонуниятлар, уларнинг нафақат қонунларини умумий формада амалга оширади, балки уни аниқ шаклда – инсониятнинг фаолиятини амалга оширади ва уни ўрганади. Чунки, ҳар бир конкрет инсон жамиятда ўз фаолиятини конкрет шароитларда амалга оширади, ўзининг маълум социал-сиёсий ҳолатини (статусини) аниқлайди; ўз фаолияти жараёнида аниқ белгиланган социал-сиёсий ролни эгаллайди ва маълум функция бажаради; шу билан маълум индивидуал хусусиятга (жинси, ёши, миллати, оилавий ва ҳ.к.) эга бўлади; маълум муносабатга (кўрсатма бериш) ўз фаолиятига эга бўлиб (масалан, специфик информацион манфаатга ва ҳ.к.) ўз статуси, роли ва хусусий характерига эга бўлади, турли ёш ва малака, маъмурий мутахассисликка эга бўлиб, жамият ривожига ҳисса қўшади. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling