Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган давлат университети


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/65
Sana03.12.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1799611
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   65
Bog'liq
СТ Маърузалар 2014 ЎЗБЕКЧА 5 семестр

 
Гарвард степ-тести. 
Бу тестни амалга оширишда жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланувчилар ёш, жинсига боғлиқ ҳолатда маълум баландликдаги 
зинапояларга чиқиб тушиш орқали организмларини функционал ҳолатларини 
текширилади. Зинапоянинг баландлиги эркаклар учун 50,8 см бўлиб, аёллар 
учун эса 43 см ни ташқил этади. Бу баландликка чиқиб тушиш эркаклар учун 
минутига 30 марта бўлиб, 5 минут давомда машқ бажарилади. Аёлларда эса 


87 
шу юқорида кўрсатилган машғулот 4 минут давомида бажарилади. Ушбу 
методни болаларда бажарилганда, уларни жинси ва ёш хусусиятларини 
ҳисобга олинади. Жумладан, 8 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болаларга 
зинапояни баландлиги 35 см дан иборат бўлиб,машқни бажариш вақти 2 
минутдан иборат ва бунда минутлик чиқиб тушиш сони 30 мартадан 
иборатдир, 8-12 ёшгача бўлган болалар ва қизларда зинапоя баландлиги 35 
см, бажариш вақти 3 минутлик чиқиб тушиш сони 30 мартадан иборат 
бўлади, 12-18 ёшли қизлар учун зинапоя баландлиги 50 см, ишни бажариш 
вақти 4 минут ва минутлик чиқиб тушиш сони 30 мартадан иборат бўлади. 
Текширилувчи машқни бажариб бўлгандан сўнг қуйидаги формула 
орқали Гарвард стен-тести индекси (ГСТИ) топилади. 
Бу қуйидаги формула орқали ифодаланади: 
2
)
(
100
3
2
1
×
+
+
×
=
f
f
f
t
ГСТИ
Бунда т - зинапояга чикиш-тушиш вақти; ф1 -тикланиш даврининг 60-
90 секундлар орасидаги 30 секундлик томир уриш сони; ф2- тикланиш 
даврининг 120-150 секундлар орасидаги 30 секундлик томир уриш сони ва
ф3 - тикланиш даврининг 180-210 секундларидаги томир уриш сонидан 
иборатдир. ГСТИ - натижалари 50 дан кам бўлса жуда ёмон, 51-60 гача 
бўлса ёмон, 61-70 гача бўлса этарли, бордию 71-80 бўлса яхши, 81-90 жуда 
яхши ва у 90 дан юқори бўлса аъло деб хисобланади. ГСТИ- спорт тури 
оғирлигига боғлиқ ҳолатда ошиб боради. Жумладан гимнастикага нисбатан 
спортчи чидамлилик талаб қиладиган турларида юқори даражада бўлади.
Жумладан чанғичилар, югурувчилар ва велосипедчилар унинг натижаси 
100-200 ва ундан юқори бўлади.
ПWC-170 ТЕСТИ
ПWC-170 функционал синалмаси текширилаётган кишининг мустақил 
иш бажариши натижасида, унинг юраги уруши 170 мартагача этишига 
асосланган бўлиб. СЖОСт - Ранд томонидан кашф этилган. Бунда ПWC-170 
атамаси инглиз тилида Пҳйсиcал Wоркинг Cапаcитй- деган сўзларнинг бош 
харфидан ташқил топган бўлиб "Жисмоний иш қобилият" деган маънони 
билдиради.
ПWC-170 тести бажарувчининг юрак томир урушига ва мускулни 
қувватига боғлиқ бўлган синалма хисобланади, ҳамда буни бажаришда узоқ 
вақт шарт-шароитларни талаб килгани учун, бу тестни В. Л. Карпман 
томонидан соддалаштирилган. Бунга кўра текширилувчига велоергометрга 
ҳар бири 5 минутдан иборат бўлган 2 та оғирликдаги иш бажартирилади.
Бунда велеоргометрнинг айланиш тезлиги минутига 60-70 тани ташқил 
этиши керак ва бу нагрузкалар орасида 3 минутлик танаффус мавжуддир.
Биринчи нагрузканинг қуввати спортчининг вазнига боғлиқ бўлиб, у 300-800 
кг метр иккинчи нагрузканинг оғирлиги эса 700-1500 кг метргача бўлади. 
Текшириш натижалари қуйидаги формула орқали аниқланади. Жисмонан 
кам тайёрланган кишилар учун нагрузка, қуввати ПWC-150, ПWC-130 


88 
ва хоказогача камайтирилади. Олинган натижаларни қуйидаги формулага 
кўйилади 
1
2
1
1
2
1
170
170
f
f
f
N
N
N
PWC
-
-
-
+
=
Бу эрда Н №1 ва №2 нагрузкалар қуввати, ф1 ва ф2 лар эса 1 чи ва 2 
чи нагрузкаларда кейинги юрак қон-томир қисқариши минутлик сони. 
ПWC-170 нинг қиймати ёш шуғулланмаган эркакларда 700-1100 кг 
метр/ъмин., ёки ўртача ҳар бир тана оғирлигига 15,5 кг- метр/ъ мин. ташқил 
қилса, аёлларда бу қиймат 450-750 кг метр мин ёки ҳар бир кг оғирлигига 
105 кг метр/ъмин. ни ташқил қилади. Бу қиймат 8-10 ёшли болаларда 300-
430 кг метр/ъминутни, 12-14 ёшларда 550-700, 15-16 ёшларда 700-900 кг 
метр/ъминутни ташқил этади. Спортчиларни хар хил ёшларга бу кўрсаткич 
юқори даражада бўлиб, 2000-2500 кг метр/мин. чидамлик билан 
шуғулланувчи спорт турларида ва бошқа спорт турларида эса 1400-2000 кг 
метръ минутни ташқил этади.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling