Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети
Юрак қон-томирлар системасининг функционал ҳолатини
Download 0.84 Mb. Pdf ko'rish
|
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр
Юрак қон-томирлар системасининг функционал ҳолатини баҳолаш Летунов синалмаси. Ушбу синалмани амалга оширишдан олдин текширувчини 60 секунд (1минут) давомидаги томир уриш сони 6 та 10 секунд асосида бўлинган ҳолатда санаб олинади. Ундан сўнг артериал қон босими ҳам ўлчаб олинади. Летунов синалмасини бажаришда 3 қисмлик иш бажарилади. 1 қисмда 30 секунд давомида 20 марта ўрнида ўтириб туриш машқи бажарилади. Бунда ўтирганда қўллар олдинга чўзилган дастлабки ҳолатга қайтганда эса қуллар ёнда бўлади. Сўнгра 3 минут давомида, ҳар бир минутни 10 секундларга бўлинган ҳолатда томир уриш сони ва артериал қон босимини ўлчаш йўли билан организимнинг тикланиши аниқланади. 2 қисмда 15 секунд давомида теширилувчи ўрнида максимал тезликда югуриш машқини бажаради. Шундан сўнг эса 4 минут давомида юқоридаги кўрсатилганидек, ҳар бир минутни 10 секундларга бўлиб олган холда, томир уришлар сони ва артериал қон босимини ўлчаш орқали организмни тикланиши аниқланади. 3 қисмда текширилувчи томонидан 3 минутлик, ҳар бир минутига 180 қадамдан иборат бўлган югуриш машқи бажарилади ва 5 минут давомида юқоридагилардек организмнинг функционал ҳолатини тикланиши аниқланади. Бу синалмани бажаришда қуйидагиларга эътибор бериш керак. Жумладан ҳар бир қисмни бажариш юқорида кўрсатилган тартибда амалга ошиши керак. Бунда 20 марталик ўтириб туриш, 15 секунд югуриш учун организмни тайёрлаб олиш бўлса, 15 секунд югуриш 3 минут давомида, ҳар бир минутига 180 қадамдан иборат бўлган югириш машқи учун организмни тайёрлаб олиш имконияти хисобланади. Бундан ташқари 3 қисмни 86 бажарганда тажриба бордию, болаларда олиб борилса, уларни жинсини ҳам хисобга олишга тўғри келади. Жумладан, қиз болаларда минутига 180 қадамли югуриш машқи 2 минут, ўғил болаларда эса 3 минут давомида бажарилади. Синалмадан олинган натижаларга асосланиб, организм юрак қон-томир системасанннг функционал ҳолати ва организмнинг иш қобилияти тўғрисида хулосага келинади. Бунда томир уришининг ошиши ва босимини ўзгариши ва организмнинг тикланиши даражасига кўра қуйидаги жисмоний оғирликларга нисбатан организм реакциялари аниқланади: 1. Норматоник реакция; 2. Гипотоник реакция (астеник); 3. Гипертоник реакция; 4. Дистоник реакция; 5. Поганасимон реакция. Норматоник реакцияда қуйидагилар содир бўлади. Томир уриши сезиларсиз ошади. Юқори қон босими озгина ошади, пастки қон босими эса озгина пасаяди. Организм тикланиши 3-5 минутда содир бўлади. Бу яхши шуғулланмаганларда содир бўлади. Гипотоник (астеник) реакцияда томир уриши қисман ошади. Юқори қон босим кучсиз ошади, пастки қон босим эса ошиб кетади. Организмнинг тикланиши нормада ёки нормадан юқори бўлади. Бу реакция касаллик ҳолати бўлиб, организм ҳаддан ташқари чарчаганда, касалдан янги турганда ёки спортчи юраги зўриққан ҳолларда учрайди. Гипертоник реакцияда томир уриши кескин ошиб кетади. Юқори қон босими эса жуда юқори, пастки қон босими ҳам ошади. Организм тикланиши 5 минутдан ошиб кетади. Гипертоник реакция асосан қари одамларда учрайди, атериосклероз ва гипертония касаллиги билан жабрланаётганларга хос реакциядир. Бу ёшларда эса келажакда гипертония бўлиб қолишини вужудга келтиради. Бундан ташқари хаддан ташқари кўп шуғулланганлик ёки тренировкаларни сонини оширилиши натижасидир. Дистоник реакция томир уриши сезиларли ошади. Юқори қон босим жуда ошиб кетади, пастки қон босим «0» гача тушиб кетади. Организмни тикланиши нормадан кўп. Дистоник реакция ҳам касаллик ҳисобланади. Бу ўта чарчаш, ўта шуғулланиш ва неврозларда ёки юқумли касаллик билан оғриганларда учрайди. Поғанасимон максимал босимни ошиш реакциясидир. Бунда тикланиш даврининг 2-3 минутда юқори қон босими, ишни бажариб бўлгандан сўнги кўрсаткичига нисбатан юқори бўлади. Бу ҳам касаллик ҳисобланади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling