Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


Download 0.68 Mb.
bet26/50
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1035380
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   50
Bog'liq
Юк ташиш.маъруза

Кам миқдордаги юкларни ташиш
Амалда баъзи муайян ҳолларда юк қабул этувчилар юкни кам миқдорда оладилар. Шунинг учун юк жўнатувчилар уларга юкларни майда партиялаб беришга мажбур бўлади. Натижада юк ташувчи автомобилларнинг юк кўтарувчанлигидан тўла фодаланилмайди. Масалан, мактаб буфетларига, кичик дўконларга (нон, сут, гўшт ва ҳ.к.), маиший хизмат (кир ювиш ёки кимёвий тозалаш пунктлари юклари) талабларига биноан, ози-овқат молларини уйларга келтириб бериш, қишлоқ жойлардаги халқ истеъмоли моллари юкларини ташиш шулар жумласига киради.
Шаҳарлараро ташишдаги майда партияли юкларни бир жойга йигиб комплектлаб ташишни ташкил этишда юк ташиш автомобили бекати (ЮТАБ) нинг аҳамияти катта . бундай бекатлар омборига юкларни тегишли транспорт воситалари келтиради. Юкларни йўналишларига қараб комплектлаб, автопоездларда юк эгаларига жўнатилади. Юкларни олдиндан комплектлаб ташиш тизими автомобил ва автопоездларнинг юк кўтарувчанлигидан унумли фойдаланиш имконини беради.
Шаҳар ичи (шаҳар атрофи) шароитларида майда партияли юкларни йигиб ёки тарқатиб ташиш маршрутларини тузиш лозим. Йигиб ташиш маршрутида автомобил маршрутда йўл-йўлакай майда партияли юкларни кетма-кет йигиб бориб, уни сўнгги манзилга юк эгасига топширади (масалан, киймларни қабул пунктларидан кимёвий тозалаш фабрикасига ташишда). Тарқатиб ташишда эса автомобил бош юк жўнатиш жойидан тўла ортилиб (масалан, нон заводи), уни қабул этувчиларга (дўконларга) кетма-кет етказиб берилади.
Йигиб ва тарқатиб ташиш маршрутлари учун қуйидаги кўрсаткичлар аниқланиши мумкин:

  1. Юк кўтарувчанликдан фойдаланиш:


бунда Qо(т)а-бир оборотда амалда ташилган юк миқдори.
2. Бир айланишга сарфланган, вақт
, соат
бунда Lм-маршрутнинг умумий масофаси, км; VТ-ҳаракат техник тезлиги, кмсоат; tкч-ҳар бир жойга кириб-чиқишга қўшимча вақт (бунга манёвр қилиш ҳамда хужжатларни расмийлаштириш вақти ҳам киради); nкч-кириб-чиқишлар умумий сони.
3. Иш куни давомидаги айланишлар сони:

4. Иш куни давомида ташилган юк миқдори:




  1. Иш куни давомида бажарилган юк обороти:



, ткм
бунда i-икки кириб-чиқиш оралигидаги юк кўтарувчанликдан фойдаланиш коэффициенти, lюкi-икки кириб-чиқиш оралиқ масофаси. км.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling