Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


Download 0.68 Mb.
bet27/50
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1035380
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50
Bog'liq
Юк ташиш.маъруза

Марказлаштирилган ташишлар
Транспорт жараёнида уч томон қатнашади: юк жўнатувчи (етказиб берувчи) транспорт ташкилоти ва юк қабул этувчи. Улар ҳар бирининг транспорт жараёнидаги вазифасига кўра ташишлар марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган хилларга бўлинади. Марказлаштирилган ташишлар дейилганда, шундай ташиш жараёнини ташкил этиш тушиниладики, унда транспорт ташкилоти ёки юк жўнатувчи юкларни барча истеъмолчи талабига биноан етказиб беради. Марказлаштирилмаган ташишларнинг марказлаштирилган ташишлардан фарқи шундаки, ҳар бир юк қабул этувчи ўзига зарур бўлган юкни ташишни ҳамда ташиш билан боглиқ бўлган ортиб-тушириш ва экспедицион ишларни ўзи бажаради. Бунинг учун юк қабул этувчи автотранспорт ташкилотига талабнома билан мурожаат қилади, ортиш пунктига юк ортувчи ишчилар, экспедитор ва автотранспорт ташкилотига тегишли автомобил билан келиб, юкни қабул қилади, йўлда қараб боради (яъни, экспедицион ишни бажаради) ва ўз омборига тушириб олади. Ташишни бундай ташкил этишда юк жўнатиладиган пунктда жуда кўп автомобиллар, юкловчилар, экспедиторлар йигилиб қолиб, юкни қабул этишда узоқдан-узоқ кутиш навбати ҳосил бўлади. Ортиш операцияси, одатда, қўл кучи билан бажарилади, чунки етказиб берувчи (юк жўнатувчи) ортиш операциясини механизациялашган қизиқмайди ва унга жавоб бермайди. Автотранспорт саройи берилган талабномага биноан зарур миқдордаги транспорт воситасини ажратиб беради, лекин ташишни ташкил этиш ва транспорт жараёнининг бажарилишига жавоб бермайди. Ташишни ташкил этишнинг бундай тизими юк қабул этувчиларнинг ўз транспорт воситалари бўлишига олиб келиб, транспорт саройларининг майдалашишига олиб келади, юк оқимлари ҳам майдалашади. Бу эса юкларни рационал (оқилона) маршрутлар ташкил этиб ташишга йўл қўймайди, махсус ва махсуслаштирилган транспорт воситаларидан фойдаланиш имкони ниҳоятда камайиб кетади. Буларнинг барчаси транспорт ишлатиш ҳаражатларининг ортиши ҳисобига юк ташиш харажатларини кўпайтириб юборади.
Юқорида келтирилган камчиликларнинг кўпчилигини юк ташишни марказлаштирилган усулида бартараф этиб, транспорт воситаларининг иш унумини ошириш, ташиш таннархи ва мижозлар харажатларини камайтириш мумкин. Юк ташишнинг марказлаштирилган усули юк эгаларига хизмат кўрсатиш маданиятини кўтариш маданиятини кўтариш ва транспорт ишларини ташкил этишни яхшилайди.
Юк ташишнинг марказлаштирилган усулини қўллашда транспорт жараёнларида қатнашувчи томонларнинг ўзаро алоқалари қуйидагича бўлади:

  • юк жўнатувчи ёки унинг юкини етказиб берувчи ташкилот транспорт ташкилотига талабнома беради;

  • юкларни автотранспорт саройи, аксарият ҳолларда, умумфойдаланиш автотранспорт саройи ташиб беради;

  • юкни тушириб ва қабул қилиб олиш юк қабул этувчилар зиммасида бўлади;

  • юклар автотранспорт саройи томонидан кузатиб борилади, бунда экспедиторлик вазифасини амалад ҳайдовчи бажаради. +имматбаҳо тош ва металлар, топширишда қайта саналувчи ёки тортиб топширилувчи ва шунга ўхшаш юкларни ташиш бундан мустасно;

  • ташиш учун ҳақ ва ҳисоб-китобни юк жўнатувчи яъни транспортга талабнома берган ташкилот тўлайди. Юк жўнатувчилар харажатларини юк эгалари қоплаб, жўнатувчилар билан ҳисоб-китоб қилади.

Шундай қилиб, марказлаштирилган юк ташиш усулида, юк қабул қилиб олувчилар транспорт жараёнидаги ташишда қатнашмайди ва улар юкларни ўз вақтида тушириб олишгагина жавоб беради.
Марказлаштирилган юк ташиш тизими қуйидаги афзалликларга эга:

  • юкни жўнатувчилардан уларни қабул қилувчиларга бир маромда етказиб бериш ҳамда уларни етказиб бериш вақтларини тежаш шароитлари яратилади;

  • транспорт воситаларининг олдиндан келишилган чизма асосида ишлаши уларнинг ортиш операциясида кутиб буришини йўқотиш ёки камайтириш билан бирга, бундай операцияларни мезанизациялаш имкони бўлади; юкловчилар ва экспедиторларга талаб бўлмайди;

  • махсуслаштирилган транспорт воситаларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш ва юк эгаларининг ташиш харажатларини анчагина қисқартириш мумкин;

  • ташиш ҳажмига зарур бўлган транспорт воситаларини камайтириш ҳисобига материаллар ва ишчи кучига бўлган талаб ҳам камаяди;

  • юк ташиш таннархи арзонлашади;

  • транспорт воситаларининг иш унумини ва улардан фойдаланиш самарадорлиги ошади;

  • тезкор режалаштиришда иқтисодий-математик усуллар ва ЭҲМ дан фойдаланиш имкони яратилади.

Буларнинг барчаси биргаликда майда АТС ларини тугатиш ҳисобига йириклаштирилган автомобил саройилари улушининг кўпайишига ёрдам беради. Марказлаштирилган юк ташиш тизимига ўтиш юк эгалари ишини ҳам такомиллаштиришга олиб келади.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling