Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Нерв ва нерв - мускул системасининг функционал


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Нерв ва нерв - мускул системасининг функционал
ҳолатини текшириш методлари 
Ромберг синалмаси - бу нерв системасини бошқариш функциясига 
асосланган метод хисобланади. Бунда текширилувчини мувозанатини 
сақлаш хусусияти текширилади. Текширилувчи пойфзалини эчиб бир оёқда
туради. Бунда битта оёқ тепасига иккинчи оёқ товони қўйилиб, қўлларини 
олдинга чўзгач кўзлари юмуқ ҳолатда мувозанат сақлайди. Уни баҳолашда
мувозанатни сақлаш қўлларини ва оёқларни титраши кабиларни 
давомийлиги хисобга олинади. Агарда текширилувчи 15 секунддан ортиқ 
мустаҳкам чидамлиликни намоён эца ёки бунда панжалар ва қовоқ титраши 
содир бўлмаса яхши, 15 секунд давомида мувозанатни саклаб озгина 
титрашни намоён қилса қониқарли, 15 секунддан кам мувозанатни сақласа
қониқарсиз деб баҳоланади.
Яроцкий синалмаси - бунда мувозанат аппаратини функцияси 
текширилади. Текширилувчи тик тўрган ҳолатда мувозанат аппаратини 
функциясини калласини бир томонга айлантириш йўли билан қўзғатади.
Каллани айлантирш тезлиги ҳар бир секундига 2 мартадан иборат бўлади.
Мувозанатни сақлаш давомида секундлар ёрдамида аниқланади. Буни 
бажаришда жароҳат содир бўлмаслиги учун страховкани амалга ошириш ёки 
бажарувчи ёнида бир киши бўлиши шарт. Нормал мувозанатни сақлаш 30 
секунд бўлиб, тайёргарлик кўрган спортчиларда бу 90 ва ундан кўп 
секундни ташқил этади. Ўта чарчаш мувозанатни сақлашни камайтириб 
юборади.
Ортостатик синалма - бунда вегетатив нерв системасининг симпатик 
бўлимини функцияси текширилади. Бу нерв системаси қўзғалса, юрак 
уриши тезлашади. Бордию одам ётган ҳолатдан (клиностатик ҳолатдан), 
ортостатик (тикка тўрган) ҳолатга ўца, юрак қисқариши ортади.
Текширилувчи кушеткага ётади ва 3-4 минутдан кейин 15 секунд давомида 


90 
томир уриши аниқланади. Шундан сўнг текширилувчини ўрнидан туради ва 
яна 15 секунд давомида томир уриши саналади ва олинган натижаларни 
минутлик томир уришига айлантирилади. Ётган ҳолатдан тўрган ҳолатдаги 
томир уришлар фарқи 1 минутга 12-18 тагача фарқ қилса, симпатик нерв 
системасининг нормада эканлигидан далолат беради. 12 дан камайиб кетиши 
симпатик нерв системасига тормозланганлигидан, 18 дан ошиб кетиши эса 
уни қўзғалганидан далолат беради. 
Клиностатик синалма - бунда вегетатив нерв системасининг 
парасимпатик қисмини текширилади. Бунда вертикал ёки тўрган ҳолатдан 
ётган (горизонтал) ҳолатга ўтилади. Бу ҳолатда парасимпатик нерв 
системасини кузатган бўламиз. Уни қўзғалиши юрак уришини 
секинлаштиради. Буни амалга оширишда ортостатик синалмани тескариси 
бажарилади. Меъёрдаги 1 минутлик томир уришини секинлашиши 4-12 ни 
ташқил этади. Томир уришини жуда камайиб кетиши эса парасимпатик нерв 
системасини қўззғалиб кетганлигидан далолат беради. Парасимпатик нерв 
системаси қўзғалса қон айланиш, нафас олиш органли фукцияси 
секинлашади, ошқозон ичак фаолияти тезлашади. Симпатик нерв 
системасининг қўзғалиши эса парасиматик нерв системасига нисбатан 
қарама-қарши хислатларни вужудга келтиради.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling