Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Ташқи нафас олиш органларини функционал холатларни бахолаш


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

Ташқи нафас олиш органларини функционал холатларни бахолаш 
методлари. 
Нафас олиш органларини функционал ҳолатини баҳолашда энг муҳим 
йўналишлардан бири бўлиб, ўпкани тириклик сиғимини ўлчаш ҳисобланади. 
Буни спрометр ёрдамида аниқланади. Ҳозирда спорт соҳасида кенг 
қўлланиладиган оддий функционал синалмаларига қуйидагилар киради.
Розентал синалмаси - бунда текширувчини статик холатда беш марта 
15 сек. Оралатиб, ўпкасининг тириклик сиғими аниқланади ва улар 
солиштирилади. Соғлом одам ва тайёргарлик кўрган спортчиларда 
солиштириш ўпканинг тириклик сиғими бир хилдан иборат эканлигини 
кўрсатади. Унинг камайиб бориши эса нафас олиш органларида камчилиги 
бор, чарчаган ва кўп шуғулланган кишиларга хосдир. 
Шафрановский синалмаси- динамик синалма бўлиб, бунда олдин 
ўпкани тириклик сиғими тинч холатда ўлчаб олинади, унгача текширилувчи 
уч минут давомида ўрнида минутига 180 қадамдан иборат югуриш машқини 
бажаради. Шундан кейин яна ўпканинг тириклик сиғими машқни бажариб 
бўлгандан кейиноқ ҳамда 1,2,3 минут ўтгандан кейин ўлчанади. Тайёргарлик 
кўрган спортчиларда ўпкани тириклик сиғими югургандан кейиноқ 200 
мл.гача ўзгаради ва 3 мин. ўтгандан кейин организмни функционал ҳолати 
тикланади. Ёмон тайёргарлик кўрадиган спортчилар ва касалларда бу 
кўрсаткич 200-500 мл. гача пасайиши мумкин ва 3 минут давомида организм 
тиклана олмайди. 
Штанга синалмаси-бунда текширувчи чуқур нафас олиб, нафас олиш 
процессини тўхтатади. Бу холатда қўл билан бурнини сиқади, нафас 
олмасдан анчагача тура олиши аниқланади. Одатда шуғулланмаган 
шахсларда бу 40-60 секунд, спорт билан шуғулланганларда 60 секунда 2-2,5 
минутгача бўлиши мумкин. Тайёргарлик даражасини ошиб бориши билан бу 
кўрсаткич ошиб боради, чарчаганда эса камаяди. Жисмоний оғирликни 
текширилувчига таъсирини аниқлашда тинчлик холатда ўпкани тириклик 


89 
сиғими ўлчаб олинади, сўнгра у 20 марта ўтириб-туриш машқини бажаради. 
Бу машқни бажаргандан сўнг 1 секунддан сўнг текширилувчи 2 бор 
нафасини тўхтатади. Бунинг натижасини соғлом кишиларда биринчисига 
нисбатан 2 баробар камайса, соғлиги ёмонларда 3 ва ундан юқори даражада 
камайиб кетади. 
Генчи синалмаси-(хавони организмдан чиқариб юборгандан сўнг 
тўхтатиш). Текширувчи тўлиқ нафас чиқариб ва нафас олгандан сўнг яна 
нафас 
чиқаради 
ва хавони 
олишни тўхтатади. Соғлом 
шуғулланмайдиганларди бу 20-30 секундни ташқил этади, соғлом 
спортчиларда эса бу 30-90 секундни ташқил этади. 
Агарда Генчи синалмаси, Штанга синалмасидан кейиноқ бажарилса 
ёки бошқа тест ва синалмаларидан кейин бажарилса уларни бажариш 
орасида камида 5-7 минутлик дам олиш вақти бўлиши шарт. Чунки бу даврда 
организм тикланиб олади. Ушбу синалмаларни аёлларга қўллашда 
эркакларга нисбатан 10-15 фоиз нормаларни камайтириб оламиз. Бу холат 
бошқа тест ва синалмаларга ҳам хосдир. 

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling