мавсумда ѐки заруратга кўра (масалан шанба ва якшанба кунлари дам олиш учун)
ташкил қилиниши мумкин.
Одатда, ҳар бир автобус маршрутига тартиб рақами берилади. Шаҳар
маршрутларига 1 дан 99 (йирик шаҳарларда 199) гача, шаҳар атрофи
маршрутларига 101 дан 199 гача (201 дан 299 гача) ва шаҳарлараро маршрутларга
кейинги сонлар тартиб рақамлари берилади. Агар экспресс ва тезлаштирилган
маршрутлар бўлса, автобуслар тартиб рақамларига «Э» ва «Т», қисқатирилган
маршрутларга эса «+» ҳарфлари қўшилади.
Автобус маршрутининг сифат кўрсаткичлари. Автобус маршрутлари
ҳаракати ташкил этишдаги пассажирларга хизмат кўрсатиш
даражаси ва
транспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини белгиловчи асосий сифат
кўрсаткичларига қуйидагилар киради: ҳаракат тезриги, ҳаракат интервали, салон
сигимининг тўлганлик коэффициенти, пассажирлар алмашиш коэффициенти ва
уларнинг ўртача қатнов масофаси.
Ҳаракат
интервали
дейилганда,
маршрутдаги
бекатлардан
автобусларнинг кетма-кет ўтиш оралиқ вақти тушунилади.
Ҳаракат интервалларига кўра автобус маршрутлари серқатнов ва сийрак қатновли
хилларга бўлинади. Ҳаракат интервали 10-15 минутдан ошмайдиган маршрутлар
серқатнов маршрутларга киради.
Шаҳар ва шаҳар атрофи маршрутлардаги пассажирлар оқимининг алоҳида
хусусияти
шундан иборатки, бундай маршрутларда эрталабки ва кечки «ташиш
чўққиси» соатларида (1,5-2,0 соат мобайнида) ҳаракатнинг серқатновлиги янада
оширилиши, қолган вақларда эса, камайтириб, кечки «ташиш чўққиси» дан сўнг
эса маршрутлардаги автобусларни аста-секин ўз саройларига қайтариш талаб
этилади.
Автобуснинг маршрутдаги бошлангич пунктдан то сўнги тўхтов пуктигача босиб
ўтганйўли
рейс деб аталади. Автобауснинг маршрут бўйича иккала йўналишдаги
қатнови, яъни унинг бошлангич пунктдан сўнгги пунктгача бориб, яна бошлангич
пунктга қайтиши
айланма рейс деб аталади. Одатда, автобуслар йўналиш
давомида ўз номинал сигимларига нисбатан 1,3-1,6 марта кўпроқ пассажир
ташийди.
Do'stlaringiz bilan baham: