Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Массажнинг умумий техникаси ва методикаси


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Массажнинг умумий техникаси ва методикаси. Массажнинг
кўпгина усуллари бор, булардан: силаш, уқалаш, ишқалаш, қоқиш, титратиш 
асосий усуллар хисобланади. Бу усуллар физиологик таъсирнинг у ёки бу 
хусусиятлари билан фарқланиб, массаждан кутилаётган мақсадга қараб 
қўлланилади.
Силаш. Оддий усулда икки кул орасига олиб,силаш тафовут қилинади. 
Оддий усулда силашда қўл панжасини сал теккизиб туриб тери устида 
силанади. Бунда бармоқ ёки булмаса бутун кафт билан силайверилади. 
Иккала қўл орасига олиб силашда массаж қилинаётган соханинг катта-
кичиклигига ва шаклига караб иккита бармоқ ёки бутун кафт билан силаб 
борилади. Силаш вақтида баъзида бадан босилади, бу босим чуқуроқда 
ётган тўқималарга таъсир кўрсатади. Тақасимон массаж деб аталадиган 
массаж ҳам силашга киради,массажнинг бу хиллари зич фасция билан 
қопланган мускул группалари бор жойлар (одамнинг орқаси, сон, 
болдирнинг олд юзаси) массаж қилинади. Массаж қилинадиган жой мушт 
қилиб қисилган қўл панжасининг орқа юзаси билан силаб борилади.Мушт 
қилинган панжа аста –секин ёзила боради.Одатда лимфа ва вена томирлари 
бўйлаб силанади. Массаж қилинадиган жойларда шиш бўлса ёки қон 


102 
димланиб қолган бўлса, умумий силашни устки қисмлардан бошлаш, кейин 
эса шикастланган соҳани силашга ўтиш керак. Силаш веналарида қоннинг 
лимфа ва тўқималараро суюқликнинг юришига ёрдам беради. Массаж 
қилинадиган жой охиста ва бир маромда бир неча марта, муолажанинг 
ўртасига келганда бир неча марта тез ва шиддатлироқ силанади. Массажнинг 
хамма турлари силаш билан бошланади ва силаш билан тугатилади. 
Ишқалаш. Юза ва қаттиқ ишқалаш тафовут қилинади. Юза ишқкалаш 
бир ёки бир неча бармоқнинг гўшти билан бажарилади. Бош бармоқ таянч 
бўлиб хизмат қилади, бироқ баъзи холларда ишқалаш учун хам шу 
бармоқдан фойдаланилади. Қорин ва орқка кафт билан ишқаланади. 
Иккинчи, учинчи ва тўртинчи бармоқлар асосий ёки ўрта фалангаларнинг 
орқа юзаси бир қўл мушти билан ишқалаш усулидан фойдаланилади. 
Кўпинча иккала қўл билан ишқаланилади. Баъзи холларда иккала қўл бир 
томонга қараб юргизилса,бошқа холларда қарама қарши томонга 
юргизилади.Юза ишқалашда тер ива чукуррокда етган тўқималарнинг 
массаж қилинадиган бармоқлар Билан босиб айлантириб ишқаланади 
.Ишқалаётган иккинчи кул бармоқлари Билан силаб турилади.Ишқалашда 
патологик учок атрофидаги тўқималар сохасидан бошлаб,аста-секин 
учокнинг узига утилади.Юза ишқалаш массаж қилинаётган тўқималарда қон 
айланишни кучайтиради. Бу патологик ўзгаришларнинг сурилиб кетишини 
тезлаштиради. Тўқималарнинг 
харакатчанлиги 
ошириб, оғриқни 
камайтиради. Юза ишқалаш билан бирга гох ишқалаб, гох силаб турилади. 
Қаттиқ ишқалашда ўнг қўлнинг бош бармоғи массаж қилинадиган жойни 
босиб туради. Кўрсаткич бармоқ билан ўрта бармоқ эса сал-сал доирасимон 
ёки эллипссимон харакатлар қилиб аста секин қаттиқроқ ботирила борилади 
айни вақтда тери ишқалаётган бармоқлар билан бирга сурилади. Битта 
бармоқ билан хам ишқаласа бўлади. Тўқималарга қаттиқроқ таъсир 
кўрсатиш учун мушт қилинган қўл панжасининг орқа томони билан массаж 
қилинади. Лимфа оқимининг қарама қаршисига қараб ишқалаш ва иккинчи 
қўл билан силаб бориш мумкин. Қаттиқ ишқалаганда охиста харакат 
қилинади. Қаттиқ ишқалашдан мақсад битишма чандиқларни юмшатиш ва
тўқималарни 
мулойим 
қилишдир. Гемотомалар 
экссудатлар 
ёки 
транссудатларда ишқалаш буюрилади лекин бундай кассаликниинг ўткир 
даври бутунлай ўтиб кетган бўлиши шарт акс холда процесс янгидан қўзиши 
мумкин. 
Уқалаш. Уқалашдан мақсад мускул тўқимасига таъсир кўрсатишдир. 
Уқалаш пайтида массаж қилинаётган одамнинг қўли ишқалашдагиги қарши 
ўлароқ баданда сирғанишдан ташқари терига босилади ва чуқурроқда ётган 
тўқима қатламларини суриб тортади. Бир ёки иккала қўл панжаси баъзи 
холларда эса иккита бармоқ билан уқалаш мумкин. Иккила қўл билан 
уқалаганда қўл панжалари массаж қилинадиган жойга, бир-бирига қийшиқ 
бурчак остида қуйилади. Бунда бош бармоқлар массаж қилинадиган 
мускулларни бир томонида, қолганлари эса бошқа томонида туриш керак. 
Айни вақтда массаж қилинаётган тўқималар охиста кўтарилади, босилади ва 
гўё сиқилгандек бўлади.


103 
Қаттиқ сиқилган қўл панжасини соат стрелка йўналишининг аксига 
қараб охиста айлантириб, барча мускул ва мускуллар группаси уқаланади. 
Қўл массаж қилинадиган бўлса (қўл безиллаб турганда, шишиб кетганда) 
ишқалаш турларидан бири ағдаришдан кўп фойдаланилади. Бу усул 
бармоқларни ёзган холда қўл кафтлари билан бажарилади, бармоқларни 
қарама-қарши томонга юргазиб, тўқималар гўё эзгиланади. Мускуллар 
харакатчанлигини ошириш учун иккала қўл билан кундалигига уқалаш 
усулидан фойдаланилади. Бунда гавданинг массаж қилинадиган қисми 
массажистка нисбатан кундаланг йўналишда туради. 
Қоқиш. Қоқиш жимжалоқнинг ён томони қўл панжасининг ён томони, 
букилган бармоқларнинг орқа томони, юмилган холдаги панжа ёки очилган 
панжа кафти билан бир меъерда бериладиган зарбалардан иборатдир. Бу 
усулларнинг хар бирида хам панжа билан кафт усти бўғинда эркин харакат 
қилиш, у массаж қилаётган жой юзасидан 100 см.дан ортиқ юқорига 
кўтармаслиги керак. Бир минутда бериладиган зарбалар сони 160-200 та
улар тезлиги ошган сари, кучи камайиб боради. Бўғимлардаги харакат
мулойим бўлиши керак. Зарбалар вақтида массаж қилувчининг қўли тик
ёки сал қия туриши мумкин. Кенг холда зарба анча енгил бўлади. 
Жимжалоқнинг тирсак томони билан қоқилади . Панжа юмилиб мушт
холда тушиши керак . Асосий фаланга панжа ўзаги орқали туғриланиб
тирноқ фаланги эса буқилади. Бармоқлар ёзилиб уларнинг ораларини
керак жимжалоқнинг тирсак томони билан қилинадиган массажга чертиб
қоқиш дейилади. Бунда массаж қилувчининг тирсак буғими тўғри
бурчак хосил қилиб букилган бўлиши керак. Иккала панжа билан
бериладиган зарбалар бир-биридан 2-3 см. узоқликдаги навбатма-навбат
тушиши лозим. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling