Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-педагогика институти


Download 0.68 Mb.
bet29/50
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1035380
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50
Bog'liq
Юк ташиш.маъруза

Тарасиз ташишлар
Юкларни тарасиз ташиш транспорт ҳаражатини арзонлаштиради, транспорт воситаларининг ортиш-тушириш операцияларида туриш вақтини қисқартиради, транспорт воситаларининг айланишини тезлатади. Тара ва таралаш ҳаражатлари йўқлиги сабабли транспорт ҳаражатлари баъзи ҳолларда 30 фоизгача арзонлашиши мумкин.
Тарасиз юкларни ташишни ташкил этиш учун қуйидагилар бўлиши лозим:

  • тарасиз ташиш имконияти бор юкларнинг мавжудлиги (асосан, уюлувчан ва сочилувчан юклар);

  • юкларни қабул этиш, топшириш ва сақлаш учун зарур майдон ва омборлар мавжудлиги;

  • қўл ёрдамида ёки механизм орқали ортиш-тушириш ишлари учун зарур асбоб ва жиҳозлар;

Бунда орти-тушириш ишларини имкон қадар механизациялаш ҳамда транспорт воситаларининг тарасиз ташилаётган юкка мослашганлиги катта аҳамиятга эга.
Тарасиз ташишнинг камчиликларига қуйидагиларни киритиш мумкин: катта ҳажмдаги омбор, бино ва майдонлар зарурати; қўл кучи билан орти-тушириш операциясида транспорт воситаларининг узоқ муддат туриб қолиши; транспорт воситалари яхши жиҳозланмаган ҳолларда ташиш жараёнида юкларнинг тўкилиши ҳисобига йўқотилиши.
Юкларни контейнер ва тагликларда ташиш
Ҳозирги даврда транспорт жараёнидаги энг сермеҳнат ва кам механизациялаштирилган ишларга юкларни транспорт воситасига ортиш-тушириш ишларини киритиш мумкин. Бундай ишларни бажаришга транспорт умумий ҳаражатларининг 40-75 фоизи тўгри келади. Ортиш-тушириш операцияларида автомобилларнинг унумсиз туришини камайтириш, айни операцияларни комплекс механизациялаш ва ташиш жараёни сифатини оширишнинг энг самарали йўналишларидан бири барча транспорт турларидаги юк ташишларни контейнер ва тагликларда пакетлаб ташишдир.
Юкларни контейнер ва тагликларда пакетлаб ташиш қуйидаги афзалликларга эга:


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling