Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмоний тарбия воситалари ва шакллари
Назорат саволлари
1. Одам организмида мускул фаолиятида қандай физиологик ҳолатлар рўй беради? 2. Мускул фаолиятини ёш хусусиятлари нималардан иборат? 3. Мускул фаолиятига мослашишнинг болалардаги ёш хусусиятларига нималар киради? 4. Болаларда чарчаш ва тикланиш даврлари қанда ўтади? Таянч иборалар 1. Организмнинг мускул фаолиятидаги физиологик ҳолатлар. 2. Мускул фаолиятини ёш хусусиятлари 3. Мускул фаолиятида организмнинг мослашишини ёш хусусиятлари. 4. Чарчаш ва тикланиш даврлари. Адабиётлар 1. Дембо А.Т. «Спортивная медицина». Учебник для ИФК., М., «Медицина», 1990, 1995. 2. Хруҳев С.В. «Врачебнўй контрол физическим воспитанием школников». М., 1992. 3. Тихвинский С.Б., Хруҳев С.В. «Децкая спортивная медицина». М., «Медицина», 1990. 16-маъруза. Жисмоний тарбиянинг асосий негизлари. Жисмоний тарбия воситалари ва шакллари Режа: 1. Жисмоний тарбиянинг асосий негизлари 2. Жисмоний тарбия воситалари ва шакллари Жисмоний машқларни даволаш мақсадида бошқа воситалар (парҳез овқатлар, физиотерапия муолажалари ва дори-дармонлар) билан қўлланилиши даволаш жисмоний тарбияси дейилади. Даволаш машқларининг қўлланилишида нерв-гуморал система асосий аҳамият касб этади ва бу машқлар таьсирида организмда чуқур руҳий, физиологик ва биохимик ўзгаришлар содир бўлади. Даволаш машқларининг организмга даволовчи мотор-вицерал механизмлари асосида мотор-вицерал рефлексларнинг аҳамияти катта бўлиб, 97 бунда мускулга берилган ҳар қандай ҳаракат таьсири марказий нерв системасига боради ва унинг асосида вегетатив нерв системасида қўзғалиш содир бўлиб ўз навбатида ички органларнинг фаолияти тезлашади. Даволаш машқлари таьсирида ички секреция безларидан гармонлар ва метоболитларни ажралиб чиқиши кўпайиб, орган ва органлар системаси фаолиятини ўзгартиради. Даволаш машқлари организмга 4 хил механизм орқали ўз таьсирини кўрсатади. Бу тетиклаштирувчи, трофик (озиқлантирувчи), компенсатор (ўрнини босиш) ва тиклантирувчи механизмлардан иборат. Даволаш машқларини ҳамма органлар системаси касалликларида қўллаш мумкин. Аммо касалнинг ўткир ҳолатлари, юқори ҳарорат, кучли оғриқ, кўп қон кетиш ва ўсма касалликларини даволаш даврларида даволаш машқларини қўллаб бўлмайди. Даволаш машқларида гимнастика машқлари, ҳаракатли ўйинлар, енгил атлетика, сузиш, велоспорт ва бошқалардан фойдаланиш мумкин. Даволаш машқларини ётган, ўтирган ва турган ҳолатда бажарилади. Уларни бажаришда анжомлар: таёқча, сапчиғич, тўлдирма тўп ва бошқалар ва анжомсиз бажарилади. Улар ҳам тайёрлов, асосий ва якунловчи қисмлардан иборат бўлиб, якка ва гуруҳ ҳолатида бажарилади. Даволаш жисмоний тарбияси даволаш мақсадида жисмоний тарбия воситаларидан касалларни соғлиқ ва иш-қобилиятини тиклаш учун қўлланилиши тушунилади. Даволаш жисмоний тарбияси асосида табиий- биологик мускул ҳаракатланиш усули ётади. Ҳаракат ўсиш, ривожланиш ва организмни шаклланишини кучайтиради, унда мавжуд органлар системани активлигини ҳамда умумий тонусини оширади. Даволаш машқлари таьсирида организмнинг нейрогуморал системасининг фаолияти кучайиши вужудга келади. Даволаш машқларини асосида организм куч-қувватини оширувчи (ститмуляция) тўқима ва органларни овқатланишини яхшиловчи (трофик) касал органларни функциясини ўзига олиш (компенсатор) ва иш қобилиятни тиклаш (тиклантирувчи) каби таьсир механизмлари ётади. Даволаш машқларининг бошқа даволаш воситаларини (физиотерапия, дори-дармон ва парҳез овқатлар) билан биргаликда қўлланилганда унинг самарадорлиги юқори даражада бўлади. Даволаш машқларини қўлланилишида касал организмининг ҳамма системаларида ўз натижасини беради. Аммо уни организмда ўткир патологик (касаллик) ҳолатлар мавжуд бўлганда қўллаб бўлмайди. Жумладан юқори температурада, кучли оғриқ, кўп қон кетиш ва ўсма касалликларида қўллаб бўлмайди. Даволаш жисмоний тарбия воситалари бўлиб, жисмоний машқ ва табиий омиллари (ҳаво, қуёш ва сув) ҳисобланади. Даволаш жисмоний тарбиясининг асосий бўғини бўлиб, жисмоний машқлар ҳисобланади. У организмга таьсир қилишига кўра турли-туманидир. Жисмоний ҳаракатлар тушунилади. Уларни қуйидагиларга бўлинади: 1. Гимнастик системалаштирилган шаклдаги машқлар, буларни белгиларга мувофиқ амалга оширилади: А) бажариш фаоллигига; 98 Б) машқнинг ҳарактерига мувофиқ (тайёрловчи, тўғриловчи, мувозанат сақловчи, нафас олиш ва бошқалар); В) асбоб-анжомларни қўллаш. 2. Циклик спорт амалий (юриш, тўпни улоқтириш ва илиш, сузиш, эшкак эшиш, чанғида учиш). 3. Ўйинли кам ҳаракатли, ҳаракатли, спортчиларни стол тенниси, бадминтон, волейбол ва баскетбол қисмларидан фойдаланиш. 4. Очиқ ҳавода меҳнат қилиш. Табиат омилларида чиниқиш (ҳаво, қуёш, сув). Даволаш жисмоний тарбияси асосий шакл ва усуллари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - эрталабки гигиеник гимнастика; - даволаш гимнастикаси машқлари; - миқдорли юқорига кўтарилиш (терренкур); - сайёр, экскурсия, яқинга сайёҳлик; - спорт амалий машқ турлари, ўйинлар; -даволовчи гигиеник гимнастика организмининг умумий фаолиятини (тонусини) оширади. Шунинг учун шуғулланувчиним ёши ва касаллик хусусиятларини ҳисобга олиш лозим. Даволаш гимнастикаси даволаш тадбирларини асосни ташкил қилади. Буни амалга ошириш даволаш муассасаларида олиб борилади. Уни якка ва гуруҳ ҳолатида бажарилади. Бунда берилаётган юкламаларни даражасини пулс, артериал босим ва нафас олиш сонига мувофиқ бошқарилади. Даволаш гимнастикаси кириш, асосий ва якунловчи қисмлардан иборат бўлиб, ётган, ўтирган, турган ҳолатларда бажарилади. Машқлар ҳаракациз ва ҳаракатли, жисм ва жисмсиз бажарилади. Даволаш машқларини айниқса, массаж билан биргаликда олиб борилса, унинг натижаси юқори даражада бўлади. массаж одамнинг яланғоч танасига махсус усуллар орқали (қўл ва аппарат ёрдамида) таьсир кўрсатишдан иборат бўлиб, унинг гигиеник, косметик, спорт ва даволовчи турлари мавжуд. Гигиеник олдини олишни асосий шакли бўлиб, умумий массажда кенг қўлланилади. Спорт массажи спорт амалиётида спорт формасини сақлашда ҳамда спортчини чарчоғини йўқотиш ва кучини тиклашда қўлланиладиган разминканинг бир тури ҳисобланади. Даволовчи массаж (классик) врач тавсиясига мувофиқ ҳар хил касалликларда қўлланилади. Даволаш массажининг физиологик таьсири – тери ват ери ости клечаткасига қон ва лимфа айланиш системасига, мускул системаси ва бўғим аппаратига ҳамда умумий модда алмашинувига ўз таьсирини ўтказади. Даволаовчи миқдорий юриш даволаш жисмоний тарбиясининг кўп ҳоллардаги таркибий қисми ҳисобланади. Миқдорий кўтарилиш машқлари юрак қон-томир, нафас олиш, моддалар алмашинувининг бузилиши, таянч ҳаракат аппаратининг бузилиши ва асаб системаси жароҳатларида кенг қўлланилади. 99 Миқдорий сузиш ва сувдаги жисмоний машқлар ва тренажерлардан фойдаланиш ҳам тиклантирувчи даволаш даврида кенг қўлланилади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling